Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Очилиш_маросими_Чилонзорда
Айни дамда Чилонзор туманининг таъмирланиб фойдаланишга топширилган Чилонзор кўчасининг тантанали очилиш маросими ўтказилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Тиббий_ислоҳотлар
#Очилиш_маросими

Бугун Чилонзор туманидаги 39-сонли Оилавий поликлиниканинг очилиш маросими ўтказилди. Аҳолини, шифокорлар ва ҳамшираларимизни, барчамизни қувонтирган ушбу тантанали тадбирда Соғликни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухтабар Ҳусанова, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, ҳозирда туманимизда фаолият олиб бораётган Идоралараро ишчи гуруҳи вакиллари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан масъуллар ва аҳоли вакиллари томонидан инсонларга эътибор сифатида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг бирламчи тизимига шу даражада эътибор қаратилаётганлиги, аҳоли учун сифатли, жаҳон стандарти даражасидаги шарт-шароитларга эга бўлган, аҳолининг шифокорлар кўригига келганида навбат кутиб қолмаслиги учун ҳам шароит яратилиб, рақамли тизимлар жорий этилганлиги учун аввало, давлатимиз раҳбарига, қолаверса, давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини амалга ошираётган барча масъулларга, қурилиш ишларини олиб борган қурувчиларга миннатдорчиликлар изҳор этилди.

👉👉👉Тантанали тадбир жараёнлари билан лавҳамизда танишинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очилиш_маросими
Косметология хизмати шахобчаси
очилди

Аёллар ҳар доим гўзалликка интилади. Қалби гўзал қизларимиз, опа-сингилларимиз ташқи томондан ҳам хушрўй ва чиройли кўринишса, барчамизнинг кайфиятимиз кўтарилади, албатта. Шу боис, ҳам ҳозирги даврда аёлларнинг юзини парваришлайдиган, уларнинг ҳуснини янада гўзал қиладиган косметология хизматлари ривожланиб бормоқда.

Куни кеча туманимизда худди шундай хизмат кўрсатиш шахобчаларидан бири очилди. Туманимиз аёлларига сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилиб олган косметологларнинг барчаси олий тоифали ва ўз ишининг устаси. Ушбу марказнинг очилиши туманимиз аёлларига юз парвариши ва пардозида сифатли хизматни йўлга қўйиш билан бирга аёллар учун иш ўринлари ҳам яратилганлиги билан аҳамиятлидир.

👉👉👉 Косметология хизматининг тантанали очилиш маросими лавҳамизда
#Очилиш_маросими
#Мактабда_янги_спорт_мажмуаси_фойдаланишга_топширилди

Чилонзор туманидаги 181-сонли умумтаълим мактаби жамоаси учун бугун унитилмас кун бўлди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мактаб ҳудудида янги мини футбол майдони, волейбол ва гандбол уйингоҳлари, воркаут,теннис майдончалари қуриб, ўқувчиларга фойдаланишга топширди.

Мактабдаги янги спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Ёшлар агентлигининг шаҳар бошқармаси ва туман бўлими мутасаддилари, сектор раҳбарлари иштирок этишди ва мактаб жамоасини табриклади.

Шунингдек, айни тадбир жараёнида мактаб ўқувчилари учун турли спорт мусобақалари, "Заковат" интеллектуал ўйинлари ташкил этилди ва ўқувчиларнинг беллашувини туман мутасаддилари ва меҳмонлар томоша қилишди.

Бундан ташқари, мактабнинг яшил майдонида ташкил этилган "Ёшлар боғи"га масъуллар томонидан дарахт кўчатлари ўткқазилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Очилиш_маросими

Туманимиздаги 101-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида қурилган қўшимча бино фойдаланишга топширилди


Наврўз-янгиланишлар байрами. Бу йилги Наврўз байрами туманимиздаги 101-сонли умумтаълим мактаби жамоаси учун қувончли ва унитилмас бўлди. Байрам арафасида мактабнинг янги қурилган қўшимча биноси болажонлар ва ўқитувчилар жамоаси учун ўз бағрини очди.

Бугун айни манзилда Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йўлдошев, Мактабгача ва мактаб таълими Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Нилуфар Ҳусанбоева, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида мактабнинг янги қурилган қўшимча биносини очиш маросими ўтказилди.

Маросимни туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев табрик сўзи билан очиб берди. Тадбирда иштирок этган барча мутасаддилар мактаб жамоасини бинонинг очилиши муносабати билан қутлаб, ўқув жараёнларига муваффақиятлар тилади.

Тадбир мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган қўшиқ ва рақслар билан давом этди. Тантанали тадбир якунида эса, туман ҳокими мактабда қурилиш ишларини олиб борган қурувчи ташкилот раҳбарига миннатдорчилик билдирилиб, зарбоф тўн кийгизди.

👏👏👏Биз ҳам 101-сонли умумтаълим мактаби жамоасини бу қувончли янгилик билан муборакбод этамиз ва мактаб жамоасининг ўқув жараёнларига муваффақиятлар тилаб қоламиз. 👏👏👏

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Кўтарма_маҳалласи
#Очилиш_маросими

Бугун “Кўтарма” маҳалласи аҳолиси учун қўшалоқ байрам бўлди. Рамазон ҳайити байрами маҳалладаги обод масканнинг очилиши маросимига уланиб кетди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати Доно Махмудова ва бошқа масъуллар иштирок этиб, маҳалла аҳлини Рамазон ҳайити ҳамда маҳаллада барпо этилган обод масканнинг очилиши билан қутлади ва ўзларининг эзгу тилакларини билдирди.

"Кўтарма" маҳалласида "Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон" дастури доирасида 17-, 18-, 19- ва 20-сонли кўпқаватли уйлар оралиғидаги ҳудуд ва кўпқаватли уйлар бинолари таъмирланиб обод масканга айлантирилди.

Шунингдек, янги футбол майдони, болалар ўйингоҳи қурилди. Ички йўллар таъмирланиб, асфальт ётқизилди, пиёдалар йўлаклари барпо этилди.

Маҳалланинг ва туманимизнинг кўркига кўрк қўшган бундай обод масканнинг фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳлини чинакамига мамнун қилди ва тумандошларимиз Ҳайит байрамини катта хурсандчилик ва шукроналик ҳисси билан ўтказишмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Очилиш_маросими

Жорий йилнинг 24 июль куни Чилонзор туманида фармацевтика махсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Radiks”масъулияти чекланган жамиятининг лойиҳани кенгайтириш доирасида  янги лойиҳаси ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Умурзақов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов, Чилонзор туман ҳокими С.Холхўжаевлар иштирок этишди.

Малумот ўрнида айтиш мумкинки, Чилонзор туманидаги фармацевтика махсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Radiks” масъулияти чекланган жамияти нафақат Тошкент шаҳрида балки халқаро даражада ўз ўрнига эга корхоналардан бири хисобланади.Мазкур корхона 2001 йилда 30 нафар ходимлар билан ўз фаолиятини бошлаб бугунги кунда корхонада 750 нафарг ишчи хизматчилар меҳнат қилмоқда.

Корхонада 50 турдаги йилига 5 миллион дона дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Такидлаш жоизки “Radiks” масъулияти чекланган жамияти фармацевтика махсулотларини экспорт қилган илк корхонадир.


Ушбу корхона томонидан лойиҳани кенгайтириш ишлари амалга оширилиб, қиймати 3 миллион долларга тенг бўлган таблекткалар, капсулалар ҳамда кукунлар (порошоклар) ишлаб чиқарувчи янги лойиҳасини ишга туширилиши орқали 50 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

👉👉👉 (Очилиш маросими жараёнлари ҳақидаги лавҳамизни кейинги хабарларимизда ҳавола этамиз)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очилиш_маросими

Чилонзор туманида мукаммал таъмирдан чиққан 537-сонли МТТ очилди

Туман ҳокимининг қатьий топшириғига кўра ҳудудда фаолият кўрсатаётган барча МТТларнинг ҳолати ўрганилиб, болажонлар таълим-тарбия олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида тизимли равишда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Бектўпи” маҳалласида жойлашган 537-сонли МТТ биноси ҳам тўлиқ мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

МТТнинг тантанали очилиш маросимида Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этиб, болажонларни, ота-оналар ва МТТ жамоасини табриклади ва МТТда болажонлар учун яратилган шарт- шароитларни кўздан кечиришди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Очилиш_маросими_Чилонзорда

Чилонзор тумани “Ал Хоразмий” маҳалласида бугун катта байрам. Тамоман янги қиёфа касб этган маҳалланинг очилиш маросими бошланди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi