Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.67K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#Чилонзорда_Янги_йил_шукуҳи
#4_сонли_ихтисослаштирилган_мактаб_интернат

🎄🎄🎄 Хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Янги йил арафасида аҳолининг кайфиятини кўтариш, аҳоли учун байрамни муносиб кутиб олишга шарт-шароитлар яратиш юзасидан берган топшириқлари ижроси доирасида Чилонзор тумани маҳаллаларида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун Янги йил байрами тадбирлари ташкил этилмоқда.

🎄🎄🎄 Шунингдек, туманимиз ҳокимининг ташаббуси билан ҳудудда жойлашган шифохоналарда даволанаётган болажонлар, Меҳрибонлик уйи ва мактаб интернатларда таълим олаётган болажонлар учун ҳам туман ҳокимлиги масъуллари томонидан Янги йил байрамлари уюштирилмоқда.

🎄🎄🎄 Куни кеча туманимиздаги 4-сонли махсус ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари учун туман ҳокими ўринбосари Фансурулло Пўлатов масъуллигида ташкил этилган байрам тадбири ҳам ўқувчиларда чуқур таассуротлар қолдирди. Байрамда болажонларни туман ҳокимлиги номидан ҳокимлик масъуллари табриклади ва 310 нафар ўқувчиларга Янги йил совғаларини топширдилар.

🎄🎄🎄 Байрам мактаб жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастурлари ва саҳна кўринишлари билан қизиқарли ва кўтаринки кайфият билан ўтказилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi