Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳалла_ва_мактаб_ҳамкорлиги_Чилонзорда
Президентимиз раислигида ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши да берилган топшириқлар доирасида туманимиз маҳаллаларида мактаблар билан яқин ҳамкорликда ишлаш юзасидан “Мактаб-ота-она-маҳалла” тизимини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шунингдек, бугун туманимиздаги
“Қозиробод” маҳалласида жойлашган 138-сонли умумтаълим мактабида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.
Мактабга МФЙ раиси бошчилигида маҳалла фаоллари ва ота-оналар келиб, ўқув жараёнлари, тўгараклар фаолияти, маънавий-маърифий ишлар билан яқиндан танишди ва мактабда жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Ҳар ойда бир марта мактабда МФЙ ва ота-оналар томонидан жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилиши белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, барча маҳаллаларда мактаб билан шундай ҳамкорлик амалиётда йўлга қўйилса, ота-онада масъулият, ўқитувчида мажбурият, ўқувчида ишонч, таълим ва тарбияда сифат, маҳаллада эса назорат бўлади.
@Chilonzor_tumani_hokimligi

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ижтимоий соҳалардаги вазифалар муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 февраль куни ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.