Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.92K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими томонидан тумандаги “2-Чарх Камолон” маҳалласи Бўстонлиқ кўчасидаги 33-сонли кўпқаватли уйнинг олдидаги ҳамда Зуҳра ва Зебинисо кўчалари кесишмасидаги ичимлик суви қудуқларида профилактика ишлари олиб борилди.

Соҳа ходимлари яна “1- Катта Чилонзор” маҳалласи Арнасой кўчасидаги 29-уй олдидаги гидрантли қудуқни ер сатҳи билан тенглаштириб, атрофларини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб борди.

Сувсозларимиз томонидан аҳоли ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш сифатини яхшилаш бўйича бошқа ҳудудларда ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

“Тирскобод” маҳалласида 680 метр узунликдаги
ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда

Чилонзор тумани аҳолисини узлуксиз ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан Сув тармоқлари бўлими томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилда туманда мавжуд бўлган 302 километр ичимлик суви қувурлари тармоғининг 2 минг 120 метрини янгилаш режалаштирилган.

Шундан ҳозиргача 800 метрдан ортиқ сув қувурлари янгиланди.

Шунингдек, белгилаб олинган дастурдан ташқари туманнинг “Тирсакобод” маҳалласида Ширинариқ кўчасидан Астробод ва Ширинариқ 1-тор кўчалари бўйлаб темир йул олдигача диаметри 400 ммли узунлиги 680 метр ичимлик сув тармоғи янгисига алмаштирилмоқда. Ҳозирги кунда айни кўчалардаги 340 метр ичимлик суви қувурлари янгисига алмаштирилди ва бугун ҳам ишлар давом эттирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Чилонзор тумани аҳолисини сифатли
ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш юзасидан Сув тармоқлари бўлими томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилда туманда мавжуд бўлган 302 километр ичимлик суви қувурлари тармоғининг 2 минг 120 метрини янгилаш режалаштирилган. Шундан ҳозиргача 800 метрдан ортиқроқ сув қувурлари янгиланди.

Шунингдек, белгилаб олинган дастурдан ташқари туманимизнинг “Тирсакобод” маҳалласида Ширинариқ кўчасидан Астробод ва Ширинариқ 1-тор кўчалари бўйлаб темир йул олдигача диаметри 400 ммли узунлиги 680 метр
ичимлик сув тармоғи янгисига алмаштирилмоқда. Ҳозирги кунда айни кўчалардаги 340 метр ичимлик суви қувурлари янгисига алмаштирилди ва ишлар давом эттирилмоқда.

Айни дамларда туман Сув тармоқлари бўлими томонидан олиб борилаётгин ишлар репортажимизда

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

💦 Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан 2023-2024 йилги куз-қишга тайёргарлик дастури асосида туманимиздаги “Бешёғоч” маҳалласи Фурқат берк кўчасидаги эскирган сув қувурлари янгисига алмаштирилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан тизимда аниқланаётган камчилик ва носозликлар тизимли равишда бартараф этиб келинмоқда.

Шунингдек, "Тирсакобод" маҳалласи Юқори Дархон кўчасида жойлашган ичимлик суви қудуғидаги носозликлар тузатилди, "Халқлар дўстлиги" маҳалласи Бунёдкор кўчасида жойлашган барча ичимлик суви қудуқларининг қопқоқлари ер сатҳи билан тенглаштириб, қайтадан ўрнатилди. Арнасой кўчаси 1-, 1"А"- ва 12-сонли кўпқаватли уйларнинг олдидаги ичимлик суви қудуқлари ёпқичларида профилактик текширувлар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Сув келтирган савоб. Қиш фасли бўлишига қарамай, ичимлик суви қувурларида турли сабабларга кўра юзага келган носозликларни машаққат билан тузатиб, аҳолига сув етказиб бераётган сувсозларни кўриб, беихтиёр шундай фидойи инсонлар борлиги ва уларнинг халқ учун қилаётган меҳнатларини қадрлашимиз кераклигини қайта-қайта эътироф этамиз.

Шунингдек, бугун ҳам туман сув тармоқларига келиб тушган мурожаатлар ва профилактик текширувларда аниқланган камчилик ва носозликлар туманимиз сувсозлари томонидан бартараф этилди. Жумладан, "Новза" ва "Бешчинор" маҳаллалари ҳудудидаги сув тармоқларидаги носозликлар ҳам тузатилиб, аҳолига ичимлик суви етказиб бериш сифати янада яхшиланди.

Об-ҳавонинг турли шароитларида ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан бажариб келаётган туманимиз сувсозларига туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Чилонзор туманида аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш юзасидан тизимли чора -тадбирлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг 20-мавзесида жойлашган 36-, 37- ва 38-сонли кўпқаватли уйларга ичимлик суви етказувчи қувурларни янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.

@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Чилонзор тумани "Яккабоғ" маҳалласи Яккабоғ берк кўчасидаги фуқароларнинг мурожаатларига асосан ушбу кўчага кирувчи диаметри 50 ммли ичимлик суви қувурлари 40 йил аввал қурилганлигини инобатга олиб  "Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ маблағлари хисобидан Чилонзор тумани сув тармоқлари бўлими ҳодимлари томонидан 2024-йил дастур режа асосида Яккабоғ берк кўчаси бўйлаб диаметри 110 ммли жами узунлиги 350 метр ичимлик сув қувурларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ишлар амалга оширилгандан сўнг ичимлик суви босими яхшиланади. Замонавий ППР полиэтилен қувурлар қўйилаётганлиги сабабли яна узоқ йиллар хизмат кўрсатади ва сув сифати ҳам яхшиланади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда
#1_Катта_Чилонзор_маҳалласи

Хабар берганимиздек, туман Сув тармоқлари бўлими томонидан аҳолни ичимлик суви билан таъминлаш сифатини янада яхшилаш мақсадида тизимли равишда таъмирлаш ва маънан эскирган ускугаларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун биз таъмир ишлари қизғин давом этаётган манзилларга чиқиб, иш жараёнларини тасвирга олдик. Туман Сув тармоқлари бўлими бош муҳандиси Қудратхўжа Абдуллахўжаевдан айни йўналишда олиб борилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар олдик.

Қолаверса, айни кунларда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан кўчаларда оқизилаётган сувлар ҳақида чоп этилаётган хабарларга ҳам изоҳ сўрадик ва масъулнинг бу борадаги жавобларини ҳам ёзиб олдик.

👉👉👉 Лавҳамизда Сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишинг

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзорда_ишлар_қизғин
#2_сектор
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

"Чилонзор" маҳалласи аҳолисига ичимлик суви етказиб берувчи 2-Катта Чилонзор тор кўчасидан ўтувчи эскирган сув қувурлари янгисига алмаштирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

"Бешқўрғон" маҳалласида 360 метрлик янги сув қувурлари ўрнатилмоқда


Туманимиз сувсозлари томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш сифатини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда туманимизнинг "Бешқўрғон" маҳалласи Бешқўрғон берк кўчаси бўйлаб ичимлик суви етказиб берадиган 230 метрлик янги қувурлар ётқизилмоқда. Йил якунигача ушбу манзилда яна 130 метр сув қувурлари ўтказилиши режалаштирилган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда

Туманимизнинг "Бешёғоч" маҳалласидаги Фурқат берк кўчаси бўйлаб жойлашган ичимлик суви қувурлари янги қувурларга алмаштирилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

"Бешқўрғон" маҳалласида янги
ичимлик суви қудуғи ўрнатилмоқда

Туманимиз сувсозлари аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдек савобли ишларини узлуксиз давом эттирмоқда. Шунингдек, айни дамларда "Бешқўрғон" маҳалласидаги Бешқўрғон берк кўчасида яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи янги сув қудуғини ўрнатиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ichimlik_suvi_ta’minoti_yaxshilanmoqda

"Gavhar" mahallasi 3-Dilxush tor ko‘chasi bo‘ylab ichimlik suvi quvuri yotqizilmoqda


Suv... Ayniqsa ayni kunlardagi jazirama issiq paytida suvning qadri yanayam oshadi. Suvsiz hayotni tasavvur qilib bo‘lmasligi haqiqat. Shunday ekan, aholini ichimlik suvi bilan ta’minlash sifatini oshirish har doim ham dolzarb vazifalardan bo‘lib qolaveradi.

Shu bois, tumanimiz suvsozlari tinim bilmay o‘z faoliyatlarini davom ettirib kelmoqda. Shuningdek, 2024-2025 yil kuz-qish dasturi asosida tumanimizdagi "Gavhar" mahallasi 3-Dilxush tor ko‘chasi bo‘ylab ichimlik suvi quvurlari yotqizilmoqda.

*****

#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

"Гавҳар" маҳалласи 3-Дилхуш тор кўчаси бўйлаб
ичимлик суви қувури ётқизилмоқда

Сув... Айниқса айни кунлардаги жазирама иссиқ пайтида сувнинг қадри янаям ошади. Сувсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмаслиги ҳақиқат. Шундай экан, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш сифатини ошириш ҳар доим ҳам долзарб вазифалардан бўлиб қолаверади.

Шу боис, туманимиз сувсозлари тиним билмай ўз фаолиятларини давом эттириб келмоқда. Шунингдек, 2024-2025 йил куз-қиш дастури асосида туманимиздаги "Гавҳар" маҳалласи 3-Дилхуш тор кўчаси бўйлаб ичимлик суви қувурлари ётқизилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими ходимлари аҳолига ичимлик сувини узлуксиз етказиб бериш сифатини янада яхшилаш борасида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Аҳоли мурожаатларини эътиборга олиб, шу билан бирга мутахассислар ёрдамида тармоқларнинг созлик ҳолатини текширишлар натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этиб келинмоқда.

Шунингдек, сувсозлар томонидан "Дилобод" маҳалласидаги 15-сонли кўпқаватли уйнинг ёнидаги ичимлик суви қувурларидаги носозликлар бартараф этилди.

🔵 Chilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Туманимиз аҳолисини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш сифатини яхшилаш учун аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ва ўрганишлар натижасида аниқланган барча носозликлар туман Сув тармоқлари бўлими мутахассислари томонидан бартараф этиб келинмоқда.

Шунингдек, бугун ҳам "Кичик Хирмонтепа", "Чилонзор" ва "Нафосат" маҳаллалари ҳудудларидан ўтувчи ичимлик суви қувурларидаги носозликлар бартараф этилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда
#Таъмирлаш_ишлари

Туманимизнинг "Гавҳар" маҳалласи 2-Дилхуш тор кўчаси ва 3-Дилхуштор кўчалари кесишмасидаги, "Яккатут" маҳалласи 22-сонли кўпқаватли уй ёнидаги, "Хайробод" маҳалласи Хайробод 4-тор кўчасидаги, Ҳакимхон 2-тор кўчасидаги сув қувурларидаги носозликлар бартараф этилиб, таъмир учун кавланган чуқурлар текисланди ва бетон қоплама билан ёпилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Ичимлик суви барчамиз учун энг биринчи кундалик эҳтиёжимиз ҳисобланади. Шу боис. туман Сув таъминоти корхонаси ходимлари тизимдаги носозликларни тезкорлик билан бартараф этиб келмоқда.

Шунингдек, бугун "Бешқўрғон" маҳалласи Ипподром кўчасида "Бектўпи" бозори орқасидан ўтувчи диаметри 400ммли ичимлик суви тармоғидаги носозликлар бартараф этилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi