#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда
Сув келтирган савоб. Қиш фасли бўлишига қарамай, ичимлик суви қувурларида турли сабабларга кўра юзага келган носозликларни машаққат билан тузатиб, аҳолига сув етказиб бераётган сувсозларни кўриб, беихтиёр шундай фидойи инсонлар борлиги ва уларнинг халқ учун қилаётган меҳнатларини қадрлашимиз кераклигини қайта-қайта эътироф этамиз.
Шунингдек, бугун ҳам туман сув тармоқларига келиб тушган мурожаатлар ва профилактик текширувларда аниқланган камчилик ва носозликлар туманимиз сувсозлари томонидан бартараф этилди. Жумладан, "Новза" ва "Бешчинор" маҳаллалари ҳудудидаги сув тармоқларидаги носозликлар ҳам тузатилиб, аҳолига ичимлик суви етказиб бериш сифати янада яхшиланди.
Об-ҳавонинг турли шароитларида ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан бажариб келаётган туманимиз сувсозларига туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

👍2👏1
#Кун_ҳикмати
☝️☝️☝️ Иғводай бир ёмон фитна йўқдир.
👉👉👉 Фитнанинг катта-кичиги бўлмайди.
☝️☝️☝️ Кичигидан қочмаган каттасидан қутула олмайди.
➡️ «Ҳикматлар хазинаси» биринчи китобидан олинди
🌞 Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин, азиз тумандошлар!

👍1
Саф йиғилишлари ўтказилди ва вазифалар белгилаб олинди
Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимизда қиш мавсумини беталоат ўтказиш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича туман штаби иш олиб бормоқда ҳамда бу борада ҳар куни эрта тонгдан секторлар кесимида эрталабки йўриқномалар ўтказилмоқда.
Бугун ҳам сектор раҳбарлари ва масъуллари иштирокида эрталабки саф йиғилишлари ўтказилди ва амалга ошириладиган ишлар режаси тузилиб, маҳаллалар ҳудудларида айни йўналишдаги ишлар олиб борилмоқда.

👍2
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
📣📣📣 Ҳурматли тумандошлар!
📣📣📣 "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичи рўйхатини шакллантириш учун хатлов ишлари бошланди
Чилонзор туманида 2023 йил 26 декабрь куни “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси” кенгайтирилган йиғилишининг 4-сонли баёни топшириқларига асосан, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 5-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича 2024 йил 5 январдан бошлаб 31 январга қадар хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари бошланди.
Дарҳақиқат, аёл соғлом, хотиржам бўлса, оила тинч бўлади, хонадонларга кундан-кунга барака кираверади. Ҳамжиҳат, тинч ва фаровон оила бағрида яшаётган инсонларнинг ишлари бароридан келади, фарзандларини ҳар томонлама соғлом ва элу-халқ, юрт хизматига камарбаста бўладиган баркамол инсонлар қилиб тарбиялай олади. Бу эса мамлакатимизда барқарор жамият, фаровон турмуш ва Ватанимиз тараққиётини таъминлайдиган асосий омиллардан бири саналади.
➡️➡️➡️ Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари аёллар муаммоларини ўрганиш ва аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Шу ўринда, туманимиз маҳаллаларида бошланган "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига киритиладиган аёллар рўйхатини шакллантиришда ўзига хос масъулият, асосийси холис ёндашув талаб этилади.
👉👉👉 Туманимизнинг 55 та маҳалласида фаолият олиб бораётган фидойи ва жонкуяр Хотин-қизлар фаолларининг ўз маҳалласидаги аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларида, аёлларимизни рози қилиб, аҳил оилалар ва баркамол фарзандлар сафини кенгайтиришдек масъулиятли фаолиятни амалга оширишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Гаджетларга қарамлик – ахборот технологиялари сония сайин ривожланиб бораётган даврда янги тушунча эмас.
Аввало, бу қарамликнинг симптомларини сизда бор-йўқлигини аниқлаймиз.
Кейин эса унинг ортга қайтариб бўлмас "излари" ҳамда қарамликдан халос бўлиш йўллари ва кутилажак натижалар билан танишамиз.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM