Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.26K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Халқлар_дўстлиги_маҳалласи
#Аёллар_бандлиги
#Субсидия

Жамилахон аёллар пардози билан шуғулланадиган бўлди


Бугунги кунда барча маҳаллаларда иш излаётган аёлларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида маҳалла, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада "Халқлар дўстлиги" маҳалласидан яхши бир хабар эшитдик. Анчадан бери ўзини-ўзи банд қилиш учун имконият излаб юрган аёлларимиздан бири Жамила Умарованинг бугун қувончи чексиз экан. Негаки, Жамилахон бугун ўзининг қобилиятларини намоён қила оладиган касби билан шуғулланиши учун барча меҳнат ускуналарига эга бўлди.

"Аёллар дафтари"нинг ишсиз аёллар тоифасига киритилган Жамила Умарова қўлида ҳунари борлигини билдириб, агар меҳнат ускуналари бўлса, аёллар пардози билан шуғулланиб, даромад топиши мумкинлигини айтган эди. Ҳунари орқасидан тадбиркорликни бошламоқчи бўлган Жамилахонга барча ҳамкор ташкилотлар ўз ёрдамини берди ва субсидия асосида меҳнат ускуналари олиб берилди.

Энди Жамилахон тадбиркорлик қилиб ўз оиласига даромад олиб киради ва ўз турмуш шароитини янада яхшилаш имконига эга бўлади.

Биз Жамилахонинг ишларига ривож тилаб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#Яшил_макон
#Халқлар_дўстлиги_маҳалласи

Туманимизнинг "Халқлар дўстлиги" маҳалласи ҳудудидаги яшил майдонларга яна 150 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, 100 туп гуллар кўчатлари ўтқазилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi