Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзор_тумани_60_ёшда
#Чилонзор_тарихига_бир_назар
#Тешиккўприктепа_ҳақида_биласизми?
📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!
👉👉👉2023 йил 4-январда туманимиз ташкил этилган санага 60 йил тўлади. Лекин туманимиз жойлашган ҳудуднинг тарихи қадим-қадимларга бориб тақалади. Шу боис, туманимизнинг қутлуғ 60 ёшини нишонлаш арафасида ҳудуддаги тарихий номлар ва ёдгорликлар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни Сизларга ҳавола этиб борамиз.
👉👉👉Саҳифамизни туманимизнинг энг қадимий маданий ёдгорлиги бўлган “ТЕШИККЎПРИКТЕПА” ёдгорлиги ҳақидаги маълумотлар билан бошлаймиз.
☝️☝️☝️Ушбу ёдгорлик 5–13- аср бошига оид археологик ёдгорлик бўлиб, аркли, истеҳкомсиз манзилгоҳдир. “Ҳамза” (ҳозирги «Новза») метро бекати яқинида Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган. Бу ёдгорлик тарихи билан 30-йилларда ўлкашунос Д.Д.Букинич, 50-йилларда ТошДУ археология кафедраси томонидан кузатишлар олиб борилган. 1962 йил археологлар К.А.Шахурин ва Ю.Ф.Буряков, 1968 йил Тошкент археология экспедицияси (М.И.Филанович ва бошқалар) томонидан текширилган.
👉👉👉Баландлиги 6 метрга етадиган арк харобалари қисман сақланган. Дастлаб манзилгоҳ харобасининг майдони 500 х 600 м бўлган. Тешиккўприктепанинг арки алоҳида хоналарга бўлинган ва қалин ташқи девор билан ўралган, хом ғишт ва пахсадан қурилган яхлит иншоотдан иборат бўлган.
👉👉👉Қалъа марказий қисмидаги бинолар 5–8-асрларга мансуб. 8-асрда бинолар бузилган ва ёниб вайронага айланган. 9–12-асрларда тепа ҳудуди ва аркида ҳаёт тикланган. Бу ерда аҳоли темирчилик, темирдан буюмлар тайёрлаш билан шуғулланган. Бу манзилгоҳ Чоч пойтахти Бинкатнинг атрофида жойлашган савдо-ҳунармандчилик қишлоқларидан бири бўлган. 13-аср бошида бутунлай харобага айланган.
(“Тошкент” энциклопедияси. 2009 йил)
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi