Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.97K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Хабарингиз_борми_?

БАЗАВИЙ ҲИСОБЛАШ МИҚДОРИ ОШИРИЛГАЧ, НИМАЛАРДА ЎЗГАРИШ БЎЛАДИ?

Куни кеча базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг.сўм этиб белгиланди (https://t.iss.one/sberkassauz/1563). Хўш! Нималарда ўзгариш бўлади?

☑️ Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида амалда ишлаб берилган вақтдан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдори суммасининг 50 фоизи(150 минг.сўм)дан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқ тўлайди.

☑️ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган хусусий корхоналарга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида (450 минг сўм) субсидия берилади.

☑️ “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида хонадонларда балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредит базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 150 баравари(45 млн.сўм) дан 300 баравари(90 млн.сўм)гача оширилади.

☑️ 2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 2 баравари(600 минг.сўм) гача бир марталик субсидия ажратилади.

☑️ Боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари(600 минг.сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

☑️ Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари(1.5 млн.сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

☑️ Якка тартибдаги тадбиркорлар, Масъулияти чекланган жамият, Оилавий корхона ҳамда Хусусий корхоналарни рўйхатдан ўтказишда Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари(300 минг.сўм) этиб белгиланади.

☑️ “Уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – уч ой мобайнида ҳар бир шогирдга ҳар ойда БҲМнинг 4 баравари(1.2 млн.сўм)гача миқдорда субсидия берилади.

☑️ Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйҳатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун БҲМнинг 10 баравари(3 млн.сўм) гача субсидия берилади.

☑️ “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган ҳаражатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 баравари(3 млн.сўм) гача субсидия берилади.

☑️ Суғориш воситалари хирид қилиш учун – БҲМнинг 10 баравари(3 млн.сўм) гача субсидия;

☑️ Уруғликлар ва кўчатлар сотиш учун - БҲМнинг 3 баравари(900 минг.сўм) гача субсидия берилади.

Давоми бор...

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабарингиз_борми_?

1 июндан иш ҳақи 12 фоизга оширилди
Президентнинг фармонига биноан, 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 12 фоизга оширилди.
Шунингдек меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 920 минг сўм миқдорида (ҳозир 822 минг сўм), базавий ҳисоблаш миқдори - 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабарингиз_борми_?

2021 йил 10 декабрдан бошлаб бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш тартиби доирасида (
https://lex.uz/docs/-5767194)бериладиган СУБСИДИЯЛАРНИНГ:

☑️даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга Давлат буджетидан субсидиялар тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинган;

☑️субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олган шахслар ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради;

☑️сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 млн сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — биринчи беш йил давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;

☑️дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, сотиб олинадиган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан дастлабки бадал суммасини ошириш орқали тўланади;

☑️фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилган;

☑️2022 йил 1 январдан бошлаб пудрат ташкилотларига давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишга рухсат этилган;

❗️2022 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида аризалар 2021 йил 25 декабрдан бошлаб қабул қилинмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабарингиз_борми?
#ЯНГИ_ҚАРОР

1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди
«Халқ таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (295-сон, 01.06.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:
- болаларни давлат мактабларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш;
- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини мактабга қабул қилиш учун аризалар олиш;
- экстериат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш;
- умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш.
Шунга кўра, ҳар йили 1 майгача ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш ва бир мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.
1-синфга болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.
Ариза берувчи микроҳудуд бўйича мактабга қабул қилиш учун ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича мактабда танлаган таълим олиш тилидаги синф бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа мактаб микроҳудуд сифатида бириктирилади.
Сўровнома тўлдирилади ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилиб, микроҳудуд бўйича мактабга юборилади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақда ариза берувчиларга хабар юборилади.
Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани мактабга тақдим этади.
Мактаб қабул комиссияси томонидан 1 иш кунида болани мактабга олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Қуйидаги ҳолларда қабул комиссияси болани мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:
- тиббий маълумотномада мактабда таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
- танланган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
- сўровномадаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.
Микроҳудуддан ташқаридан болалар мактабга ҳар йили 1–15 август кунлари қабул қилинади.
Мазкур тартиб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабларга нисбатан қўлланилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабарингиз_борми?

Биржада шакар нархи кескин пасайди

10—14 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 миллион 554,5 минг сўмдан 10 миллион 754,9 минг сўмгача, яъни 26,1 фоизга пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами 6 004 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барчаси сотилган. Бунда, биржа савдолари орқали «Хоразм шакар» МЧЖ томонидан 3 минг тонна ва «Ангрен шакар» МЧЖ томонидан 3 минг 4 тонна шакар сотилган.

Таъкидланишича, шакарни биржада харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ монополия қўмитаси расмийси «шакар ажиотажи»га изоҳ бериб, шакар нархларининг сунъий ошириш ҳолатлари ҳам кузатилаётганини қайд этганди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабарингиз_борми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг #ПҚ 311 сонли қарорига кўра 4 ўриндиқли транспорт воситалари ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилиб йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун қаердан ва қай тартибда олиниши керак?

Ҳайдовчи аввало Давлат Солиқ инспекция ҳудудий бўлимларига бориб ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйҳатдан ўтади (тўлов 300.000) сўм тўлаб гувоҳнома олади.

Сўнгра давлат хизматлари марказига бориб қўлидаги гувоҳномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 1 йилга (300.000) сўм давлат божи тўлаб лицензия варақаси олади.

Шунда ҳайдовчи жами бўлиб 1 йилга 600.000 сўм сарф қилади(бошқа тўловлар, кунлик тўлов ҳам) мавжуд эмас.

Шу билан бирга такси белгили плафон олиб транспорт воситасини том қисмига ўрнатиб йўловчи ташиши мумкин (такси плафон бўлмаса МЖтК 176.4 моддасига) кўра жавобгар бўлади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабарингиз_борми


2022 йил 1 октябрдан бошлаб “Аёллар дафтари”га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари давлат мулкини ижарага олган бўлса ижара суммасининг фақат 50 фоизини тўлайди.


Президентнинг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-376-сонли қарори 1-банди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабарингиз_борми?
«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
👉👉👉Ушбу қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади:
ер участкаларига;

биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;

кўп йиллик дов-дарахтларга;

мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.

👉👉👉Кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:
- мулк ҳуқуқи;
- доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
- доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
- мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
- ижара ҳуқуқи;
- иккиламчи ижара ҳуқуқи;
- хўжалик юритиш ҳуқуқи;
- оператив бошқариш ҳуқуқи;
- кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи;
- бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
- рента;
- ипотека;
- сервитут;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга қўйилган чекловлар.
Биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.
👉👉👉Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:
🔷 ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги);

🔷 бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;

🔷 белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;

🔷 кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;

🔷 кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.
👉👉👉Давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси тарздаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборатдир.

👉👉👉Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ХАБАРИНГИЗ_БОРМИ

#Субсидия

Ҳурматли тумандошлар!

Сизлар учун муҳим хабарни эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

Бугун 3-октябрь кунидан Тошкент шаҳри бўйлаб ипотека кредитлари бўйича субсидияга ариза топшириш бошланди.


Ариза бериш истагида бўлганлар доимий яшаш жойи бўйича давлат хизматлари маркази ёки электрон тарзда ((
my.gov.uz)) сайти орқали аризаларини йўллаши мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-51-сонли Фармонига мувофиқ, 2023 йил учун янги тартибда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.


Эндиликда субсидия ажратиш жараёнига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:


◾️ Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб 4 ой ичида амал қилади, бу муддат тугаганидан сўнг қайта ариза берилиши мумкин;


◾️ Субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди, рад этилган аризаларга 1 декабрга қадар қайта ариза юбориш мумкин.


◾️ Хизматдан
my.gov.uz портали орқали масофадан фойдаланиш мумкин.


👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабарингиз_борми?

1-синф ўқувчиларига бир ҳафта таътил берилади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

👉👉👉 Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi