Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.76K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Муносабат

“Оила ва табиат” газетаси саҳифаларида туманимизнинг “Навбаҳор” маҳалласида жойлашган 3-уйнинг орқа томонида “Яшил макон” БСК томонидан қонунга зид равишда чиқинди ташлангани ҳақидаги мақола эълон қилинган.

Бу муаммо акс этган мурожаат жорий йилнинг 30 апрел санасида ижтимоий тармоқларда ҳам чоп этилганлиги учун ўша пайтнинг ўзида бартараф этиш чоралари кўрилган ва муносабат ҳам берилган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда туманимизнинг 9-мавзеси 3 "А" уй ёнидаги қуриб қолган
дарахтни кесиб олишда амалий ёрдам сўралган мурожаат эълон қилинди.

Туманимизда худди шу йўналишдаги мурожаатлар кўп бўлаётгани сабабли қонун доирасида эколог мутахассисларнинг тегишли хулосаси олинган ҳолда барча маҳаллалардаги қуриган, ёғингарчилик ва шамол таъсирида қулаб тушиши натижасида одамлар ҳаёти ҳамда моддий мулкига зарар етказиши мумкин бўлган дарахтларни график асосида кесиб олиш ишлари режалаштирилган.

Шунингдек, "Қатортол" маҳалласида ҳам барча қуриган дарахтлар қонун талаблари асосида
кесиб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги Мирзо Улуғбек метробекатидан чиқиш жойидаги майдон таъмирталаб аҳволда эканлиги ҳақидаги видеохабар эълон қилинган эди.

Бугун кўрсатилган манзилда таъмирлаш ишлари олиб борилди ва асфальт ётқизилди.

Шу ўринда, туманимиз йўлларидаги камчиликларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириб, муаммоларни бартараф этишга ўз ҳиссасини қўшаётган ижтимоий тармоқ фаолларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар DREAM-TOWERS томонидан алданмоқда” номли видео мурожаат ўрганиб чиқилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Аниқланишича, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 21-уй манзилида жойлашган стационар клиника биноси ёнидан кўп қаватли турар жой биноси қуриш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг хулосасини олмасдан, Қурилиш соҳасида назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмасдан фуқаролар билан турар-жой биносига сармоя киритиш бўйича шартнома тузганлиги ва пул маблағларини қўлга киритганлиги ҳолати юзасидан “DREAM TOWERS” МЧЖ директори А.З.Каримов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 05.10.2023 йилдаги оқлов ҳукмига кўра, А.З.Каримов ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1 ва 2-бандларига асосан оқланган ва реабилитация қилинган.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 13.02.2024 йилдаги ажримига кўра, биринчи инстанциянинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган мавжуд маъмурий бинони пастки қаватида кўп қаватли стационар клиника ва кўп қаватли турар жой биносига қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш бўйича “DREAM TOWERS” (“ASIA ART DUNYO”) МЧЖнинг буюртмаси асосида “ARCH LAB” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органи томонидан 09.08.2023 йилда 79035-сонли хулоса берилган.

Шунингдек, мазкур лойиҳага “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан 13.09.2023 йилда 121487-сонли йиғма эксперт хулосаси берилган.
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект Қурилиш соҳасида назорат инспекциясидан 18.09.2023 йилда рўйхатдан ўтказилган.

“DREAM TOWERS” МЧЖ директори А.З.Каримов ўзининг тушунтиришида, ҳозирда янги инвестор билан биргаликда қурилиш ишларини олиб бораётганлигини, фуқаролар билан қўшимча келишув тузган ҳолда қурилиш якунлангандан сўнг уларга хонадонларни топширишини ёки уларнинг ихтиёрига кўра тўлаган пулини қайтаришини маълум қилди. 

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
 
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 201-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Севара Шарапованинг Президентга мурожаати эълон қилинди.

Айни мурожаат юзасидан Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Алишер Хатамов ва тегишли масъуллар иштирокида ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида масъуллар томонидан мурожаатчи қайд этиб ўтган хоналарни янги ўқув йилигача ҳомийларни жалб қилган ҳолда таъмирлатиш чоралари кўрилиши тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари, бу борада Президентимизнинг "ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИНИНГ САНОАТ САЛОҲИЯТИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" ги 201-сонли қарори ижроси доирасида қарорнинг 3-иловаси 11 бандида «Тирсакобод» МФЙ даги 201-сонли мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ишлари 2025 йилда амалга оширилиши мўлжалланганлигини ҳам маълум қиламиз.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани "Бешқўрғон" маҳалласи Чорбоғ кўчаси 42-уйда жойлашган "ОЛОЙ ГУЛЗОР СEРВИС МЧЖ" дан атмосфера ҳавосига чиқаётган нохуш ҳидлар, оқава сувлар ва ҳар хил турдаги чиқиндилар чиқарилиши шу ерда яшовчи фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги ҳақидаги хабар чоп этилди.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Чилонзор тумани инспекторлари ва "Бешқўрғон" МФЙ раиси, фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бу масалалар бўйича корхонани текшириш ва ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 5490-сонли фармонига кўра ишлар ташкил қилинаётганлиги ва тез кунда унинг натижаси бўйича маълумот берилишини маълум қиламиз.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман кенгашининг айни ҳудуддан сайланган депутати томонидан ушбу муаммони бартараф этишда амалий ёрдам сўраб тегишли ташкилотларга сўровнома ҳам жўнатилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Бугун ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Новза кўчасидаги Анҳор канали бўйида Тошкент шаҳар каналлар бошқармаси томонидан ўрнатилган ўриндиқлар олиб кетилгани, кейин янгиси ўрнатилгани ва яна янги ўриндиқлар олиб кетилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан жойига чиқиб ўтказилган ўрганишлардан маълум бўлдики, ўрнатилган янги ўриндиқларни ҳеч ким қайтариб олиб кетмаган.

Барча янги ўриндиқлар ва чиқинди ўрналари жойида турибди.

👉👉👉 Видеохабаримизда ўрганишлар жараёни

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда 19-мавзе, 43-уй олдидаги болалар майдончаси ва йўлаклар иссиқлик қувурларини таъмирлаш мақсадида бузилгани ва ўз ҳолига ташлаб кетилганлиги ҳақидаги хабар чоп этилган.

Бу борада шуни маълум қиламизки, айни пайтда кўрсатилган манзилдаги муаммолар бартараф этилган ва болалар майдончаси таъмирлаб, аҳоли ва болалар учун қулайлик яратилган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Бугун ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Гавҳар кўчасидаги яшил майдонларда эски автошиналар тўплаб қўйилганлиги ҳақидаги хабар чоп этилди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, кўрсатилган манзилдаги тўпланган эски шиналар туман "Махсустранс" корхонаси ходимлари томонидан йиғиб олинди ва яшил майдонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Шу ўринда, туманимиз ҳудудидаги камчиликларни ижтимоий тармоқ орқали кўрсатиб, муаммоларни бартараф этишга ёрдам бераётган ижтимоий тармоқ юритувчиларига миннатдорлик билдирамиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Муносабат

Муаммо бартараф этилди


Ижтимоий тармоқлар ва ОАВларида Чилонзор метробекати ёнидаги автотураргоҳнинг бурчагида каламушлар кўпайиб кетганлиги ҳақидаги хабарлар, лавҳалар тарқатилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан бу ҳолат назоратга олинди. Каламушлар айнан шу ердаги электрон доска тагидаги бетоннинг тагида ин қурганлигини эътиборга олиб, ушбу электрон доска тагидаги бетон қуйилмаси билан бирга олиб ташланди ҳамда каламушларни тезда нобуд қиладиган кимёвий воситалар билан дориланииб,айни кўрсатилган жой текисланиб, бетон қуйилмоқда.

Аҳоли ва савдо нуқталари сотувчилари томонидан ноқонуний чиқиндихонага айлантирилган мазкур жойда гуллар экилиши мўлжалланмоқда.

Чиқинди тўкиш учун аҳолига қулай жойда махсус ўрналар ўрнатиладиган бўлди ҳамда ушбу ҳудуднинг санитар ҳолати ҳокимликнинг доимий назоратига олинди.

👉👉👉Видеолавҳаларимизда муаммони бартараф этиш жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi