Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.51K subscribers
56.8K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
#МАЪНАВИЯТ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси ва 131-ИДУМ ҳамкорлигида "Жадидлар мангудир" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият_карвони

Болаларни гўдаклигидан китоб ўқишга қизиқтириш фарзандларимизнинг маънавиятли бўлиб вояга етишидаги энг муҳим омиллардандир. Туманимиз мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига туман ҳокимлги масъуллари, турли ташкилотлар томонидан китоблар совға қилиш анъана тусини олган.

Шунингдек, "Адолат" СДП Чилонзор тумани кенгаши раиси Бахиёр Раҳимов "Маънавият карвони" шиори остида туманимизда жойлашган 204-сонли МТТ жамоаси билан учрашиб, болажонларга китоблар совға қилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
#Маънавият

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлинмаси томонидан туманда жойлашган хиёбонлар, маданият ва истироҳат боғлари маъмурияти ҳамда масъуллар билан жойларга чиқган ҳолда тарғибот суҳбатлари олиб борилди.

Масъуллар билан хиёбонлар, маданият ва истироҳат боғларига Янги Ўзбекистон руҳини олиб кириш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказадиган масканга айлантириш, боғларнинг маънавий қиёфасини шакллантириш борасида тавсия ва таклифлар берилди.

Хусусан, боғларни миллий атрибутлардан фойдаланган ҳолда безатиш, QR-кодли китоб жавони ташкил этиш, радиоузеллар орқали аҳоли, айниқса ёшларни одоб-ахлоқга чорловчи дастурлар эшитириб бориш каби таклафлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Маънавият_тарғиботи

Ҳаж зиёратини амалга ошириб келган тумандошларимиз нотинч оилаларда тарғибот ишларини олиб боради


Давлатимиз раҳбари Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида “Зиёлилар, нуронийлар, ҳаж ва умрага бориб келган юртдошларимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши, одамларни яхшиликка бошлаши керак”, дея таъкидладилар.

Бу борада Чилонзор туманида Ҳаж зиёратига бориб келган тумандошларимизни нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларга бириктириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлиги Ижтимоий мажмуаси ходимлари ҳамда "Чилонзор" маҳалласи раиси ва фаоллари биргаликда айни маҳаллада яшовчи Ҳаж зиёратига бориб келган ҳожиларимиз билан суҳбат ўтказиб уларни маҳалладаги оилаларга меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишлари юзасидан бириктириш ишлари бўйича тадбир ўтказди.

👉👉👉 Эндиликда чилонзорлик ҳожилар отахон ва онахонларимиз маънавият тарғиботини олиб бориб, туманимиз аҳолиси маънавиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍42🔥2🥰1
#Маънавият

Туман ҳокими бошчилигида чилонзорлик зиёлилар “Баҳодир Ялангтўш” фильмини томоша қилишди

Чилонзор тумани ҳокими, туман Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Саидқаҳҳор Холхўжаев ташаббуси билан Чилонзор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда соҳа вакиллари "Баҳодир Ялангтўш" фильмини томоша қилиш учун Ўзбекистон Миллий кино санъати саройига борди.

Ташриф буюрганлар янги экспозициялар билан бойитилган Ўзбекистон санъати музейи билан танишишди.

- Фильни томоша қилиб катта таассуротлар олдик, ҳақиқатдан кино олами ўзбек халқининг маънавиятини юксалтиришга, унинг гўзал қадриятларини бутун дунёга танитишга катта ҳисса қўшади,-дея ўз мулоҳазаларини билдирди туман ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Саидқаҳҳор Холхўжаев.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍72👏2
#Маънавият

⚡️"Сиёсий-маърифат соати”

Ҳабарингиз бор бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий-маърифат соати” ҳафтанинг ҳар жума куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим қилинади.

Чилонзор туман ҳокимлиги ходимлари ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий-маърифат соати” билан танишиб бормоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3
#Маънавият
#Кинокарвон_лойиҳаси_Чилонзорда

Олдин хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими, туман Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг ташаббуси билан Маънавият ва маърифат бўлими, туман Маданият бўлими ҳамда Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида "Кинокарвон лойиҳаси" амалга оширилмоқда.

Айни лойиҳа доирасида туманимизнинг “Катта Қозиробод” ва “Қозиробод” маҳаллалари аҳолиси учун “Ўзбек қизи” номли бадиий фильм намойиш этилди.

👉👉👉 Кинофильмлар намойишлари бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2
#Маънавият
#Маънавият_фестивали
#Тошкент_шаҳри
#Чилонзор_тумани
#Инсон_қадри

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси томонидан “Инсон қадри” лойиҳаси амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида туманда жойлашган 22-сонли мехрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда “Нафосат”, “Катта Дўмбиробод”, “Чўпонота” МФЙда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3
#Маънавият
#Кинокарвон_лойиҳаси_Чилонзорда

Олдин хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими, туман Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг ташаббуси билан Маънавият ва маърифат бўлими, туман Маданият бўлими ҳамда Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида "Кинокарвон лойиҳаси" амалга оширилмоқда.

Айни лойиҳа доирасида туманимизнинг “Гавҳар” ва “Дўмбиробод” маҳаллалари аҳолиси учун “Барон-2” номли бадиий фильм намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир сўнгида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган дилтортар тароналар аҳолига байрамона кайфият бахш этди.

👉👉👉 Кинофильмлар намойишлари бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍21👎1
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маънавият

“Янги Ўзбекистон фидойиси” китоби тақдимоти ўтказилди

Президентимиз "Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишлари лозим"
-деб таъкидлаб ўтган эди.

Бу борада туман ҳокимлиги томонидан туманимизда яшовчи ҳожилар маънавий-маърифий тадбирларга жалб қилиниб келинмоқда.

Шунингдек, бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси, Чилонзор тумани "Нуроний" жамғармаси ҳамда Чилонзор тумани бош имом хатиби И.Ботиров ҳамкорлигида Ҳаж ва Умра зиёратларига бориб келган ҳожи ота ва ҳожи оналар иштирокида "Янги Ўзбекистон фидойиси" номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.

Тадбир давомида ҳожиларга тарғиботчи сифатида маҳаллалардаги ёшлар тарбияси, ажримларни олдини олишда фаол бўлишлари тушунтириб ўтилди.

Тадбир якунида 70 нафардан ортиқ ҳожиларга "Янги Ўзбекистон фидойиси" номли қўлланмалар тақдим этилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍4👏1
#Маънавият
#Китоб_тақдимоти

"Мен ҳам ҳарбий бўламан" деб номланган китоб тақдимоти ўтказилди

Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси, Чилонзор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида тумандаги 232- сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида ўқувчилар учун  “Мен ҳам ҳарбий бўламан” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда ушбу китобнинг мазмун-моҳияти, ғояси ҳақида ёшларга батафсил тушунчалар берилди ва янги Ўзбекистоннинг келажаги учун нақадар аҳамиятли ва муҳим  қўлланма бўлганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий чиқишлар хам намойиш этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍4
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маънавият

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда янги бир ўйғониш - Учинчи Ренессанс даврига оид фикрларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ёшларнинг жамиятда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллиги, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлинмаси ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар иштирокида “Учинчи ренессанс - ёшлар нигоҳида” номли лойиҳалар танлови ўтказилди.

Танлов:

1. Аждодлар меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда инновацион ёндашув;

2. Мактаб ва олийгоҳда сифатли билим олишдан ўқувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари.

3. Ёшларни илм-фан ва иновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари йўналишларида ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра:

1-йўналиш бўйича 🥇-126 сонли умумтаълим мактаб жамоаси;

2-йўналиш бўйича 🥇- 217 сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Ирисдавлатов Олимжон;

3-йўналиш бўйича 🥇- 173 сонли умумтаълим мактаб жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

👏👏👏Ғолиб бўлган жамоаларни табриклаймиз ва шаҳар босқичида ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!👏👏👏

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Миллат_байроғи
#33_йил
#Маънавият

18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси ҳамда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети педагогика ва психология факультети Умумий педагогика кафедраси ҳамкорлигида “Миллат байроғи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Дилшод Ражаб иштирок этди ва талабаларга мавзу юзасидан тушунчалар бериб ўтди.

Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган талаба-ёшларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси томонидан китоблар совға қилинди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2
#Маънавият
#Танлов
#Чилонзор_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2024-йил
30-сентябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган мулоқот тарзидаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлинмаси ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида турли мавзуларда иншолар, ёзма ишлар, эсселар, расмлар, шеърлар танловининг Чилонзор туман босқичи ўтказилди.

Ёш ва йўналишлар кесимида
🥇-ўринни қўлга киритган ўқувчи-ёшларга танловнинг шаҳар босқичида омадлар тилаб қоламиз.

Туман босқичида мезбонлик қилган 126-сонли умумтаълим мактаби маъмуриятига эса миннатдорчилик билдириб қоламиз

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍54
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маънавият
#Учинчи_ренессанс_ёшлар_нигоҳида

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда янги бир ўйғониш - Учинчи Ренессанс даврига оид фикрларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ёшларнинг жамиятда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллиги, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида талаба ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирокида “Учинчи ренессанс - ёшлар нигоҳида” номли лойиҳалар танловининг Тошкент шаҳар бочқичида ҳар уч йўналишда ҳам биринчи ўринларни туманимиз ўқуачилари жамоалари эгаллади.

Шунингдек, биринчи йўналиш бўйича 1-ўринни - 126 сонли умумтаълим мактаб жамоаси;

Иккинчи йўналиш бўйича 1-ўринни - 173 сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Мадина Пўлатова;

Учинчи йўналиш бўйича 1-ўринни - 217 сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Олимжон Ирисдавлатовлар қўлга киритиб танловнинг Республика босқичига йўлланма олишди.

👏👏👏Туман ҳокимлиги номидан нуфузли танловда ғолиб бўлган ёшларимизни қутлаймиз ва Республика босқичида хам омадлар тилаб қоламиз.👏👏👏

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍10🔥2👏1
#Маънавият
#Юракни_мадҳ_этган_садо

10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси ҳамда 81140-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида “Юракни мадҳ этган садо” шиори остида эрталабки сафланиш тадбири ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎄🎄🎄
#Маънавият

Янги йил байрами муносабати билан болажонлар қалбига қувонч улашилди

Чилонзор тумани ҳокими ташаббусига кўра Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида А.П.Хлебушкина номли 22-сонли Меҳрибонлик уйида “Янги йил саргузаштлари” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида саҳналаштирилган чиқишлар, маданий мусиқий дастурлар ва кўнгилочар қизиқарли мусобақалар ўтказилди.

Умумтаълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан тақдим этилган совғалар болажонларни кайфиятини янада кўтарилишига хизмат қилди.

👉👉👉 Шу ўринда,туман ҳокимлиги номидан болажонларга байрам қувончини бахш этишга ҳисса қўшган Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмасига ва туманимиздаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига миннатдорчилик билдирамиз.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍227👏1
#МАЪНАВИЯТ

Чилонзор тумани
Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар🔝🔝🔝
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#МАЪНАВИЯТ

Чилонзор тумани
Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар🔝🔝🔝
(давоми)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
#Маънавият
#Кинокарвон_лойиҳаси_Чилонзорда

Олдин хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими, туман Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг ташаббуси билан Маънавият ва маърифат бўлими, туман Маданият бўлими ҳамда Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида "Кинокарвон лойиҳаси" амалга оширилмоқда.

Айни лойиҳа доирасида туманимиздаги 114-, 126-, 128-сонли умумтаълим мактабларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган кинофильмлар намойиш этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍41🔥1