Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.91K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Саф_йиғилиши
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#3_сектор
#Кўтарма_маҳалласи

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида саф йиғилиши ўтказилди

Хабар берганимиздек, "Кўтарма" маҳалласида "Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон" дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда маҳалладаги 17-, 18-, 19- ва 20-сонли кўпқаватли уйлар ва улар атрофидаги майдонлар, ички йўллар таъмирдан чиқиш арафасида. Ҳудудда минифутбол майдони, болалар майдончалари қурилиб битказилмоқда. Кўпқаватли уйлар атрофига асфальт ва бетон қопламалари ётқизилмоқда. Кўпқаватли уйларнинг ертўла қисми, фасад қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда.

Маҳаллада иш қизғин. Айни жараёнларда ишларни тўғри ташкил этиш ва иш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида бугун эрта тонгдан туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва бошқа тегишли масъуллар иштирокида эрталабки саф йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда маҳаллада олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини тез ва сифатли амалга ошириш, маҳалланинг бошқа ҳудудларида ҳам таъмир ишларини бошлаш масалалари муҳокама этилди ва бу борада амалга ошириладиган ишлар режаси белгилаб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from IHMA_Toshkent shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ijtimoiy himoya milliy agentligi qator davlat idoralari bilan birgalikda 20 000 nafardan ortiq nogironligi bo‘lgan shaxslar bandligini ta'minlash maqsadida hamkorlikni yo'lga qo'ydi.

🤝 Unga ko‘ra, endilikda vazirlik va idoralar hamda ularning tizim va tasarrufidagi tashkilot va muassasalari, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari nogironligi bo‘lgan shaxslarni ishga joylash bo‘yicha doimiy ravishda vakant lavozimlar uchun ochiq tanlov e’lon qilib boradi.

👮‍♂️ Hamkorlik ikki bosqichda amalga oshiriladi. Bunda dastlab, 1-iyulga qadar reja-grafik asosida 10 ming nafar nogironligi bo‘lgan shaxslarni davlat idoralari va tashkilotlarida, qo‘shimcha 1000 nafarini esa tijorat banklarida bandligi ta’minlanadi.

2-bosqichda esa yana 10 ming nafar nogironligi bo‘lgan shaxslar ish bilan ta’minlash ko‘zda tutilgan.

🖋 Arizalar topshirish “vacancy.argos.uz” platformasidagi maxsus sahifa orqali amalga oshiriladi.

🟢 Ijtimoiy himoya milliy agentligi Toshkent shahar boshqarmasi Axborot xizmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

Чилонзор туманидаги 131- ва 232-сонли умумтаълим мактабларида туман ҳокимлиги масъуллари томонидан "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда маърузачилар бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар тўғрисида маълумот беришди. Шунингдек, маърузачилар бугунги кунда айрим ёшларнинг билиб-билмай ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани, бундай ёшларнинг аянчли тақдирлари ҳақида ҳам гапириб, ёшларни огоҳликка чорлашди ва яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, оиласи, Она Ватани ва элу-юрти учун халол хизмат қилиш барчанинг асосий бурчи эканлигини таъкидлаб ўтишди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Яшил_макон_Чилонзорда
#2_сектор
#3_Катта_Чилонзор_маҳалласи

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси доирасидаги ишлар Чилонзор тумани 2-сектори ҳудудидаги маҳаллаларда ҳам қизғин давом этмоқда.

Куни кеча "3-Катта Чилонзор" маҳалласида ҳам Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Норбоев бошчилигида ҳашар ташкил этилиб, маҳалла ҳудудидаги яшил майдонларга мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тарғибот

232-сонли умумтаълим мактабида "Мен ҳам аскар бўламан" деб номланган тадбир ўтказилди

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси ҳамда Чилонзор тумани Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида 232-сонли умумтаълим мактабида "Мен ҳам аскар бўламан" шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбирда Чилонзор тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари М.Мамадаминов ва Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Р.Хикматовлар ўқувчи-ёшларга ўз тавсияларини беришди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi