Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.03K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ислоҳот_ва_самара
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари томонидан халқимизнинг турмуш фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча ислоҳотлар бугунги кунда маҳаллабай тизим орқали ҳар бир оила ва ҳар бир фуқаро ҳаётида ўзининг ижобий натижасини бермоқда.
👉 Биз мана шу ислоҳотлар самараси Чилонзор тумани маҳаллаларида қандай натижа бераётганлигини ёритиш мақсадида ижодий гуруҳимиз билан "Ал Хоразмий " маҳалласига қисқа сафар қилдик.

Маҳалланинг бугунги ҳаётидан олинган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИ_РУКН
#ИСЛОҲОТ_ВА_САМАРА
#МАХСУС_РЕПОРТАЖ

Бугундан телеграм каналимизда янги рукн остида репортажлар бериб боришни йўлга қўйдик. Ҳештегларда номи келтирилган рукнда биз туманимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг самаралари ҳақида махсус репортажлар тайёрлаб, номойиш этиб борамиз.
Бугунги махсус репортажимиз туман ҳокимлиги ва Микрокредитбанк АТБ ҳамкорлигида ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида бўлди.

Репортажимизни томоша қилиб, ислоҳотлар самараси билан танишинг!
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Ассалому алекум. "Кичик Хирмонтепа" махалласида иккинчи этап А.Д. руйхатида турган Тошматова Фотимахон Давлат томонидан имтиёзли кредит олиб узининг Иш фаолиятини бошлаган. Фотимахон бир узи бошлаб, хозирда 7-8 нафар аёларни иш билан таьминлади. Вилоятларга…
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
#Ислоҳот_ва_самара

Фотимахон тикув цехи очиб, 8 нафар аёлни иш билан банд қилди

"Кичик Хирмонтепа" маҳалласида яшовчи Фотимахон Тошматованинг тадбиркорлик бошлаш учун банкдан имтиёзли кредит олгани ва ишларни бошлагани ҳақида илгари ҳам хабар бергандик.

"Аёллар дафтари"нинг тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аёллар тоифасига рўйхатга киритилган Фотимахон учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар жуда қўл келди. Тадбиркорлик бўйича ўқув курсида ўқиб, керакли йўл-йуруқлар билан танишган Фотимахон ҳеч иккиланмасдан тикув цехи очишга қарор қилди. Бу ишларда унга "Кичик Хирмонтепа" маҳалласи еттилиги, туман Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар томонлама ёрдам берди.

Айни пайтда Фотимахон Тошматова тикув цехи фаолиятини бошқараётган тадбиркорлардан бирига айланди. 8 нафар маҳалладош аёлларни ҳам иш билан таъминлади.
Бугунги кунда Фотимахонинг режалари кўп. Цех фаолиятини янада кенгайтириб, яна ишчи ўринлари яратмоқчи. Асосийси иш сифатини янада ошириб, цехда тикилаётган кийим-кечакларни хорижга ҳам экспорт қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

👉👉👉 Шу ўринда биз ўз интилувчанлиги билан маҳалладошларини ҳам иш билан таъминлаётган Фотимахон Тошматованинг ишларига муваффақиятлар тилаймиз. Қолаверса, ўзига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндошиб, Фотимахондек шижоатли аёлларимизни қўллаб-қувватлаб турган маҳалла еттилиги ва ҳамкор ташкилотларга ҳам туман ҳокимлиги номидан миннатдорлик билдирамиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ислоҳот_ва_самара
#Президентнинг_404_сонли_қарори_ижроси_Чилонзорда

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев 138-сонли умумтаълим мактаби биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги "2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида Чилонзор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 138-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ишлари “Инвестиция” дастурига киритилган эди.

Маълумот учун айтиш жоизки, туманимиздаги 138-сонли умумтаълим мактаби 1968 йилда қурилган бўлиб 960 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда мактаб биноси мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда. Шунингдек, бинодаги барча эшик-ромлар янги, замонавий акфа эшик-ромларга алмаштирилмоқда. Мактаб биносидаги хоналарнинг, спорт залининг поллари янгиланмоқда, иссиқлик тизими, канализация тизими янгиланмоқда. Мактаб биноси ташқи томондан совуқ ва иссиқ мавсумларда бинони мўътадил ҳароратда тутиб турувчи базальт қоплама билан қопланмоқда.

Куни-кеча туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар айни манзилда бўлиб, таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича қурувчи ташкилотлар масъулларига ўз кўрсатмаларини берди.

👉👉👉 Лавҳамизда ўрганишлар жараёни

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ислоҳот_ва_самара_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги таълим муассасаларида реконструкция ишлари, мукаммал ва жорий таъмирлаш жараёнлари олиб борилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасида олиб бораётган оқилона сиёсати ва мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларини ҳар томонлама қулай шароитларга эга замонавий шаклда қуриш ва таъмирлаш йўналишида берган кўрсатмалари ижроси доирасида Чилонзор туманида ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги "2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, "Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорлари ва айни йўналишларда тузилган дастурлар доирасида туманимизда 3 та умумтаълим мактабида 660 ва 630 ўринли қўшимча янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2 та умумтаълим мактаби мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда. Шунингдек, 2 та мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий типда қайтадан қурилмоқда.

Бундан ташқари "Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлган лойиҳалар доирасида ҳам бир қатор мактаблар ва МТТлар жорий таъмирдан чиқмоқда.

Маҳаллий бюджетдан орттирилган маблағлар ҳисобига ҳам бир қатор МТТ ларидаги очиқ ҳаводаги болалар ўйингоҳлари замонавий тарзда қайта қуриб берилмоқда.

Биз ижодий гуруҳимиз билан туманимиздаги 336-сонли МТТда айни кунларда давом этаётган реконструкция ва таъмирлаш ишларини тасвирга олдик ва туманимиз таълим муассасаларида давом этаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари хусусида тегишли масъуллардан батафсил маълумотларни ёзиб олдик.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ислоҳот_ва_самара

Шаҳнозахон дунё тан оладиган миллий бренд яратмоқчи

Хабар берганимиздек, туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан субсидияга меҳнат қуроллари олган хотин-қизларимизнинг фаолиятини ўрганиш бўйича медиа тур ташкил этилган эди.

Маълумот учун айтишимиз жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 11-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги қарорининг 6-бобида ”Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланган.

Фуқаролар “Онлайн-маҳалла” платформаси орқали онлайн ариза юборишлари ва “сcоринг”дан ўткан тақдирларида меҳнат қуроллари учун субсидия олишлари мумкин бўлади.

Жорий йилнинг ўтган даврида Чилонзор туманида ҳоким ёрдамчилари тавсияномасига асосан 104 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб берилди.

Шунингдек, 99 нафар хотин-қизларга тикувчилик қилиши учун тикув машиналар (тўғри чок ва оверлоклар, дазмол билан биргаликда), 5 нафар фуқарога эса ноутбук ва моноблок компутерлар, (рангли принтер билан биргаликда) олиб берилди.

👉👉👉 Онлайн маҳалла платформасига яна 100 дан ортиқ аризалар келиб тушган ва йил якунига қадар 50 дан ортиқ субсидиялар берилиши кўзда тутилмоқда.

Медиа тур жараёнида биз "Дўмбиробод" маҳалласи идораси биносида яқинда ташкил этилган ательеда ҳам бўлдик. Бу манзилда Шаҳнозахон Шомирзаева бошчилигида субсидияга тикув машиналари олган аёлларимиз бир жамоа бўлиб иш олиб бораётган экан.

Қизларни жамлаб, маҳалла аҳли учун хизмат қилишга шайланган тадбиркор Шаҳнозахонни суҳбатга тортиб, уларнинг фаолияти бўйича маълумотлар олдик. Суҳбатдан маълум бўлдики, субсидия асосида тикув машиналари олган хотин-қизларимиз бу имкониятдан самарали фойдаланмоқда. Шахнозахонинг орзуси эса дунё тан оладиган миллий бренд яратиш.

👉👉👉 Яхшиси, лавҳамизни кўриб, моҳир тикувчиларга айланаётган опа-сингилларимиз фаолияти билан батафсил танишинг.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ислоҳот_ва_самара_Чилонзорда
#Аёллар_бандлигини_таъминлаш

Мафтунахон тикувчилик цехи очиб, болажонлар учун энг сифатли кийимларни тикиш ниятида

Хабар берганимиздек, биз медиа тур уюштириб, субсидияга меҳнат қуроллари олиб, уй шароитида ўзини ўзи банд қилган аёллар фаолияти билан яқиндан танишгандик.

Бугун сизларга туманимизнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи субсидияга тикув машинаси ва тикув анжомлари олган Мафтунахон Муҳаммадиеванинг фаолияти, унинг келажакдаги режалари хусусидаги лавҳамизни ҳавола этамиз.

👉👉👉Лавҳамизни кўринг ва туманимизда аёллар бандлигини таъминлаш ва шу орқали оилалар турмуш фаровонлигини ошириш борасида давлатимиз раҳбари олиб бораётган ислоҳотларнинг ижроси ва унинг самараси, шунингдек, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб ўз фаолиятини йўлга қўйиб олган аёлларимизнинг фаолияти билан танишинг

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ислоҳот_ва_самара
#Аёллар_бандлиги_Чилонзорда

Диёрахон қизларига ҳам ҳунар ўргатаётганидан хурсанд

Хабар берганимиздек, биз туманимиздаги субсидияга меҳнат ускуналари олган аёлларимизнинг фаолиятини ўрганиб, улар билан мулоқот уюштирган эдик. Бизнинг бугунги суҳбатдошимиз "Гулистон" маҳалласида яшовчи Диёрахон Тожихонова бўлдилар.

Диёрахон, аввало давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилишга эътибор қаратилаётганидан жуда мамнунлигини, давлат томонидан берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб субсидияга тикув мошинкаси жамланмасини олганлигини ва фаолиятини йўлга қўйиб, оиласига даромад ҳам олиб кираётганлигини таъкидлади.

Диёрахоннинг икки нафар қизи ҳам онасидан ҳунар ўрганаётганлигини кўриб хурсанд бўлдик. Чунки ҳозирда кўп учратганимиз ўсмир қизларнинг аксарияти ҳунарга қизиқмасдан, кўпроқ телефон билан, ижтимоий тармоқларни кузатиш билан вақтини ўтказаётганлигини, бу эса уларнинг келажагига, тарбиясига ёмон таъсир қилаётганлигини кўп айтиб ўтамиз.

Демак, Диёрахонинг қизлари бўш вақтини беҳуда ўтказмасдан, ҳунар ўрганаётгани ҳам давлатимиз раҳбарининг аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсатининг, ислоҳотларнинг кутилган самарасидир дейишимиз мумкин.

👉👉👉 Диёрахонинг фаолияти ҳақида лавҳамиз орқали билиб оласиз

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ислоҳот_ва_самара
#Аёллар_бандлиги_Чилонзорда

Назокатхон субсидияга олган тикув машинасидан унумли фойдаланмоқда

Жорий йилнинг ўтган даврида Чилонзор туманида ҳоким ёрдамчилари тавсияномасига асосан 104 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб берилди.

Шунингдек, 99 нафар хотин-қизларга тикувчилик қилиши учун тикув машиналар (тўғри чок ва оверлоклар, дазмол билан биргаликда), 5 нафар фуқарога эса ноутбук ва моноблок компутерлар, (рангли принтер билан биргаликда) олиб берилди. Шуни таъкидлаш жоизки, "Онлайн маҳалла" платформасига яна 100 дан ортиқ аризалар келиб тушган ва йил якунига қадар 50 дан ортиқ субсидиялар берилиши кўзда тутилмоқда.

Субсидияга тикув машинаси олган аёлларимиздан бири "Гулистон" маҳалласи 48-уй, 65-хонадонда яшовчи Назокатхон Йўлдошева ҳам ўз тикувчилик фаолиятини бошлаб юборган. Биз Назокатхон яшайдиган хонадонда бўлиб, унинг иш фаолияти билан танишдик.

Аёллар, онахонлар ва болажонлар учун бежирим кийим-кечаклар тикишни йўлга қўйган Назокатхонинг орзулари ва режалари бисёр.

👉👉👉Лавҳамиз шу ҳақда

🔵 Chilonzor_tumani_hokimligi