Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Миннатдорлик
Субсидия ажратилиб, уйли бўлган Лола Мансурованинг қувончи чексиз
Фаровон турмушнинг асосий омилларидан бири, аввало, инсоннинг муносиб тураржойга эга бўлишидир. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари томонидан уй-жойга муҳтож фуқароларни тураржой билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фуқароларга уй-жой олишда қулайлик яратиш учун давлат томонидан субсидиялар ажратилмоқда. Жумладан, Чилонзор туманида яшовчи 184 нафар фуқароларга айнан шундай тураржой сотиб олишига кўмаклашиш учун субсидиялар ажратилган эди.
Бугун туманнинг “Зарқўрғон” махалласида яшовчи Лола Мансурова ажратилган субсдия асосида кўпқаватли уйлардан хонадон сотиб олди.
Кўп йиллик орзуси ушалиб, уй-жойли бўлган Лола Мансурованинг қувончи чексиз.
-Анчадан бери уй олишга маблағимиз етмай, қийналиб келаётган эдик. Давлатимиз томонидан бизларга имтиёз берилиб, субсидия ажратилди, бугун хонадон сотиб олдик. Жудаям хурсандман ва бунинг учун давлатимиз раҳбаридан ва туманимиз ҳокимлиги масъулларидан миннатдорман, -дейди Лола Мансурова.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун
#Миннатдорлик_изҳори
Чилонзор тумани “Е” мавзеси 8- уйда яшовчи Қаҳрамон Расулов иккинчи гуруҳ ногирони. Ташқаридан қараганда соппа-соғдек кўринган бу тумандошимизнинг нафас олиш тизимида хасталик бўлгани учун бирон юмушнинг бошини тутишга имкони бўлмай, ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлиб қолган эди.
Шу жиҳатлар ҳисобга олиниб, Қаҳрамон Расулов “Темир дафтар”га киритилди ва унинг саломатлигини тиклаб олиши учун амалий кўмак берилди.
👉👉👉Хасталикдан бутунлай фориғ бўлган тумандошимизнинг миннатдорчилик изҳорлари лавҳамизда

#Муаммо_ва_ечим
#Миннатдорлик
Аҳоли томонидан ҳар доим ҳам коммунал соҳа ходимларининг заҳматли меҳнатлари эътироф этилавермайди. Лекин аҳоли муаммоларини ўз вақтида бартараф этиб келаётган компанияларга миннатдорчилик хатлари ҳам келади, албатта.
-Мен Чилонзор тумани 19-мавзеси 4- уй 70-хонадонда тураман, Бошқарув сервис компанияси раҳбари Моҳира Рўзимовага уйимизнинг том қисмини таъмирлаш ҳақидаги мурожаатимни ўз вақтида ўрганиб, муаммомизни самарали ҳал қилиб бергани учун миннатдорлик билдираман,-дея изоҳ қолдирибди тумандошларимиздан бири.
Туну кун ишлаб, аҳолининг коммунал соҳадаги муаммоларига ечим топиб келаётган барча соҳа ходимларига туман ҳокимлиги номидан ҳам чуқур миннатдорлик билдирамиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_штаб_фаолияти
#Электриклар_туну_кун_узлуксиз_ишламоқда
#Электр_таъминоти_тикланмоқда
#Миннатдорлик
Чилонзор тумани совуқ об-ҳаво таъсирида электр таъминоти бўйича кўплаб муаммоларга дуч келди. Ҳозирда ушбу муаммолар тизимли равишда бартараф этилиб, аксарият хонадонларга электр қуввати узлуксиз етиб бормоқда.
Муаммолари бартараф этилиб, хонадонига ёруғлик етиб борган аҳоли чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқда.

#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
#Миннатдорлик_изҳори
Чилонзор туман "Мевазор" маҳалласида истиқомат қилувчи Н. Раҳимова фарзандининг кўриш аъзоларида нуқсони борлиги, лекин жарроҳлик амалиётига, қизчасини даволатишга маблағи етишмаётганидан қийналиб юрганди.
Хотин-қизлар фаолининг ўрганишлари натижасида Н.Раҳимова “Аёллар дафтари”га киритилди ва унга фарзандининг кўзларини жарроҳлик амалиёти орқали даволашга кетадиган маблағ ажратилди.
Н. Раҳимова 4 ёшли фарзанди Сабрияга бу ёруғ оламни кўришга кўмак берганлиги учун, аввало, ҳеч бир аёлни ўз муаммоси билан ёлғиз қолдирмай, ҳар томонлама кўмак ва эътибор қаратишни йўлга қўяётган давлатимиз раҳбарига, қолаверса, барча ижрочи масъул раҳбарларга ва ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди.