Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.63K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Истиқлолнинг_30_йиллиги
#Маънавий_маърифий_тадбир

Чилонзор туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, Зарқўрғон маҳалласида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаравон яшайлик" шиори остида ташкил этилган тадбир ҳам юқори савияда ўтказилди.

Чилонзор туман ҳокимлиги томонидан “Фидокор”, “Зарқўрғон”, “Ботирма” ва “Меҳржон” маҳаллалари учун ташкил этилган бу тадбирда Ўзбек давлат академик миллий театри актёрлари Жамолиддин Абдужабборов, Кумуш Ўктамова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ойгул Убайдуллаева, Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Гулжаҳон Мардонова иштирок этиб ўз ижод намуналарини намойиш этдилар.Викторина савол- жавобларида фаол қатнашган ғолибларга келган меҳмонлар томонидан эсталик совғалари топширилди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Маънавий_маърифий_тадбир

Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси, “Турон” ахборот кутубхона маркази, Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси, А.Қодирий мемориал музейи ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида юртимиз озодлиги ва мустақиллиги учун кураш йўлида қурбон бўлган жадид бобокалонларимиз хотирасига бағишланган маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар жадид адабиёти номоёндаларининг ҳаёти ва ижоди ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маънавий_маърифий_тадбир

Замон тезкор, қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Лекин инсон ҳаётни тўлақонли англаши учун, ўткинчи дунёда эзгуликлар ҳақида ҳам фикр юритиши ва шукроналик кайфиятида яшаши учун яратганнинг бебаҳо неъмати бўлган табиатга, атроф ва борлиқдаги мўжизакор гўзалликларга разм солишга ҳам вақи ажратиши, ҳаётдан завқланиб яшашга интилиши ҳам керак.

Бу борада туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ҳам аҳолимизнинг маданий ҳордиқ чиқаришига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Жумладан, куни кеча туманимизда жойлашган “Magic City” боғида бўлиб ўтган тадбирда ҳам туман аҳолиси, ёшлар, болажонлар таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган концерт дастурларини тинглаб, рақсларга тушди.

Болажонларнинг беғубор нигоҳлари, оналарнинг хотиржам ва қувончли юзлари осойишта ва барқарор жамиятда тинч-тотув , фаровон яшаётганидан мамнунлигини акс эттирмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маънавий_маърифий_тадбир

"Бешқўрғон" маҳалласида
маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан ижтимоий -иқтисодий шарт-шароитлари оғир бўлган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президент Администрацияси ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳар бир маҳалла кесимида “Йўл ҳариталари” ишлаб чиқилиб, унинг ижроси доирасида ҳудудлар инфратузилмаси, аҳоли яшаш шароитлари ва маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, бугун туманимизнинг "Бешқўрғон" маҳалласида жойлашган 270-сонли умумтаълим мактабида маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш йўналишида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳолининг маънавиятини юксалтириш мақсадида катта маънавий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туманимизга бириктирилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Э.Инамджонов, туман Мудофаа бўлими мутасаддилари, туман ҳокимлиги масъуллари иштирок этди. Тадбирда масъуллар томонидан ёшларга Ватанни севиш ва унга содиқ бўлиш, эл-юрт хизматига доимо шай туриш ҳар бир инсоннинг энг олий бурчи эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир ҳарбий оркестрнинг ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқлари, ҳарбийларнинг маҳорат билан бажарган турли машқлари ижроси билан янада қизиқарли ўтди. Тадбир якунида Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари ва бошқа масъуллар мактабнинг Ёшларни бошланғич ҳарбий тайёргарликка ўқитиш фани ўқитувчиси ва «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига аъзолик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

Тадбирда туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавий_маърифий_тадбир

Чилонзор туманидаги "Шуҳрат" маҳалласида жойлашган 101-сонли умумтаълим мактабида "Обод маҳалла - обод хонадондан бошланади" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси масъуллари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этиб, ўқувчиларга маърузалар қилишди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган турли рақслар ва қўшиқлар и йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

Бундай тадбирлар туманимизнинг бошқа мактабларида ҳам давом эттирилмоқда.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавий_маърифий_тадбир
#79_мактаб

Чилонзор туманидаги "Оқтепа" маҳалласида жойлашган 79-сонли умумтаълим мактабида "Обод маҳалла - обод хонадондан бошланади" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси масъуллари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этиб, маънавиятнинг юксак бўлиши, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш жамиятнинг барқарор бўлиши ва халқ турмуш фаровонлиги ошиши ҳамда мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутиши ҳақида ўқувчиларга маърузалар қилишди.

Бундай тадбирлар туманимизнинг бошқа мактабларида ҳам давом эттирилмоқда.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавий_маърифий_тадбир
#Ёшларни_ватанпарварлик_руҳида_тарбиялаш

Чилонзор туманидаги мактабларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишидаги маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Бугун туманимизнинг “Зарқўрғон” маҳалласида жойлашган 164- сонли умумтаълим мактабида худди шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавий_маърифий_тадбир
#Мен_севган_асар_қаҳрамони

Республика ишчи гуруҳи, Чилонзор тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида туманимиздаги таълим муассасаларида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 182-сонли умумтаълим мактабида "Мен севган асар қаҳрамони" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда савол-жавобларда фаол иштирок этган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавий_маърифий_тадбир
#Ёшларни_ватанпарварлик_руҳида_тарбиялаш

Туманимиздаги таълим муассасаларида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 163-сонли умумтаълим мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Маънавий_маърифий_тадбир
#Ёшларни_ватанпарварлик_руҳида_тарбиялаш

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туманимиздаги таълим муассасаларида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 179-сонли умумтаълим мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда маърузачилар томонидан "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш" мавзусидаги маърузалар ҳам ҳавола этилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Маънавий_маърифий_тадбир
#Ёшларни_ватанпарварлик_руҳида_тарбиялаш

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туманимиздаги таълим муассасаларида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 79-сонли умумтаълим мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Маънавий_маърифий_тадбир

Пўлат Мажидович Солиевнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида хотира лавҳаси ўрнатилди

Бугун туманимизнинг "Бешёғоч" маҳалласида Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Маънавият бўлинмаси, туман Маданият бўлими ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Айни маҳалладаги 18-сонли кўпқаватли уйни кўпчилик яхши билади, чунки бу уйда кўплаб машҳур зиёли боболаримиз яшаб ўтган. Айни шундай зиёли аждодларимиздан бири бўлган Пўлат Мажидович Солиев ҳам мана шу манзилда истиқомат қилган.

Шу боис, мазкур уйнинг пештоқига Ўзбекистон тарихчилари мактабининг асосчиси, биринчи профессор, жадид, сиёсий қатағонлар қурбони бўлган Пўлат Солиевнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида хотира лавҳаси ўрнатилди.

Тадбирда сўзга чиққан Пўлат Солиевнинг издошлари зиёлилар, олимлар жадид бобокалонимизнинг ёрқин ҳаёт йўли, халқимиз учун қилган хизматларини батафсил сўзлаб берди.

Шунингдек, маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойишига асосан «Қатағон қурбонлари» хотира китоблари асосида қатағон қурбонларининг номлари, жумладан, Пўлат Солиевнинг номи ҳам Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида барпо этилган рамзий китоб саҳифаларига киритилганлигини фахр ва мамнуният билан таъкидлаб ўтди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавий_маърифий_тадбир
#Маърифатли_оила

"Маърифатли оила" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

Хабар берганимиздек, туманимизнинг "Ал Хоразмий" маҳалласида кенг қамровли тадбир ўтказилди. Шунингдек, айни шу тадбир доирасида туман Оила ва хотин қизлар бўлими ва туман Маънавият бўлинмаси ҳамкорлигида "Маърифатли оила" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ҳам ўтказилди.

Тадбир жараёнида миллий урф-одатларимизни тарғиб этувчи кўргазмалар ташкил этилди. Туманимизда фаолият олиб борувчи фолклор жамоаси аъзолари томонидан миллий куй-қўшиқлар ва лапарлар ижро этилди. Шу билан бирга маҳаллада яшовчи хотин-қизлар билан миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизнинг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида суҳбатлар уюштирилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi