Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.25K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#БСКлар_фаолиятидан

Ва ниҳоят кўпқаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланмоқда

Нега “Ва ниҳоят” деган ибора ишлатганимизни билсангиз керак. Негаки, кўпқаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланиши масаласи шу пайтгача жуда қийин ҳал бўларди. ҲУЖМШларнинг маблағи етмас, аҳолининг бу борадаги мурожаатлари аксарият ҳолларда эътиборсиз қоларди.

Мана, коммунал соҳадаги ислоҳотлар туфайли ҲУЖМШларга бириктирилган кўпқаватли уйлар Бошқарув сервис компанияларига ўтказилди. Рақобат муҳитида фаолият олиб бораётган янги тузилма аҳолидан тушаётган мурожаатлардаги муаммоларни имкони борича тезроқ бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, туманимизнинг 19-мавзесига қарашли кўпқаватли уйларнинг ҳам кириш йўлаклари таъмирталаблиги бўйича аҳолидан кўплаб мурожаатлар бўлиб турарди. Ҳозирда ҳудуддаги кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатаётган “Максқурлидер” БСК томонидан йўлакларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Куни кеча 24-сонли кўпқаватли уйнинг йўлаклари таъмири охирига етказилган бўлса, ҳозирда навбатдаги бошқа уйларда ҳам таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан

Туманимизда фаолият олиб бораётган Бошқарув сервис компаниялари томонидан аҳолидан тушаётган мурожаатлар тартиб билан бартараф этиб келинмоқда.

Жумладан, “3- Катта Чилонзор” маҳалласидаги 35-сонли кўпқаватли уйнинг том қисми “Элрус” бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан таъмирлаб берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан

Ҳали қиш ва кейин баҳорнинг ёғинли кунлари давом этади. Шу боис, кўпқаватли уйларнинг том қисмидаги таъмирталаб жойларни аниқлаб, ёғингарчиликсиз кунларда тезда таъмирлаб қўйиш муҳим юмушлардан саналади.

Жумладан, "COMFORT UNVERSAL TRADE" бошқарув сервис компанияси томонидан “Наққошлик” маҳалласидаги 3-сонли кўпқаватли уйнинг том қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан

Маҳаллалардаги кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатувчи
БСКлар томонидан аҳоли мурожаатларидаги муаммоларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, "Макс қур лидер" бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан 19-мавзе 1-сонли кўпқаватли уйнинг йўлакларида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

🔵
@Chilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан
#Йўлаклар_таъмирланмоқда

Аҳоли мурожаатлари ўрганилганда кўпқаватли уйларнинг йўлакларини таъмирлаш бўйича қилинган мурожаатлар ҳам кўп учрарди. Бугунги кунда туманимизда фаолият олиб бораётган БСКлар томонидан айни шу мурожаатлардаги муаммолар ҳам ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, "1-Катта Чилонзор" маҳалласидаги 58-сонли кўпқаватли уйнинг таъмирталаб йўлаклари "Даниел коммуналчи сервис" БСК томонидан таъмирланмоқда.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Болалар_ўйингоҳлари_таъмирланмоқда
#БСКлар_фаолиятидан

Баҳорнинг илиқ кунлари ҳам бошланиб, болажонлар ўйингоҳларга чиқиб ўйнайдиган давр ҳам келди. Шу боис, болалар майдончаларидаги хавфсизликни таъминлаш айни пайтдаги энг муҳим вазифалардан бири саналади.

Бу борада туманимизда фаолият олиб бораётган "Қатортол сервис" бошқарув сервис компанияси ишчилари ва мутахассислари томонидан ўзига бириктирилган маҳаллалардаги болалар майдончаларида ўрнатилган болалар ўйингоҳлари таъмирланиб, ранг-баранг бўёқлар билан бўялмоқда.

👉👉👉 Шу ўринда туманимизда фаолият олиб бораётган барча Бошқарув сервис компаниялари мутасаддиларидан ўзларига бириктирилган кўпқаватли уйлар олдидаги барча болалар майдончаларини назоратга олиб, носоз ҳолатдаги ўйингоҳларни соз ҳолатга келтиришларини ва ўйингоҳга чиқаётган болажонларнинг хавфсизлигини таъминлашларини сўраб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан

Чилонзор туманида бошқарув сервис компаниялари томонидан кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб бормоқда.

Шунингдек, "Даниель коммуналчи сервис" БСК ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган кўпқаватли уйларнинг атрофи ободонлаштирилиб, ирригация ариқлари тозаланмоқда. Кўпқаватли уйларнинг фасадлари, козероклари ва кириш йўлаклари таъмирланиб, ёритиш чироқлари янгиланмоқда.

🟣Chilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан

Чилонзор туманидаги кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатувчи "Техно ҳудуд" БСК ходимлари ҳам туну-кун аҳоли хизматида. Айни кунларда БСК ходимлари кўпқаватли уйларнинг кириш йўлакларидаги эскирган ромларни янги АКФА ромларга алмаштириш ишларини олиб боришмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан
#Гранд_греат_сильк_роад_бошқарув_сервис_компанияси

"Гранд греат сильк роад" БСК томонидан туманимиздаги 20-мавзеда жойлашган 48-49-сонли кўпқаватли уйларнинг иссиқлик тизими юқори босим остида ювилди, аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Бундан ташқари, кўпқаватли уйлар атрофи ободонлаштирилиб, болалар майдончаси таъмирланди ва бўёқ берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан

Йўлаклар таъмирдан чиқарилмоқда

"Моҳи Нур коммунал" бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан БСКга бириктирилган кўпқаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланиб келинмоқда.

Шунингдек, айни пайтда "Катта Хирмонтепа" маҳалласи 10-сонли кўпқаватли уйнинг 2-йўлагида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, тумандошларимиздан, Бошқарув сервис компанияларига ойлик тўловларни ўз вақтида тўлашларини сўраб қоламиз, чунки компаниялар аҳолидан тушадиган ойлик тўловлар эвазига таъмирлаш ишларини амалга оширади.

Ҳурматли тумандошлар!

👉👉👉 Сизнинг ҳам тураржойингиздаги йўлаклар шундай шинам бўлишини истасангиз, ойлик тўловларни ўз вақтида тўланг ва БСК масъуллари билан ҳамкорликда тураржойингизнинг янада қулай ва обод бўлишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан
#Куз_қишга_тайёргарлик_Чилонзорда

Айни дамларда туманимизда фаолият олиб бораётган Бошқарув сервис компаниялари томонидан барча кўпқаватли уйларнинг том қисми хатлов асосида ўрганилиб, томларнинг таъмирталаб қисмлари жорий таъмирдан чиқарилмоқда.

Шунингдек, 19-мавзедаги 2-сонли кўпқаватли уйнинг ҳам том қисми жорий таъмирланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан
#Куз_қишга_тайёргарлик

"Шарқ" маҳалласидаги 80- ва 81-сонли кўпқаватли уйларнинг том қисми жорий таъмирланди


Айни кунларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари янада жадал давом эттирилмоқда. Туманимиздаги кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компаниялари кўпқаватли уйларнинг том қисмидаги камчилик ва муаммоларни алоҳида хатлов асосида ўрганиб, изчиллик билан бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Шунингдек, "Sharq Kommunalchi Servis" БСК ходимлари томонидан "Шарқ" маҳалласида жойлашган ва ўрганишларда таъмирталаб жойлари аниқланган 80- ва 81-сонли кўпқаватли уйларнинг том қисми жорий таъмирдан чиқарилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан

Кўпқаватли уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланмоқда

Туманимиз аҳолмсининг аксарият қисми кўпқаватли уйларда яшайди. Аҳолидан айнан кўпқаватли уйларнинг кириш йўлакларини таъмирлаш масаласи ҳам мурожаатлар бўлади.

Шу боис, туман ҳокими томонидан Коммунал тизим масъулларига таъмирталаб йўлакларни хатлов асосида белгилаб олиб, таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича топшириқ берилган эди.

Айни пайтда барча таъмирталаб кириш йўлаклари бошқарув сервис компаниялари томонидан таъмирланмоқда. Шунингдек, “Боғтстон коммуналчи” БСК ходимлари томонидан “Боғзор” маҳалласи 32-сонли кўпқаватли уйнинг кириш йўлакларида таъмирлаш ва бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

"Шарқ коммуналчи сервис" БСК: Кўпқаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда


Кўпчилигимизга маълум, туманимизнинг Ал Хоразмий мавзесида жойлашган маҳаллаларда аксарият анча олдин қурилган кўпқаватли уйлар жойлашган. Шу боис ҳам, "Шарқ" маҳалласидаги кўпқаватли уйлар бириктирилган "Шарқ коммуналчи сервис" компанияси масъуллари ва ходимлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига ўта масъулият билан ёндошмоқда.

Бу борада компания масъуллари ўзларига бириктирилган барча кўпқаватли уйларнинг том қисмини ўрганиб, аҳоли билан мулоқотлар жараёнида камчиликларни аниқлаб, бу борадаги барча муаммо ва камчиликларни бартараф этиб келмоқда.

Шунингдек, компания ходимлари томонидан айни кунларда маҳалладаги 15-, 29-, 87-сонли кўпқаватли уйларнинг том қисми жорий таъмирдан чиқарилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

"Максқурлидер" БСК томонидан компанияга бириктирилган кўпқаватли уйларнинг йўлакларидаги ойналарнинг ва ертўла қисмидаги коммуникация тармоқларининг ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi