Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Йиғилиш
#Таълимга_эътибор
Давлатимиз раҳбари доимо таълим сифатини яхшилаш орқали ёрқин келажакка эришиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, Президентимизнинг жорий йилнинг 28-август куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам айни шу ҳақда сўз юритилиб, мазкур тизим масъулларига муҳим кўрсатмалар берилган эди.
Чилонзор туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида тумандаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари ва тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди ва бундан кейин олиб борилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Йиғилишда барча ўқитувчилар ўз устида ишлаб, ўқувчиларга етарли даражада билим беришлари кераклиги, ўз устида ишлаб, ўқувчиларга аъло даражада дарс машғулотларини ўтаётган ўқитувчиларга ўз вақтида устамалар тўлаш лозимлиги, мактабларда ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш муҳим эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, туман ҳокими умумтаълим мактабларида коррупциянинг олдини олиш ва “Синф фонд”ига деб пул йиғиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар бериб ўтди.
Йиғилиш давомида яна мактаб-маҳалла-оила тамойили бўйича мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб борилиши жуда муҳилиги айтиб ўтилди ва бу борада ҳам тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар