Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.67K subscribers
50.4K photos
5.53K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви_Чилонзорда

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги майдонда “Ҳоким ва ёшларучрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Давлат солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимжанов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Жамшид Хўжаев, туман секторлари раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Ёшлар билан очиқ мулоқот самимий тарзда ўтди. Ёшлар томонидан қилинган мурожаатлардаги муаммолар муҳокама этилиб, бартараф этилиши юзасидан тегишли чоралар кўрилиши белгиланди. Ёшларнинг ташаббус ва таклифлари ҳам тингланди ва қўллаб-қувватланди.

Тадбир сўнгида тумандаги 55 та маҳалла ёшлари учун ҳар бир маҳаллага теннис столлари ва анжомлари тарқатилди.Бу эса эртага старт бериладиган Бешта муҳим ташаббуснинг 5 босқичли олимриадаси 2- босқичини бошлаб берадиган маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган теннис мусобақаси учун айни муддао бўлди. Туман ҳокимлиги томонидан айни вақтида топширилган бу туҳфалар ёшларимиз ўртасида мусобақа ғолиблари сафи кенгайишига катта имкон беради.

👉👉👉Чилонзорлик ёшлар билан ўтказилган жўшқин мулоқот жараёнлари ҳақидаги видеолавҳамизни кейинги хабарларимиз орқали тақдим этамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви_Чилонзорда

72 нафар
ёшларгаЁшлар дафтари” жамғармасидан кўмаклар берилди

Кеча туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг 1-сектор ҳудудида яшовчи ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган учрашув давомида самимий мулоқотлар уюштирилиб, ёшларнинг ташаббуслари, таклифлари ўрганилди. Муаммолар ҳақида ҳам сўз юритилиб, ёшларнинг мурожаатларидаги муаммоларга ҳам ечим топилди.

Шунингдек, тадбир якунида туман ҳокими 72 нафар ёшларга Ёшлар етакчилари тавсияси асосида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилган ёрдамни тасдиқловчи сертификатларни тақдим этди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi