Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Саф_йиғилиши
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла_тамойили
Бугун эрта тонгдан Чилонзор туманидаги Бунёдкор спорт мажмуаси очиқ майдонида Тошкент шаҳар прокурори, генерал-майор Эркин Йўлдошев, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Тошпўлатов, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бошқармаси мутасаддилари, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида саф йиғилиши бўлиб ўтди.
Саф йиғилишида МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, шунингдек, туман ИИБ тизимида ишлайдиган ва шаҳримиз туманларидан жалб этилган ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари қатнашди.
Йиғилишда масъул мутасаддилар “Обод ва хавфсиз маҳалла” концепцияси доирасида янги тизимда иш олиб бориш бўйича йиғилганларга ўз тавсияларини бериб ўтди.
Хусусан, маҳаллаларда аҳолининг тинч ва барқарор яшаши учун шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва ёшлар орасида турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги ва турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан барча зарурий чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича масъул ташкилотлар вакилларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари