Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.28K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда туманимиздаги Муқумий ва Арнасой кўчалари кесишган жойда йўлда қазилган чуқурлик тўлиқ ёпилмагани ва бу йўловчилар учун хавф туғдираётгани ҳақидаги хабар чоп этилган эди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, кўрсатилган манзилда айни вақтда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан қазилган ирригация қудуғини тозалаш ва устини ёпиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмир ишлари охирига етказилиб, йўл текисланади ва йўловчиларга қулайлик яратилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Яшил_макон

"Тирсакобод" маҳалласида павлония дарахтлари кўчатлари ўтқазилмоқда


Бежизга юртимизни жаннатмонанд деб ҳавас қилишмайди. Негаки, қишда ҳам баҳор ҳавоси, кунлар илиқ. Бундай фурсатлардан фойдаланиб, қишда ҳам экиш мумкин бўлган айрим дарахтлар кўчатларини ўтқазиш ҳам мумкин.

Шунингдек, бугун қишнинг илиқ ва баҳорий ҳавоси бўлиб турган айни дамларда "Тирсакобод" маҳалласида жойлашган Саноат зонасига кириш қисмидаги 420 метр узунликдаги кўча чеккаларига баландлиги 5 метр келадиган манзарали павлония дарахти кўчатлари ўтқазилмоқда.

Илгари қаровсиз ҳолда ётадиган ҳудудларнинг ободонлаштирилаётгани ва қимматбаҳо дарахтлар экилиб кўкаламзорлаштирилаётгани маҳалла аҳлини хурсанд қилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун
#Махаллада_дув_дув_гап

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан Президентимиз раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида белгилаб берилган вазифалар доирасида  “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун туманимиздаги 200-сонли умумтаълим мактабида ўтган тадбирга ҳам маърузачилар, таниқли хонанда ва шоирлар, диний уламолар таклиф этилди. Маънавий тадбирда маърузачилар йиғилганларга ҳозирги пайтда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар самараси, шунингдек, аҳолимиз маънавиятини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир сўнгида туман Маданият бўлими хонандалари ва халқимиз севган таниқли қўшиқчи Тошпўлат Маткаримов иштирокида концерт дастури намойиш этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ ҚАЕРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ
?

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2023 йилдаги 687-сонли қарори билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисида Низом тасдиқланган.

Президентнинг 01.06.2023 йилдаги ПҚ-82-сон қарори билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ташкил этилган.

Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлари:

👉«Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйларида, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;

👉аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

👉ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишни таъминлаш;

👉ногиронлиги бўлган шахсарни ўқув, дидактик ва бошқа муқобил материаллар билан таъминлаш;

👉етим болаларни уй-жой билан таъминлаш;

👉болалар уйлари ва «Меҳрибонлик» уйлари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

👉вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам хизматларини молиялаштириш ва бошқалар.

Ҳужжатда, шунингдек Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасини ташкил этиш назарда тутилган. Марказда қуйидаги вазифалар юклатилган:

👉ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш;

👉серверлар, компьютер ускуналари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;

👉Агентлик тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

👉«Саll-марказ» фаолиятини ташкил этиш.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги Низом;
жамғарма ижроия дирекциясининг тузилиши.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 29.12 2023 йилдан кучга кирган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун
#Махаллада_дув_дув_гап

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан Президентимиз раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида белгилаб берилган вазифалар доирасида  “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун туманимиздаги 173-сонли умумтаълим мактабида ўтган тадбирга ҳам Дилором Бобожонова. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов,актёр Даврон Каримов, "Дўмбиробод" масжиди имом-хатиби Алишер Нурмуҳаммедов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Адиба Умирова каби маърузачилар, таниқли хонанда ва шоирлар, диний уломалар таклиф этилди.

Маънавий тадбирда маърузачилар йиғилганларга ҳозирги пайтда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар самараси, шунингдек, аҳолимиз маънавиятини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир сўнгида туман Маданият бўлими хонандалари ва халқимиз севган таниқли қўшиқчи Тошпўлат Маткаримов иштирокида концерт дастури намойиш этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi