Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.63K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Бектўпилик ёшлар "Ёшлар жамғармаси"дан қандай ёрдамлар олди

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғайрат-шижоатини ижобий томонларга йўналтириш юзасидан кўпгина имкониятлар яратиб берилмоқда. Туманимизнинг 55 та маҳалласида фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчилари эса давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар доирасида маҳалла ёшларига кўмаклар бериб келмоқда.

Шунингдек, ўтган 2023 йил давомида "Бектўпи" маҳалласида фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчиси Тойиржон Вайдуллаевга кўмак сўраб маҳаллада яшовчи 19 нафар ёшлар мурожаат қилди. Ёшлар етакчиси томонидан "Ёшлар дафтари" жамғармаси кўмагида 6 нафар ёшларга ОТМларда ўқиш учун тўлов контракт суммасининг бир қисми тўлаб берилди, 6 нафар эҳтиёжманд ёшларга бир марталик моддий ёрдам пули ажратилди.

Бундан ташқари, 3 нафар ёшларга илм-фан йўналишида ўқиш харажатлари тўлаб берилди, 2 нафар ёшларга "Келажак касблари" лойиҳаси доирасида замонавий касбларни эгаллашларига кўмаклашилди. Маҳаллада яшовчи бир нафар ёш йигитга сафарбарлик чақируви резерви бадалини қоплаш учун маблағ ажратилди.


Ёшлар етакчисининг ташаббуси билан маҳалладаги мактаб битирувчилари билан ҳам иш олиб борилиб, уларни ОТМларга тайёрлаш бўйича тайёрлов курсларига йўналтириш юзасидан ҳам тадбирлар ташкил этилди. 2023-2024 ўқув йилида мактабни битирган 54 та битирувчининг 46 нафари ОТМларга кирди, 5 таси касб-ҳунарга ўқитилди, 2 нафари эса ишга жойлашган.

Маҳалладаги тарбияси оғир, мактабда ўзлаштириши суст бўлган ўқувчилар билан ҳам ишлар олиб борилиб, уларни маҳалланинг нуронийлари ва профилактика инспекторлари билан учрашувлари ташкил этилган.

Ёшлар етакчиси томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасида мунтаззам спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда. Бундан ташқари, Тоиржон Вайдуллаевнинг ташаббуси билан турли ташкилотларга хатлар чиқарилиб, кам таъминланган оилалар фарзандларидан 50 нафардан кўпроғи шаҳримиздаги истироҳат боғларига, муз саройларига ҳордиқ чиқаришга олиб борилган.

Жорий йилда ҳам ёшларнинг муаммолари хонадонма-хонадон юриб ўрганилиб, ёрдамга муҳтож ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлиаш ишлари олиб борилади.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Чилонзор туманида аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш юзасидан тизимли чора -тадбирлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг 20-мавзесида жойлашган 36-, 37- ва 38-сонли кўпқаватли уйларга ичимлик суви етказувчи қувурларни янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.

@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️Ёд этмас эмиш кишини ғурбатда киши,

☝️Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатда киши.

☝️Кўнглим бу ғарибликда шод ўлмади, оҳ,

👉Ғурбатда севинмас эмиш, албатта, киши.


🔷🔷🔷🔷🔷🔷🔷

☝️ Ғафлат уйқусидин уйғон, гар тилар бўлсанг мурод,

👉 Ким етар мақсадға ҳар ким, бўлса ул бедорроқ.


Заҳириддин Муҳаммад Бобур

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таваллудининг_541_йиллиги

Бугун улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат ва Бобурийлар салтанати асосчиси, буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд санасига 541 йил тўлди. Шу муносабат билан барча ташкилотларда таълим муассасаларида кенг жамоатчилик орасида дунё тан олган буюк аждодимизнинг хотираси ёд этилиб, "Бобурхонлик" маънавий маърифий тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу ўринда, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида барчамиз билишимиз фойдали бўлган маълумотларни келтириб ўтмоқчимиз.

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Андижон шаҳрида (1483-йил 14-феврал) туғилган. Амир Темурнинг бешинчи авлоди, Фарғона ҳукмдори Умаршайхнинг фарзанди. Бобур 12 ёшда (1494) тахтга чиқди. 1503-1504 йилларда Афғонистонни эгаллади. 1519-1525 йилларда Ҳиндистонга 5 марта юриш қилади. Уч асрдан ортиқ давом этган (1526-1858 йиллар). Бобурийлар салтанатига асос солади. 1530-йилнинг декабр ойида Агра шаҳрида вафот этган. Бобурнинг васиятига кўра унинг қабри Қабулга "Боғи Бобурий"га кўчирилган. Лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони”га жамланган.

Тўлиқ девон тузгани ҳақида маълумот бор. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин. Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида ардоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мушаккалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида дунёга олиб чиққан шоирдир. Бобурнинг улуғ асари “Бобурнома” бўлиб, уни “Вақое” деб ҳам номлайдилар.

Буюк мемориал асарда 1494-1529 йиллар Марказий ва Кичик Осиёда, Яқин ва Ўрта шарқ мамлакатларида кечган воқеалар баён етилган. “Бобурнома”нинг ўндан ортиқ қўлёзма нусхалари бор. Асарни Қозонда Н.И. Илминский (1857), Лондонда Бевериж хоним нашр (1905) етган. Ўзбекистонда дастлаб профессор Фитрат 1928-йилда асардан парчалар еълон қилди. “Бобурнома”нинг 1948-1949 йилларда икки жилдли; 1960, 1989 йилларда тузатилган, 2002 йилда тӯлдирилган қайта нашри амалга оширилди.

“Бобурнома”ни Абдураҳим хони хонон (1586) форс тилига, Вицен (1705) голланд тилига, Ж.Лейден (1826) ва В.Эрскин инглиз тилига, Павел де Куртейл (1871) франсуз тилига, Рашит Раҳмати Арат (1940) туркчага, Михаил Сале (1943) русчага таржима қилганлар. 1826-1985 йиллар давомида “Бобурнома” 4 марта инглиз (1826,1905,1921,1922), 3 марта франсуз (187, 1980, 1985), 1 марта немис (1878) тилига ўгирилган.

Бобур янги алифбо – “Хатти Бобурий”ни (1504) кашф қилди. Унда шеърлар ёзди ва Қуръон кўчиртирди. Бобурнинг солиқ ишлари ҳақида маълумот берувчи “Мубаййинул-закот” (1521), аруз вазни ҳақидаги “Рисолаи аруз” (1523-25) каби асарлари бор. “Аруз рисоласи”да туркий арузнинг табиати, тараққиёти ва шеърий асарлардаги кўринишлари; арузнинг 272 вазни ва 21 баҳрига илмий шарҳлар берилган. Хожа Аҳрор Валийнинг “Волидия” асарини ўзбекчага шеърий таржима қилган. Бобурнинг “Ҳарб иши”, “Мусиқа илми” номли асарлар яратгани ҳақида ҳам маълумот бор.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
📢 Toshkent shahrida aholi uchun issiqlik ta’minoti va issiq suv ta’minoti xizmatlari tarifi 2023-2024-yilgi isitish mavsumi tugagandan so‘ng oshiriladi.

O'sish elektr energiyasi, gaz, ichimlik suvi va kanalizatsiya xizmatlari, shuningdek, issiqlik ishlab chiqaruvchi korxonalar uchun sotib olingan issiqlik energiyasi narxlarining oshishi bilan bog'liq.

Xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashining 2024-yil 8-fevraldagi 97-sessiyasida “Veolia Energy Tashkent” MChJ XK tomonidan xizmat ko‘rsatuvchi ko‘p qavatli turar-joy binolarida yashovchi aholi uchun issiqlik ta’minoti va issiq suv ta’minoti xizmatlari uchun yangi tariflarni tasdiqlash to‘g‘risida qaror qabul qilindi.

📄 Batafsil ma’lumotlar Xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashi qarorida (havoladan) keltirilgan hamda yaqin vaqt ichida Toshkent shahar hokimining qarori bilan ham to‘ldiriladi.

Yangi tariflar 2023-2024 kuz-qish mavsumi (isitish mavsumi) rasmiy yakunlangan kundan bir kun o'tib kuchga kiradi.

👉 Batafsil ma'lumot.



📢 Тариф для населения за услуги теплоснабжения и горячего водоснабжения в Ташкенте повысится после окончания отопительного сезона 2023-2024.

Повышение вызвано ростом цен на электроэнергию, газ, услуги питьевого водоснабжения и канализации, а также на покупную тепловую энергию для тепловырабатывающих предприятий. Это первое повышение тарифа для населения с 2019 года.

8 февраля 2024 года на 97 сессии Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов было принято решение об утверждении новых тарифов на услуги теплоснабжения и горячего водоснабжения для населения, проживающего в многоэтажных жилых домах, обслуживаемых ИП ООО “Veolia Energy Tashkent”.

📄 Более подробная информация изложена в решении Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов, а также будет дополнена в ближайшее время решением хокима г. Ташкента.

Новые тарифы вступят в силу на следующий день после официальной даты завершения осенне-зимнего периода (отопительного сезона) 2023-2024.

👉 Подробно о новых тарифах читайте здесь.
Ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз тайинланиш тартиби жорий этилади

Пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

Ушбу ишларни давом эттириш, фуқароларга хизмат кўрсатишда қулайликларни яратиш мақсадида:

2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилди:

👩‍💻 - фуқаро пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

📲 Шунингдек, фуқаро жамғарган маблағларини Халқ банкининг мобил иловаси орқали олиш имконияти яратилди.

☄️ Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб:

🔴 - пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;

🔴 - фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар (ёши, жинси, иш стажи, иш ҳақи, тўланган ижтимоий солиқ суммаси ва оила таркиби кабилар) вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

➡️ Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида:

Биринчидан, фуқаролардан пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Иккинчидан, пенсия ёшига етган фуқаронинг телефон рақамига “пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори” тўғрисида маълумот юборилади.

Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни тўхтатиш ҳуқуқи берилмоқда.

📱 Яъни, фуқарога “автоматик” пенсия тайинланганлиги ёки пенсия тайинланиши рад этилганлиги ҳақида СМС хабар юборилади.

📄 Фуқаро пенсия тайинланганидан ва пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари_доимий_эътиборда
#Таъмирлаш

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими томонидан берилган топшириқ асосида аҳолидан тушган барча мурожаатлар тезликда ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг 3-мавзеси 46-сонли кўпқаватли уйда яшовчиларнинг мурожаатлари ҳам ўрганилиб, маҳаллага хизмат кўрсатувчи "Акбар давр сервис" бошқарув компанияси томонидан бинонинг том қисмидаги таъмирталаб жойлар жорий таъмирланди.

Худди шунингдек, айни шу мавзедаги 8-сонли кўпқаватли уйнинг том қисмининг таъмирталаб қисмлари ҳам "HAMKOR TURON SERVIS " бошқарув сервис компанияси томонидан таъмирлаб берилди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi