Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.83K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳалла_ва_мактаб_ҳамкорлиги_Чилонзорда

Президентимиз раислигида ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши да берилган топшириқлар доирасида туманимиз маҳаллаларида мактаблар билан яқин ҳамкорликда ишлаш юзасидан “Мактаб-ота-она-маҳалла” тизимини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шунингдек, бугун туманимиздаги
“Қозиробод” маҳалласида жойлашган 138-сонли умумтаълим мактабида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.

Мактабга МФЙ раиси бошчилигида маҳалла фаоллари ва ота-оналар келиб, ўқув жараёнлари, тўгараклар фаолияти, маънавий-маърифий ишлар билан яқиндан танишди ва мактабда жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Ҳар ойда бир марта мактабда МФЙ ва ота-оналар томонидан жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилиши белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, барча маҳаллаларда мактаб билан шундай ҳамкорлик амалиётда йўлга қўйилса, ота-онада масъулият, ўқитувчида мажбурият, ўқувчида ишонч, таълим ва тарбияда сифат, маҳаллада эса назорат бўлади.

@Chilonzor_tumani_hokimligi
🖥Poytaxt aholisi va mehmonlari uchun ma'lumot

Maʼlumki, ayni paytda Toshkent shahrida aholi farovonligini oshirish, jumladan, kommunal va yoʻl infratuzilmasini yaxshilash, yoʻllarning qulayligi va xavfsizligini oshirish, sogʻlom turmush tarzi, faol hordiq chiqarish va dam olishi uchun shart-sharoit yaratish boʻyicha faol ishlar amalga oshirilmoqda. Maqsad - Toshkentni hamma uchun qulay muhitga aylantirish.

👉 Batafsil

🖥Информация для жителей и гостей столицы

Известно, что в настоящее время в Ташкенте ведётся активная работа по повышению уровня благополучия населения, в том числе, путем улучшения коммунальной и дорожной инфраструктуры, повышения удобства и безопасности дорог, создания условий для здорового образа жизни, активного времяпровождения и досуга граждан. Цель – превратить Ташкент в комфортную среду для всех — от самых маленьких до самых старших.

👉 Подробно

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими хорижликларда чуқур таассурот уйғотди

Хабарингиз бор. айни кунларда Белорус Республикаси Минск шаҳри мери Владимир Кухарев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан пойтахтимизда бўлиб турибди. Ташриф доирасида делегация Чилонзор тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Айтиш жоизки, ушбу марказ энг сўнгги илғор технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда 300 турдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тоифаларга ажратилган хизматлар тезкорликда ва сифатли амалга оширилмоқда.

Марказ фаолияти билан танишган хорижлик меҳмонлар хизмат кўрсатиш тизими ва сифати уларда чуқур таассурот қолдирганини мамнуният билан қайд этишди ва бу борада тизимдаги масъуллар ва мутахассислар билан тажриба алмашишди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#СТАТИСТИКА

🔷 Тошкент шаҳрида аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот қанчани ташкил этади?

↗️↗️↗️ 2023 йил якунига кўра, Тошкент шаҳрида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 60 минг 648, 2 минг сўмни ташкил этади ва ўтган йилга нисбатан 6,1 фоизга ўсган.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_ёшлари
#Санъат_ва_спортда_илғор_ёшлар

Дунёнинг турли мамлакатларида спорт турлари ва санъат йўналишларида мусобақалар ўтказиб келинади. Шунингдек, Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ҳам SILK WAY 2024, WDC AL WORLD TEN DANCE жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу чемпионатда спорт бал рақси бўйича туманимизнинг 101-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Мустафа Абдеев ҳам иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

3000 нафардан кўпроқ спортчилар иштирок этган ушбу мусобақа ғолиби Мустафа Абдеев чемпионат ташкилотчилари томонидан медал ва диплом билан тақдирланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Штаб_йиғилиши
#Дебитор_қарздорликни_ундириш
#Хизмат_сифатини_яхшилаш

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ж.Ходжиманов ва Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Камол Ҳамроев бошчилигида тумандаги коммунал хизмат ташкилотлари мутасаддилари, БСКлар раҳбарлари иштирокида аҳолидан мавжуд дебиторлик қарзларини ундириш ва кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан штаб йиғилиши ўтказилди.

Айтиш жоизки, кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатиш ўзига хос мураккаб жараён. Негаки, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан аҳолидан йиғилган коммунал хизматлар учун тўловлар эвазига коммунал хизматлар амалга оширилади. Агар аҳоли ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, вазият чигаллашиб кетаверади.

Штаб йиғилишида аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориб, ҳозирда кундан-кунга ўсиб бораётган коммунал хизматлар учун тўловлардаги дебиторлик қарзларини ундириш ва шу орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi