Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
#Маънавият

Тинчлик, осойишта турмуш инсоният учун энг қадрли неъматдир. Албатта, барқарор жамиятга эришишнинг муҳим омили жамият аъзоларининг маънавий қиёфасига боғлиқ. Шу боис ҳам, мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ислоҳотлар билан бирга маънавий соҳада ҳам тизимли ислоҳотлар олиб борилиб, халқимизнинг маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада туманимизда ҳам маҳаллалардаги ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар театрларга жалб қилинмоқда. Мамлакатимиздаги турли тарихий обидаларга саёҳатларга олиб борилмоқда. Турли қизиқарли маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ўтказиб келинмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият_тарғиботи

Хабарингиз бор, ўтган йили туманимиздаги “Оқтепа” ва “Боғзор” маҳаллалари ҳудудида кенг қамровли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, шинам масканларга айдантирилган эди.

Шунингдек, “Оқтепа” маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг ташқи фасад қисмига маънавиятни тарғиб қилувчи чиройли расмлар ҳам чиздирилган эди.

Маънавиятимизнинг гўзал қадриятларини акс эттирган ушбу суратлар туманимизга келаётган хорижлик меҳмонларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.

Хитойлик ҳамкорларимиз билан ишга туширилган ижтимоий тармоқда https://t.iss.one/china_uz_friendship бу ҳақда маълумотлар берилган.

Маънавият тарғиботи ҳар доим ва ҳар жойда муҳим. Кўпқаватли уйларнинг фасадига чизилган бу суръатлар эса туманимиз аҳолиси ва келадиган меҳмонларни ҳам ҳар доим маънавият сари чорлаб туради.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият

Ажиниёз Қўсибой таваллудининг 200 йиллиги муносиб нишонланмоқда

Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоқ адабиётининг йирик вакили, буюк шоир Ажиниёз Қўсибой таваллудининг 200 йиллиги ЮНЕСКО доирасида халқаро миқёсда нишонланадиган юбилейлар рўйхатига киритилган.

Шу муносабат билан туманимиздаги таълим муассасаларида шоирнинг ижодиётига бағишларган бадиий кечалар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси ҳамда 114-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда ҳам ўқувчилар томонидан шоир ижодига мансуб шеърлар ифодали ўқилди ҳамда ўқувчилар иштирокида қўшиқ ва рақслар ҳам намойиш этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият
#Иншолар_танлови

Эълон қилинган иншолар танлови ғолиблари аниқланди

Хабар берганимиздек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси томонидан "Махтумқули шеъриятининг жаҳон адабиётидаги ўрни" мавзусида иншолар танлови эълон қилинган эди.

Танлов натижаларига кўра:

🥇ўрин 162-сонли умумтаълим мактабининг 10 "В" синф ўқувчиси Ясмина Худаярова,

🥈 ўрин 201-ИДУ мактабининг 11 "Б" синф ўқувчиси Мадина Ғафурова

🥉 ўрин 200-ИДУ мактабининг 9 "Б" синф ўқувчиси Назокат Халилова танлов ғолиблари деб топилди.

👉👉👉 Ғолиб ўқувчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#МАЪНАВИЯТ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси ва 131-ИДУМ ҳамкорлигида "Жадидлар мангудир" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият_карвони

Болаларни гўдаклигидан китоб ўқишга қизиқтириш фарзандларимизнинг маънавиятли бўлиб вояга етишидаги энг муҳим омиллардандир. Туманимиз мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига туман ҳокимлги масъуллари, турли ташкилотлар томонидан китоблар совға қилиш анъана тусини олган.

Шунингдек, "Адолат" СДП Чилонзор тумани кенгаши раиси Бахиёр Раҳимов "Маънавият карвони" шиори остида туманимизда жойлашган 204-сонли МТТ жамоаси билан учрашиб, болажонларга китоблар совға қилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлинмаси томонидан туманда жойлашган хиёбонлар, маданият ва истироҳат боғлари маъмурияти ҳамда масъуллар билан жойларга чиқган ҳолда тарғибот суҳбатлари олиб борилди.

Масъуллар билан хиёбонлар, маданият ва истироҳат боғларига Янги Ўзбекистон руҳини олиб кириш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказадиган масканга айлантириш, боғларнинг маънавий қиёфасини шакллантириш борасида тавсия ва таклифлар берилди.

Хусусан, боғларни миллий атрибутлардан фойдаланган ҳолда безатиш, QR-кодли китоб жавони ташкил этиш, радиоузеллар орқали аҳоли, айниқса ёшларни одоб-ахлоқга чорловчи дастурлар эшитириб бориш каби таклафлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Маънавият_тарғиботи

Ҳаж зиёратини амалга ошириб келган тумандошларимиз нотинч оилаларда тарғибот ишларини олиб боради


Давлатимиз раҳбари Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида “Зиёлилар, нуронийлар, ҳаж ва умрага бориб келган юртдошларимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши, одамларни яхшиликка бошлаши керак”, дея таъкидладилар.

Бу борада Чилонзор туманида Ҳаж зиёратига бориб келган тумандошларимизни нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларга бириктириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлиги Ижтимоий мажмуаси ходимлари ҳамда "Чилонзор" маҳалласи раиси ва фаоллари биргаликда айни маҳаллада яшовчи Ҳаж зиёратига бориб келган ҳожиларимиз билан суҳбат ўтказиб уларни маҳалладаги оилаларга меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишлари юзасидан бириктириш ишлари бўйича тадбир ўтказди.

👉👉👉 Эндиликда чилонзорлик ҳожилар отахон ва онахонларимиз маънавият тарғиботини олиб бориб, туманимиз аҳолиси маънавиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият

Туман ҳокими бошчилигида чилонзорлик зиёлилар “Баҳодир Ялангтўш” фильмини томоша қилишди

Чилонзор тумани ҳокими, туман Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Саидқаҳҳор Холхўжаев ташаббуси билан Чилонзор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда соҳа вакиллари "Баҳодир Ялангтўш" фильмини томоша қилиш учун Ўзбекистон Миллий кино санъати саройига борди.

Ташриф буюрганлар янги экспозициялар билан бойитилган Ўзбекистон санъати музейи билан танишишди.

- Фильни томоша қилиб катта таассуротлар олдик, ҳақиқатдан кино олами ўзбек халқининг маънавиятини юксалтиришга, унинг гўзал қадриятларини бутун дунёга танитишга катта ҳисса қўшади,-дея ўз мулоҳазаларини билдирди туман ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Саидқаҳҳор Холхўжаев.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият

⚡️"Сиёсий-маърифат соати”

Ҳабарингиз бор бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий-маърифат соати” ҳафтанинг ҳар жума куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим қилинади.

Чилонзор туман ҳокимлиги ходимлари ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий-маърифат соати” билан танишиб бормоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият
#Кинокарвон_лойиҳаси_Чилонзорда

Олдин хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими, туман Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг ташаббуси билан Маънавият ва маърифат бўлими, туман Маданият бўлими ҳамда Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида "Кинокарвон лойиҳаси" амалга оширилмоқда.

Айни лойиҳа доирасида туманимизнинг “Катта Қозиробод” ва “Қозиробод” маҳаллалари аҳолиси учун “Ўзбек қизи” номли бадиий фильм намойиш этилди.

👉👉👉 Кинофильмлар намойишлари бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият
#Маънавият_фестивали
#Тошкент_шаҳри
#Чилонзор_тумани
#Инсон_қадри

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси томонидан “Инсон қадри” лойиҳаси амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида туманда жойлашган 22-сонли мехрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда “Нафосат”, “Катта Дўмбиробод”, “Чўпонота” МФЙда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият
#Кинокарвон_лойиҳаси_Чилонзорда

Олдин хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими, туман Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг ташаббуси билан Маънавият ва маърифат бўлими, туман Маданият бўлими ҳамда Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида "Кинокарвон лойиҳаси" амалга оширилмоқда.

Айни лойиҳа доирасида туманимизнинг “Гавҳар” ва “Дўмбиробод” маҳаллалари аҳолиси учун “Барон-2” номли бадиий фильм намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир сўнгида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган дилтортар тароналар аҳолига байрамона кайфият бахш этди.

👉👉👉 Кинофильмлар намойишлари бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маънавият

“Янги Ўзбекистон фидойиси” китоби тақдимоти ўтказилди

Президентимиз "Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишлари лозим"
-деб таъкидлаб ўтган эди.

Бу борада туман ҳокимлиги томонидан туманимизда яшовчи ҳожилар маънавий-маърифий тадбирларга жалб қилиниб келинмоқда.

Шунингдек, бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси, Чилонзор тумани "Нуроний" жамғармаси ҳамда Чилонзор тумани бош имом хатиби И.Ботиров ҳамкорлигида Ҳаж ва Умра зиёратларига бориб келган ҳожи ота ва ҳожи оналар иштирокида "Янги Ўзбекистон фидойиси" номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.

Тадбир давомида ҳожиларга тарғиботчи сифатида маҳаллалардаги ёшлар тарбияси, ажримларни олдини олишда фаол бўлишлари тушунтириб ўтилди.

Тадбир якунида 70 нафардан ортиқ ҳожиларга "Янги Ўзбекистон фидойиси" номли қўлланмалар тақдим этилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi