Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.32K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
#Янги_тизим
#Е_патруль

Фуқароларни текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда

🔷 Интернет нашрларидан олинган хабарга кўра, Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда.

🔷 Унга кўра, апрель ойигача «Е-патруль» тизими жорий этилиб, барча маълумотлар жойида текширилиши кўзланган. Стратегия лойиҳасида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва рўйхатга олиш учун «Е-ҳуқуқбузарлик» ягона ахборот тизимини ташкил этиш ҳам таклиф этилган.

🔷 2022 йил апрель ойигача «Е-патруль» тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш тартиби бекор қилиниши мумкин. Бу 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.

🔷 Лойиҳанинг 16-мақсадига кўра, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш вазифалари белгиланмоқда.

🔷 Шунга мувофиқ, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш тартиби бекор қилинади ҳамда барча маълумотлар воқеа жойида «Е-патруль» тизими орқали текширилади.

🔷 Бундан ташқари, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимларининг фаолияти «бодикамера» ёрдамида назорат қилинади. Патруль хизматини авто ва мотопатруль шаклига ўтказиш орқали нарядларнинг мобиллигини ва ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб боришини таъминлаш кўзланган.

🔷 Сентябрь ойигача ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ижтимоий мослаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар «яхлит платформа» доирасида «ювенал профилактика кластери» тизими яратилади.

🔷 Шунингдек, оилада шахсни руҳий тушкунликка олиб келувчи омилларни барвақт аниқлаш ва уларни бартараф этиш тизими яратилиб, аҳолига психологик хизмат кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔷 Стратегия доирасида 2022 йил ноябрь ойигача жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ва уларни рўйхатга олишнинг «Е-ҳуқуқбузарлик» ягона автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилиши кутилмоқда. Бунга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 8 млрд сўм ажратилади.

🔷 Шу билан бирга, автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини рақамлаштириш, ҳаракат иштирокчиларининг барчаси йўлларда хавфсиз ҳаракатланиши ҳамда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсизликни таъминлашда жамоатчилик иштироки учун шароитлар яратишни назарда тутувчи 2022−2026 йилларда бажарилиши мўлжалланган дастур ишлаб чиқилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори
#Е_Антикоррупция_лойиҳаси
Президентнинг коррупцияга алоқадор қарори қабул қилинди

«Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–240, 11.05.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан, қуйидагиларни назарда тутувчи «Е-Антикоррупция» лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади:
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;
-«Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантириш ва юритиш;
- коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.
Лойиҳа «E-Anticor.uz» электрон платформасида амалга оширилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 январгача давлат бошқаруви органларида қуйидаги талаблар асосида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги автоматлаштирилган тизим жорий этилади:
- вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш;
- таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
- кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ва юритиш;
- ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш ва уларни масофавий ўқитиш;
- кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
’lon

Yo‘l yopiladi!


18-23 may kunlari Chilonzor tumanidagi Muqimiy va Chilonzor ko‘chasi kesishmasida eskirgan issiq suv quvurini  ta’mirlash ishlari olib boriladi.

Shu munosabat bilan, Muqimiy va Chilonzor ko‘chasi chorrahasida yo‘nalishining bir tomoni  hamda Chilonzor ko‘chasi to‘liq  yopiladi.

👉👉👉 Mazkur yo‘ldan harakatlanuvchi haydovchilardan aylanma yo‘llardan foydalanishni tavsiya qilamiz.

Keltirilgan noqulaylik uchun uzr so‘raymiz.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi