Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.39K subscribers
50.8K photos
5.57K videos
25 files
8.44K links
Download Telegram
#Кун_ҳикматлари
#Алишер_Навоий_таваллудининг_583_йиллиги
#Навоий_ҳикматлари

Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво.

* * *

Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

* * *

Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,
Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

* * *

Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,
Билки, нишона анга иймон эрур.

* * *

Юз жафо қилса манга бир
қатла фарёд айламон,
Элга қилса бир жафо, юз
қатла фарёд айларам.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Алишер_Навоий_таваллудининг_583_йиллиги_Чилонзорда

Ҳаммамизга маълумки, эртага 9-феврал куни буюк мутафаккир бобокалонимиз Алишер Навоий туғилган сана кенг нишонланади. Шу муносабат билан туманимиздаги барча таълим муасасаларида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 309-сонли ва 585-сонли ДМТТларида айни санага бағишланган тадбирлар ўтказилди. Тадбирда болажонларга Алишер Навоий ва унинг бизга қолдирган қимматбаҳо маънавий мероси ҳақида тушунчалар берилди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикматлари
#Алишер_Навоий_таваллудининг_583_йиллиги
#Навоий_ҳикматлари

☝️Тилга ихтиёрсиз - элга эътиборсиз.

☝️ Айтур сўзни айт, айтмас сўздин қайт.

☝️ Бошни фидо айла ато қошига,
Жисмни қил садқа ано бошига.
Тун-кунунгга айлагали нур фош,
Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

☝️ Нафъинг агар халққа бешакдурур,
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

☝️ Нокасу ножинс авлодин киши бўлсун дебон
Чекма меҳнатким, латиф ўлмас касофат олами -
Ким, кучук бирла хўтукка неча қилсанг тарбият,
Ит бўлур, доғи эшак, бўлмаслар асло одами.

☝️ Ҳақ йулида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

☝️Йигитликда йиғ илмнинг маҳзани,
Қарилик чоғи сарф қилгил ани.

☝️ Сиҳҳат тиласанг, кўп ема, иззат тиласанг, кўп дема.


🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Алишер_Навоий_таваллудининг_583_йиллиги
#Навоий_рубоийси

Бугун – 9 февраль буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан туманимиздаги барча ташкилотларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 131-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби жамоаси ҳам бу санани муносиб нишонлашди. Мактабнинг 3 "А" синф ўқувчиси Муштарийбону Эргашева Навоий бобомизнинг машҳур рубоийсини ўзига хос тарзда ёддан ижро этди.

Барча ёшларимиз буюк бобокалонларимизнинг бебаҳо маънавий меросидан баҳраманд бўлиб, баркамол инсонлар бўлиб етишсин!

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi