Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.69K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Коммунал_соҳа
#Дебитор_қарздорлик

Аҳолининг дебитор қарздорлиги нега ошиб бормоқда?

Айни пайтда кўпқаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатиш хусусий секторга ўтказилган. Аксарият уйлар Бошқарув сервис компаниясига бириктирилган бўлса, айримларига уй-жой ширкатлари томонидан хизмат кўрсатилади.

Айтиш жоизки, ҳар иккала шаклда ҳам аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифати уларнинг ҳар ойлик тўловларни ўз вақтида тўлашига боғлиқ. Лекин бугунги кунда кўпқаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан БСК ёки ширкатларга тўловлар ўз вақтида тўланмаган боис, дебитор қарздорлик ошиб кетаётгани кўпчиликка маълум.

Чилонзор туман ҳокимлиги мажлислар залида Тошкент шаҳар прокуратураси, МИБ шаҳар бошқармаси, Савдо-саноат палатасининг шаҳар бошқармаси масъуллари ва туман ҳокимлиги масъул мутасаддилари ҳамда тумандаги БСК ва ширкатлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам айни шу мавзу муҳокама қилинди.

Ўрни келганда айтиш жоизки, биргина кириш йўлакларида чироқ ёниб туриши учун ҳам аҳоли ўз вақтида пул тўлаши керак. Лекин афсуски, уйнинг техник ҳолатини сақлаш учун ойига тўланиши керак бўлган 50 минг сўмни тўлашни ҳам эп кўрмаётганлар кўпчиликни ташкил этади.

Йиғилишда шу каби масалалар муҳокама этилиб, аҳоли орасида тугшунтириш ишларини олиб бориш, мулкдорларга тўловларни ўз вақтида тўлаш лозимлигини, шундагина компанияда кўпқаватли уйлардаги муаммоларни бартараф этиш имконияти пайдо бўлишини тушунтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Aҳолининг коммунал маданияти шаклланмаса, ҳамма бирдек дахлдорлик туйғусини ҳис қилмаса, кўпқаватли уйлардаги коммунал муаммолар давом этаверади, дея таъкидлаб ўтди масъуллар.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
#Дебитор_қарздорлик

Кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатиш ўзига хос мураккаб жараён. Негаки, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар аҳолидан йиғилган коммунал хизматлар учун тўловлар эвазига хизматлар амалга оширилади. Агар аҳоли ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, вазият чигаллашиб кетаверади.

Шу боис, аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориб, ҳозирда кундан-кунга ўсиб бораётган коммунал хизматлар учун тўловлардаги дебиторлик қарзларини ундириш энг муҳим вазифалардан бири саналади.

Бугун Чилонзор тумани прокурори Ж.Муратов ва МИБнинг туман бўлими бошлиғи ўринбосари У.Қаюмовлар ҳамда коммунал соҳа раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам айни шу масала муҳокама этилди. Шунингдек, йиғилишда кўпқаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатувчи БСКлар раҳбарлари ва ходимларига хизмат сифатини янада яхшилаш ва аҳоли билан келишган ҳолда қонун доирасида қарздорликларни ундириш бўйича кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Сув_ҳақи
#Дебитор_қарздорлик

Чилонзор туманида бугунги кунда ичимлик суви тармоқларида 75 минг 712 та истеъмолчи бўлиб, шулардан
33 930 та абонентнинг дебитор карздорлиги 9 миллиард 668 миллион 535 минг 072 сўмни ташкил этади.

Барчамиз биламизки, ичимлик сувини аҳолига узлуксиз ва сифатли етказиб бериш учун анча катта маблағлар сарфланади. Истеъмолчилар ичимлик суви етказиб бериш хизмати ҳақини ўз вақтида тўламаса, тизим фаолиятида маълум муаммолар келиб чиқади.

Шу боис ҳам, карздорлардан   13 минг 614 тасига 7 миллиард 031миллион 621 минг сўмлик қарзларни ундириш бўйича огохлантиришлар берилган. 6 минг 443 та абонентга эса   5 миллиард 842  миллион 460 минг сўмлик қарзларни ундириш учун судга ариза берилган.

Шунингдек, 1 248 та абонентлар 1 миллиард 857 миллион 818 минг сўм қарздорлиги учун суд қарори билан тармоқдан узилган.

Бугунги кунда ҳам туман Сув тармоқлари бўлимлари томонидан дебиторлик қарзларини ундириш бўйича аҳоли билан тушунтириш ва огоҳлантириш ишлари олиб борилмоқда. Узоқ муддатдан бери фойдаланилган ичимлик суви ҳақини тўламасдан келаётган, кўп миқдордаги қарздорлиги бўлган истеъмолчиларга эса қонун доирасида чоралар кўрилмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда қарздорлиги бор ва бир неча марта огоҳлантирилган бўлса-да ичимлик суви ҳақини тўламаган истеъмолчиларни тармоқдан узиш жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi