Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.37K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇺🇸Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) бошланғич синфларда ўқиш ва математика кўникмаларини баҳолаш бўйича мамалакат бўйлаб биринчи тадқиқотини бошлади.

🇺🇿🇺🇸Хусусан, бугун Чилонзор туманидаги 232-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон-АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўртасидаги ушбу ҳамкорлик ўрнатилди.

🇺🇿🇺🇸Ўзбекистонда бундай кенг кўламдаги миллий стандартлаштирилган баҳолашни ўтказиш илк бор амалга оширилаётганлиги эса алоҳида диққатга сазовордир.

🇺🇿🇺🇸Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳа бутун Ўзбекистон бўйлаб 3 ва 5-синф ўқувчиларини ўқитиш ва математика фанига кўникмаларини баҳолашга ёрдам беради.

🇺🇿🇺🇸Ҳамкорлик доирасида ўтган тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениель Розенблюм ҳамда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжоновлар иштирок этишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Халқаро_ҳамкорлик
#Соғликни_сақлаш

Хабарингиз бор, бир неча кунлардан бери Тошкент шаҳар Соғликни сақлаш бош бошқармаси вакиллари Белорусь Республикасининг Минск шаҳрида ҳамкасблари билан тажриба алмашмоқда.

Ўзаро
ҳамкорлик учун Минск шаҳрига борган делегация таркибида Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Раъно Носирова ҳам ҳамкасблари тажрибасини ўрганиш ва юртимиз тиббий тизимидаги илғор тажрибаларни бўлишишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Куни кеча Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси вакиллари Беларусь Республикаси Минск шаҳар Соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи Богдан Елена билан учрашдилар.

Ўзаро икки давлат тиббиёт тизимидаги ютуқлар хақида сухбат ўтказдилар. Шундан сўнг икки давлат бошқармаси ўртасида келгусида ҳамкорликда ишлаш учун келишув имзоланди ва келгусида хамкорликда амалга ошириладиган ишларнинг йўл хариталари тузилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Халқаро_ҳамкорлик

Чилонзор туманида “Бир макон, бир йўл” форуми доирасида Хитойнинг Шэньси провинцияси ихтисослаштирилган товарлари кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Шэньси провинцияси партия қўмитаси котиби Х.Э.Чжао Идэ ва бошқа мутасадди раҳбарлар, шунингдек, ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари Ж.Ходжаев, Инвестициялар ва савдо ва саноат вазири ўринбосари О.Ҳамроев, Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаевлар иштирок этди.

Тадбирда мутасаддилар Шэньси провинцияси Коммунистик партия қўмитаси котиби Чжао Идэ билан учрашув ўтказди ҳамда бир қатор инвестиция лойиҳалари, экспорт ва импорт шартномаларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, тадбир жараёнида 50дан ортиқ Хитой компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этди. Шу билан бирга кўргазма жараёнида Чилонзор тумани ва Шэньси провинцияси ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича Мемарандум кўриб чиқилди. Томонлар ушбу ҳужжатни Чилонзор тумани ҳокимлигининг Хитойга ташрифи чоғида имзолашга келишиб олишди.

Кўргазма давомида Чилонзор тумани ҳокимлиги делегациясининг октябрь ойидаги Хитойга ташрифи чоғида Шэньси шаҳрида тадбиркорлар йиғилишини ташкил этишга ҳам келишиб олинди.

Чилонзор туманида инвестиция лойиҳалари, экспорт ва импорт шартномалари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Кўргазма иштирокчилари – хитойлик тадбиркорлар билан туман ҳудудида фаолият юритаётган “Функционал озиқ-овқатлар комбинати” МЧЖ ўртасида 50 миллион АҚШ доллари қийматида йодланган маҳсулотларнинг Хитойга экспорти бўйича музокаралар олиб борилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Халқаро_ҳамкорлик

Хитой компаниялари билан
ҳамкорлик келишувлари имзоланмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда пойтахтимиздаги туманлар ҳокимлари бошчилигидаги делегациялар Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигидаги туман делегацияси аъзолари ҳам кеча 16-январ куни Хебей индустриал ҳудудидаги қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи ускуналарни ишлаб чиқарувчи “Delicacy Laser Co., Ltd”, Фитнес-спорт буюмлари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи “Vita Health&Technology Limited Co., Ltd”, Алюминий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ва йирик қурувчи “Peace Alli Co., Ltd” компанияларининг ишлаб чиқариш фаолиятлари билан танишди ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар ўтказди.

Шунингдек, “Haike Intelligence (Beijing) Technology.,Ltd” компанияси билан ҳамкорлик келишуви мунособати билан тантанали лента кесиш маросимини ўтказди. Ушбу компания билан қуёш панеллари ва инверторлар ишлаб чиқариш қўшма лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция шартномаси имзоланди.

👉👉👉 Делегация ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Халқаро_ҳамкорлик

Чилонзор туман ҳокими бошчилигидаги туман делегациясининг Хитой Халқ Республикасидаги хизмат сафари давом этмоқда.

Ташрифнинг навбатдаги дастурида Пекин шаҳрида йирик Хитой компаниялари билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, уларга Тошкент шаҳри ва Чилонзор туманининг инвестицион салоҳияти тақдимот қилинди.

Учрашувлар давомида, чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш  фаолияти билан шуғулланадиган “Shuntian Beijing, Environmental Protection Technology Co.,Ltd.” компанияси билан инвестиция  киритиш ҳамда агротехника ва оғир юк машиналари ишлаб чиқарувчи “Sinomach Hainan Development Co.,Ltd.” компанияси билан  истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

👉👉👉 Делегация  ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Халқаро_ҳамкорлик

Чилонзор тумани ҳокими бошчилигидаги туман делегациясининг Хитой Халқ Республикасидаги хизмат сафари давом этмоқда.

Ташрифнинг навбатдаги дастурида Хунань провинциясининг Чанша шаҳрида йирик Хитой компаниялари билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, уларга Тошкент шаҳри ва Чилонзор туманининг инвестицион салоҳияти тақдимот қилинди.

Учрашувлар давомида, канализация сувларини тозалаш ва қайта ишлаш, канализация тизимларини қуриш ва бошқариш ҳамда ушбу жараёнларда қўлланиладиган ускуналарни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган “Aerospace Kaitian Environmental Technology Co.,Ltd.” компанияси билан инвестиция  киритиш ва  истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Делегациясининг Хитой Халқ Республикасидаги хизмат сафари фаолияти маҳаллий матбуотда ҳам
ёритилмокда.

👉👉👉 Делегация  ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

@chilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Халқаро_ҳамкорлик

Чилонзор туман ҳокими бошчилигидаги туман делегациясининг Хитой Халқ Республикасидаги хизмат сафари давом этмоқда.

Ташрифнинг навбатдаги дастурида Хунань провинциясининг Чанша шаҳрида йирик Хитой компаниялари билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.

Жумладан, қурилиш ва шаҳарсозлик фаолияти билан шуғулланувчи йирик Хитой компаниялари “Hunan Yaxuan Construcion Engineering Co.,Ltd.” ва “Department of Changsha Huigong Intelligent Technology Co.,Ltd.” билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар буйича музокаралар олиб борилди.

Бундан ташқари, Хуннан провинцияси халқаро савдони ривожлантириш уюшмаси (CCPIT Hunan) раиси раҳбарлигида Хуннандаги бир қатор йирик ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва қурувчи компаниялар билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича ҳам музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, ўтказилган барча учрашувларда Тошкент шаҳри ва Чилонзор туманининг инвестицион салоҳияти тақдимот қилиб борилмоқда.

👉👉👉 Делегация  ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Халқаро_ҳамкорлик

Чилонзор тумани ҳокими бошчилигидаги туман делегациясининг Хитой Халқ Республикасидаги хизмат сафари давом этмоқда.

Ташрифнинг навбатдаги дастурида Гуангдон провинциясида, Гуанчжоу шаҳрида Фармацевтика соҳасида фаолият олиб борувчи Хитойнинг йирик компанияси "Guangzhou Youdi Bio-technology Co.,Ltd" билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.

👉👉👉 Делегация  ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Халқаро_ҳамкорлик

Чилонзор тумани ҳокими бошчилигидаги туман делегациясининг Хитой Халқ Республикасидаги хизмат сафари давом этмоқда.

Ташрифнинг навбатдаги дастурида Шеньчжень шаҳрида йирик Хитой компаниялари билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.

Учрашувлар давомида, “China Construction Fifth Engineering Divition Co.,Ltd.”, «WENZHOU WODLEY NEW MATERIALS CO.,LTD» компаниялари билан йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

👉👉👉 Делегация  ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Хабарингиз бор, айни кунларда Белорус Республикасидан келган расмий делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ташриф доирасида Белорус Республикаси Спорт вазири бошчилигидаги делегация аъзолари Чилонзор туманида жойлашган Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ҳам бўлиб, бу ерда "Кураш зали"нинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири, тегишли мутасаддилар, Тошкент шаҳар прокурори, Чилонзор тумани ҳокими ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Белорус Республикаси Спорт вазири раҳбарлигидаги делегация аъзолари марказда ёш спортчиларимиз учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ҳамда спортчиларимизнинг маҳорат билан бажарган машқларини томоша қилишди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Халқаро_ҳамкорлик

Хорижлик мутахассислар Чилонзор туманидаги Кўп тармоқли марказий поликлиника фаолияти билан танишди


Россия Федерацияси Москва шаҳрининг тиббиёт бўйича мутахассислари Чилонзор туманидаги Кўп тармоқли марказий поликлиникасига ташриф буюришди ва поликлиникада аҳоли ва тиббий ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Хорижлик мутахассислар ишга тушурилган " Электрон поликлиника", "Электрон амбулатор карта" ва бошка электрон Дастурларнинг ишлаш жараёнини кўздан кечиришди. Бундан ташқари, делегация аъзолари амалиётчи ҳамшира, оила шифокори ва тор соҳа мутахассисларининг иш дастурларини ҳам кўриб чиқишди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Халқаро_ҳамкорлик

Хитой Халқ Республикасининг “Aerospace Kaitian Environmental Technology Co.,Ltd.” компанияси делегацияси билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, инвесторларга Тошкент шаҳри ва Чилонзор туманининг инвестицион салоҳияти тўғрисида маълумотлар берилди ҳамда туманда амалга оширилган ва потенциал истиқболли инвестиция лойиҳаларини жойига чиқиб таништирилди.

Жумладан, тумандаги 7-сонли туғруқ комплекси ўрнида ДХШ асосида янги замонавий туғруқ комплекси қуриш лойиҳаси билан таништирилди.

“Боғзор” ва “Оқтепа” МФЙ ҳудудида янги ишга туширилган замонавий когенерацион блок модулли иссиқлик электр станцияси (қозонхона) лойиҳаси билан ҳам таништирилди.

Бундан ташқари, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖнинг Салар аэрация станциясида - оқава сувларни тозалаш жараёни билан таништирилди.

Хитойлик инвесторлар томонидан истиқболли инвестиция лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, ўз таклифларини беришга келишиб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Халқаро_ҳамкорлик

Жорий йилнинг январь ойида Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида Хитой Халқ Республикасига амалга оширилган ташриф доирасида Чилонзор туман ҳокимлиги делигацияси томонидан эришилган келишувлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида бугун Хитой Халқ Республикасининг “Haike Intelligence (Beijing) Technology.,Ltd.” компанияси делегацияси ва бошқа бир гуруҳ хитойлик инвесторлар билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.

“Haike Intelligence (Beijing) Technology.,Ltd.” компанияси томонидан лойиҳа қиймати 50.0 млн.АҚШ долларга тенг "Қуёш панеллари ва инверторлар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Янгиҳаёт туманида ташкил этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасидан жой ажратиб бериш бўйича келишиб олинди.

Хитойлик инвесторлар томонидан истиқболли инвестиция лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, ўз таклифларини беришга келишиб олинди.

Хитойлик инвесторлар билан икки томонлама учрашувлар ва музокаралар давом этади.

👉👉👉 Лавҳамизда учрашув жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Халқаро_ҳамкорлик

Чилонзор туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва Хитой Халқ Республикасининг “Haike Intelligence (Beijing) Technology.,Ltd.” компанияси делегацияси билан икки томонлама учрашув ва музокаралар олиб борилди.

“Haike Intelligence (Beijing) Technology.,Ltd.” компаниясига Тошкент шаҳрида инвестиция жозибадорлиги ва Янгиҳаёт туманида ташкил этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига бериладиган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумотлар берилди.

Хитойлик инвесторлар томонидан кўриб чиқилган таклифлар юқори баҳоланди ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, май ойида яна учрашишга келишиб олинди.

Учрашув сўнгида туман ҳокими томонидан Хитойлик инвесторларга "Чилонзор туманининг 60 йиллиги" эсдалик совғалари топширилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Халқаро_ҳамкорлик
#Ўзбекистон_ва_Россия_Федерацияси

“Moy Gorod Invest” МЧЖ Россия компаниялари билан ҳамкорликда мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Ҳозирда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудлари Давлатлараро биринчи Кенгаши бўлиб ўтмоқда.

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Россия Федерациясидан келган делегациялар вакиллари бўлган “KomTex”, “Dab Texnika” компаниялари мутасаддилари ҳамда Ўзбекистоннинг “Moy Gorod Invest” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбарлари билан Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ўртасида учрашув ўтказилди.

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев учрашув аввалида Ўзбекистон билан Россиянинг кенг қамровли шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини юқори баҳолаб, бу йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Ушбу учрашув мобайнида Россия Федерациясининг “KomTex” компанияси ва Чилонзор туманида фаолият юритувчи “Moy Gorod Invest” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида Янгиҳаёт туманидаги “Yangi avlod” махсус саноат зонаси ҳудудида барча турдаги мебеллар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди ҳамда келишувга эришилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimli
#Халқаро_ҳамкорлик

Хорижлик делегация вакиллари Чилонзор туманидаги 39-сонли Оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди


Туманимиздаги 39-сонли Оилавий поликлиникага Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридан бир гуруҳ соҳа мутахассислари келиб, поликлиника фаолияти билан танишишди.

Улар поликлиникада аҳоли ва шифокорлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, кўрсатилаётган тиббий хизмат фаолияти бўйича ўзаро тажрибалар алмашинди, фикр мулоҳазалар билдирилди.

Олмаотадаги 36-сонли шаҳар поликлиникаси бош шифокори Тошкент шаҳридаги Оилавий поликлиникалар бош шифокорлари жамоасига “Оилавий поликлиника: Қозоғистон тажрибаси“ мавзусидаги тақдимотни намойиш этди.

Тақдимот қизиқарли савол ва жавобларга бой бўлди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
#Пучон_университетида_ҳосил_байрами

Барча халқларда олтин куз фаслида турли шаклларда ҳосил байрамлари ўтказилади. Кореяда бу байрам "Чусок" деб номланар экан. Туманимизда жойлашган
Тошкент шаҳридаги Пучон университетида айни шу байрам кенг нишонланди.

Тадбирда Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Алишер Хатамов ва бошқа масъуллар ҳам иштирок этиб, университет жамоасини байрам билан қутлади.

Тадбирда университет талабалари томонидан корейс халқи ўйинлари, мазали таомлари ва турли саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Унивеситет ректори Агриппина Шин байрамда иштироки учун туман ҳокимлиги масъулларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi