Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор туманида Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш, байрам арафасида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олиш тадбирлари давом этмоқда.

Жумладан, туманда жойлашган Кўзи ожизлар жомеъ масжиди имом ноиби У.Содиқов ҳомийларни жалб қилган ҳолда йиғилган жами 6 миллион сўм маблағ эвазига ногирон аъзолари бор ва кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат жамланмаларини тарқатди.

Байрам арафасида эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини хушнид қилишдек хайрли ишларга бош бўлган имом ноибга ва барча ҳомийларга туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32-йиллик байрами муносабати билан маҳалла фаоллари, кам таъминлаган ва боқувчисини йўқотган оилалар учун шукуроналик дастурхони ёзилди.

Байрам тадбирида маҳалла нуронийлари, масжид имоми Она Ватанимиз Мустақиллигининг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида маърузалар қилди ва юртимиз тинчлиги ва турмушимиз осойишталигини Аллоҳдан сўраб дуолар қилишди.

Тадбирда "Гавҳар санамлари” фолклёр дастаси ўз мумтоз ашулалари ва мақомлари билан иштирок этиб, байрам тадбирига ўзгача файз бағишлади.

Тадбир якунида таклиф этилган эхтиёжманд оилаларга байрам совғалари берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

“1-Чарх Камолон” маҳалласида байрам нишонланди

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Чилонзор тумани “1-Чарх Камолон” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами кенг нишонланди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида маҳаллада яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, фаоллар учун дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.

Маҳалладошлар учун байрамона мусиқий дастурлар ҳам намойиш этилди.

👉👉👉 Туманимизнинг барча маҳаллаларида байрам тадбирлари давом этмоқда.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Туманимизда Мустақиллик байрами арафасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳолидан хабар олиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.

Жумладан, туманимиздаги “Халқлар дўстлиги” маҳалласида ҳам маҳалла бешлиги томонидан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда 40 та эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Зубайда Юлдашева
Чилонзорнинг “Жасорат”ли аёли

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига биноан Чилонзор туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Юлдашева Зубайда Солижоновна “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Имконияти чекланган, яъни иккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, тадбиркорлик қилиб ҳаётда ўз ўрнини топиб, бошқаларга ибрат бўлиб яшаётган Зубайда опа билан учрашиб, уларнинг таассуротларини ва юртдошларимизга байрам табригини ёзиб олдик.

👉👉👉 Туман ҳокимлиги номидан давлатимизнинг бу юксак мукофотига сазовор бўлганлиги билан Зубайда опани қутлаймиз ва бундан кейинги ишларига зафарлар тилаймиз. 👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏

👉👉👉 Лавҳамизда “Жасорат” медали соҳибининг мулоҳазалари ва дил изҳорлари

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун
#Байрамга_туҳфа

“2-Қатортол” маҳалласида янги хусусий МТТ очилди

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Чилонзор туманида Мустақиллик байрами арафасида янги ижтимоий объектлар ишга туширилмоқда.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Жумладан, бугун туманимизнинг “2-Қатортол” маҳалласида болажонлар таълим ва тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар мавжуд бўлган, 100 нафардан кўпроқ болажонларни қамраб олиш имкониятига эга "Chubby kids" хусусий МТТнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Тантанали тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ҳам иштирок этиб, болажонлар масканини рамзий очиб берди ҳамда ушбу ташкилот жамоасининг ишларига муваффақиятлар тилади.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Туман раҳбари тадбир якунида МТТ биносини ва унда болажонлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

“3-Чарх Камолон” маҳалласида байрам нишонланди

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Чилонзор тумани “3-Чарх Камолон” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами кенг нишонланди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида маҳаллада яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, фаоллар учун дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳам байрам тадбирида иштирок этиб, маҳалла аҳлини байрам билан қутлади.

Маҳалладошлар учун байрамона мусиқий дастурлар ҳам намойиш этилди.

👉👉👉 Туманимизнинг барча маҳаллаларида байрам тадбирлари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун
#Баҳористон_маҳалласи

Чилонзор туманининг “Баҳористон” маҳалласида бу йилги мустақиллик байрами унитилмас лаҳзаларга бой бўлди.

Маҳалла аҳли учун байрам туҳфаси сифатида айни ҳудудда биринчи қаватида маҳалла идораси, тепа қаватларида эса маҳалла болалари учун хориж тилларини ўргатадиган ўқув маркази ва аёлларни иш билан таъминлаш учун тикув цехи ҳам жойлашган янги бино ҳамда маҳалла идораси атрофида замонавий болалар майдончаси, футбол майдони, спорт майдончаларининг очилиш маросими билан байрам тантаналари бошланди.

Тантаналарда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухтабар Ҳусанова, туман ҳокимлиги масъуллари, фаоллар иштирок этди.

Туман ҳокими тантанада йиғилган маҳалла аҳлини байрам билан қутлади, маҳалланинг янада обод бўлиши ва аҳоли учун янада кўпроқ шарт-шароитлар яратилиши юзасидан режалаштирилаётган ишлар ҳақида ҳам аҳолига маълумотлар берди.

Байрамда туман Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури аҳоли кайфиятини янада чоғ қилди. Янграган куй-қўшиқларга маҳалла аҳли рақсга тушиб, тантаналарга янада файз ва шукуҳ бағишлади.

Албатта, истиқлолимиз туҳфа қилган бу шарт-шароитлардан маҳалла аҳли жуда хурсанд бўлди ва чин дилдан давлатимиз раҳбарига, барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

(Байрам тантаналари ҳақидаги батафсил лавҳамизни кейинги хабарларимизда ҳавола этамиз )

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи томонидан давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги байрами олдидан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга реабилитация воситалари тарқатилди.

Шунингдек, “Кичик Хирмонтепа”, “2-Катта Чилонзор”, “Лутфий” ҳамда “Диёр” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 4 нафар фуқароларга ногиронлар аравачаси, “Катта Хирмонтепа”, “Яккатут”, “Кичик Хирмонтепа” маҳаллаларидаги 3 нафар фуқароларга юриш мосламаси ҳамда 6 нафар фуқароларга эшитиш мосламалари тарқатилди.

“Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 34-уйда истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар холидан ҳам хабар олинди. Уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишилиб, боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди ҳамда уларга тикув машинаси ажратилиши масаласида таклифлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi