Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш
#402_сонли_ПҚ_ижроси
Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев қўшимча грант асосида ўқишга қабул қилинган қизларни табриклади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23-июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 402-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил ҳисобидан 48 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосида ўқиши учун тавсиянома берилган эди. Айни пайтда тавсия этилган хотин-қизлардан 13 нафари олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинди.
Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида туман ҳокимлиги мутасаддилари ва сектор раҳбарлари талаба қизларни Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами олдидан муборакбод этиб, эсдалик совғалар билан тақдирлади.
Тадбирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипламатия университетига грант асосида ўқишга қабул қилинган Асал Равшанхонова сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлардан жуда мамнунлигини билдирди ҳамда тавсиянома асосида талабалик бахтига эришган барча хотин-қизлар номидан давлатимиз раҳбарига ва барча ижрочи масъулларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.
👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi