Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.84K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Чилонзор_ёшлари
#ТДИУ_қошидаги_академик_лицейи

Академик лицейнинг 10 нафар иқтидорли ўқувчилари ТДИУ ректори Тўлқин Тешабоев томонидан тақдирланди

Чилонзор туманида жойлашган барча таълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш ва фанларни аъло баҳоларга ўзлаштираётган ўқувчиларни рағбатлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шунингдек, яқинда Тошкент давлат Иқтисодиёт университети қошидаги 1-сонли академик лицейда бўлиб ўтган "Миллий қадриятлар-маънавият кўзгуси" деб номланган байрам тадбирида ҳам университет ректори Тўлқин Тешабоев иштирок этиб, академик лицейнинг 10 нафар аълочи ва истеъдодли ўқувчиларига "Академик лицейимиз ифтихори" деб номланган ректор стипендиясини ва академик лицейнинг рамзий эсдалик совғасини тантанали равишда топширди.

- Академик лицейимизда таълим олиш учун барча шарт-шароитлар яратилган, университет мутасаддилари ва лицейимиз раҳбарияти биз ўқувчиларни ҳар доим қўллаб-қувватлайди. Гуруҳимизда кўпчилик хорижий тилларни ўрганиш бўйича халқаро сертификатга эга. Махсус фанлардан Миллий сертификат олишга ҳам тайёрланяпмиз. Эришаётган ютуқларимиз учун бизни қўллаб-қувватлаб турган барча ўқитувчиларимиз ва лицейимиз раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдирамиз,-дейди университет ректорининг "Академик лицейимиз ифтихори" стипендиясини олган ўқувчилардан бири Солиҳа Умирзақова.

👏👏👏👏👏👏👏Туман ҳокимлиги номидан академик лицейнинг ютуқларга эришаётган барча ўқувчиларини муборакбод этамиз ва келгусида нуфузли олий ўқув юртларига кириб ўқишларида ва малакали мутахассис бўлишларида каттадан-катта омадлар тилаймиз.👏👏👏👏👏👏👏

👉👉👉 Тадбир жараёнлари қисқа лавҳамизда

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi