Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таваллудининг_540_йиллигига
#Танлов_ғолиблари_тақдирланади
Хабарингиз бор, туман ҳокимлигининг расмий телеграмм канали орқали иккита буюк бобокалонларимиз Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари саналари муносабати билан танлов эълон қилган эдик.
Ҳар икки танловда ҳам фаол иштирок этиб, аллома бобокалонларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саволларимизга жавоблар йўллаган иштирокчилар орасидан танлов ғолибларини танлаб олдик.
Ҳакамлар билан биргаликда йўлланган жавобларни саралаб, тўлиқ ва ўз вақтида жўнатилган жавобларни ҳисобга олдик ва қуйидагича натижаларни қайд этдик.
Танловда:
Биринчи ўринга Мир Алишер Навоий ҳаёти ва фаолияти ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги эълон қилинган саволларга ўз вақтида ва тўғри жавоблар йўллаган Шохисломбек Шаробиддинов сазовор бўлди;
Иккинчи ўринга Мир Алишер Навоий бобомизнинг ҳаёти ва ижоди бўйича берилган саволларга жавоб йўллаган Асал Равшанхонова лойиқ кўрилди;
Учинчи ўринга эса Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди бўйича берилган саволларга жавоблар йўллагани учун Жасмина Самандаровага насиб қилди.
Танловимизда фаол қатнашган иштирокчилар ҳам рағбатлантирилади.
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 17-феврал куни соат 16-00да Тошкент Иқтисодиёт университети анжуманлар залида Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди саналарига бағишлаб ўтказиладиган туман ёшлари билан ўтказиладиган маърифий тадбирда бўлиб ўтади.
Туманимиздаги Иқтисодиёт университети анжуманлар залида 17-феврал куни соат 16-00да бошланадиган маърифий ва маданий дам олиш дастури доирасидаги тадбиримизга барчангизни таклиф қиламиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi