Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари
#Аёллар_тадбиркорлиги_Чилонзорда
61 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятини бошлади
Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркор юртдошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказилди. Айни шу мулоқотлар жараёнида тадбиркорларга жуда кўплаб имтиёз ва имкониятлар тақдим этилди.
Юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар туфайли аёлларимиз орасида ҳам тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизларимизнинг сафи кенгаймоқда.
Жумладан туманимизда “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган 113 нафар 2-тоифага кирувчи тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёжманд хотин-қизларнинг 61 нафари бугунги кунга келиб банклардан кредит олиш орқали тадбиркорлик қилишлари учун субсидия асосида турли асбоб-ускуналар (тикув машинаси, печ, музлаткич ва бошқалар) билан таъминланди ва фаолиятларини бошлади.
Хусусан, 1-сектордаги “Ал-Хоразмий” маҳалласидан Хурсаной Рахимбердиева Микрокредитбанк АТБ дан 33 миллион сўм кредит олиб тикувчилик соҳасида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади ва 8 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади.
2-секторга қарашли “Катта Қозиробод” МФЙда яшовчи Комила Арифджанова “Халқ банки” акциядорлик тижорат банкидан худди шу миқдорда имтиёзли кредит олди ҳамда 4 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади.
Худди шунингдек, 3-сектордаги “Лутфий” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган
Гулноза Умарова ҳам тикувчилик йўналишида, 4-сектор ҳудудида яшовчи “2-Қатортол” маҳалласидан Умида Иргашева Агробанк АТБ дан кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади.
👉👉👉“Аёллар дафтари” тизими қулайликларидан унумли фойдаланиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган хотин-қизларимизнинг ишларига омад тилаб қоламиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Дилбархон ва Сожидахонларга омад ёр бўлсин!
Бир йил олдин "Кичик Хирмонтепа" маҳалласида яшовчи Дилбархон Жуманазарова ва Сожидахон Куллиеваларга маҳалла томонидан касб-ҳунарга ўқиши учун тавсиянома берилган эди. Ушбу опа-сингилларимиз ўқишни муваффақиятли тугатиб, ўз тадбиркорлигини бошлаш учун банкдан кредитлар олди ва тикув машиналар сотиб олиб шу йўналишда ўз фаолиятларини бошлаганди.
Маҳалла хотин-қизлар фаоли Зулфия Аҳатованинг маълумот беришича, ҳозирги кунда Дилбархон ва Сожидахонлар тикув цехи очиб, аёлларга, болажонларга кийим- кечак тикиб бозорларга топширмоқда.
Қувонарли жиҳати айни пайтда бу тикувчи аёлларимиз нафақат ўзимизнинг ички бозорларга, балки қўшни Тожикистон Республикасидан ҳам буюртмалар олмоқда.
"Кичик Хирмонтепа" маҳалласида яшовчи Дилбархон ва Сожидахонларнинг ишларига янада катта муваффақиятлар тилаймиз.
Интилганга толе ёр, давлатимиз томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш йўналишида яратилаётган барча имкониятлардан самарали фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, маҳалла аёлларини ҳам иш билан таъминлашга ҳисса қўшаётган опа-сингилларимизга туман ҳокимлиги томонидан миннатдорчилик билдирамиз.
🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli