Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари И.Наримов, Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва ҳокимликнинг масъул мутасаддилари, ҳоким ёрдамчилари, участка инспекторлари, МФЙ раислари, Хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Чилонзор тумани ҳокимининг фармойиши билан 15-25 сентябрда бўлиб ўтаётган “Тадбиркорликни ривожлантириш” ўн кунлигида амалга оширилаётган ишлар ва 20-30 сентябр кунлари ўтказиладиган “Хавфсиз ҳудуд” ўн кунлигида амалга ошириладиган ишлар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Айни шу ўн кунликларда масъул мутасаддилар янада масъулият билан фаолият олиб бориши лозимлиги ва ишлар самарали ташкил этилиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Йиғилиш
Туман ҳокимлигида болалар нафақаси ва моддий ёрдам масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 октябрдаги 02/1-1162-сонли топшириғи ижроси бўйича туманда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам масалалари бўйича Ишчи гуруҳини тузиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда дастлаб туманда айни соҳада олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Мутасадди ва масъулларга бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисида тўлиқ ва батафсил тушунтиришлар берилди. Шундан сўнг, туман ҳокимининг биринчи ўрибосари раҳбарлигида туман ҳокимининг ижтимоий масалалари бўйича ўрибосари, туман Пенсия бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ДСИ, туман Адлия бўлими, ФҲДЁ бўлимлари масъуллари, тегишли ҳудуд бўйича МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчиларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилди.

Мазкур Ишчи гуруҳнинг вазифаси болалар нафақаси ва моддий ёрдам масалалари бўйича маҳаллабай тушунтиришлар ўтказиш ҳамда бу борада мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишдан иборат.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими С.Холхўжаев ҳамда секторлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда куз-қиш мавсумни беталофот ўтказиш, тайёргарлик ишларининг сифати ва вазифалар ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

Унда тумандаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий объекътларга хизмат хизмат кўрсатадиган каммунал тизими ходимлари, ширкат хўжаликлари, бошқарув сервис компаниялари, газ, электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари қатнашди.

Йиғилишда кўп қаватли уйларнинг ертўла, подъезд ва том қисмларини таъмирлаш, кириш йўлакларини, уйлар атрофини тартибга келтириш, электр таъминоти, табиий газ, шунингдек, ижтимоий обекътларда мавсумга тайёргарлик юзасидан белгилаб берилган топшириқлар ижроси кўриб чиқилди.

Айни кунларда тумандаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларда газ, сув, электр энергияси, уй-жой коммунал хизмати билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиб, уйларнинг атрофлари, кўчалар тартибга келтирилаётганлиги юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш

Чилонзор тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев секторга қарашли 14 та МФЙ раислари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда аввало, маҳаллаларда айни кунларда қандай муаммолар борлиги аниқлаштирилди. Қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари бўйича барча муаммоларни коммунал соҳадаги тизимлар масъулларини жалб қилган ҳолда тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, МФЙ раисларига маҳалла ҳудудидаги барча объектларда электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишни йўлга қўйиш масалалари юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, участка инспекторлари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари ҳамда тумандаги ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирокида
йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туманда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишда масъул раҳбарлар томонидан туманда жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш учун барча тегишли ташкилотлар ҳамкорликда иш ташкил этиши муҳимлиги айтиб ўтилди.

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳар бир маҳаллада маҳаллабай чора-тадбирлар олиб борилиши кераклиги, ёшлар ва аёлларнинг жиноят кўчасига кириб қолмаслиги учун уларни ўз вақтида иш билан таъминлаш ва муаммоларини бартараф этишга ҳар томонлама ёрдам бериш йўналишида ишларни ташкил этиш бўйича режалар тузиб олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Йиғилиш
#Таълимга_эътибор

Давлатимиз раҳбари доимо таълим сифатини яхшилаш орқали ёрқин келажакка эришиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, Президентимизнинг жорий йилнинг 28-август куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам айни шу ҳақда сўз юритилиб, мазкур тизим масъулларига муҳим кўрсатмалар берилган эди.


Чилонзор туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида тумандаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари ва тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди ва бундан кейин олиб борилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.


Йиғилишда барча ўқитувчилар ўз устида ишлаб, ўқувчиларга етарли даражада билим беришлари кераклиги, ўз устида ишлаб, ўқувчиларга аъло даражада дарс машғулотларини ўтаётган ўқитувчиларга ўз вақтида устамалар тўлаш лозимлиги, мактабларда ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш муҳим эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, туман ҳокими умумтаълим мактабларида коррупциянинг олдини олиш ва “Синф фонд”ига деб пул йиғиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар бериб ўтди.

Йиғилиш давомида яна мактаб-маҳалла-оила тамойили бўйича мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб борилиши жуда муҳилиги айтиб ўтилди ва бу борада ҳам тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолияти_Чилонзорда
#Йиғилиш

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти таҳлил этилди ва келгуси режалар белгилаб олинди

Чилонзор тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йилги фаолияти якунлари ва 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномалари асосида тадбиркорлик учун кредит ва субсидиялар ажратиш, аҳолини касб-ҳунарлар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиб ўз йўналишида доимий бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши, “маҳаллабай” микролойиҳалар шакллантирилиши, ҳоким ёрдамчиларининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳам таҳлил қилинди.

2024 йил учун маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришда хизматлар кўрсатиш соҳасига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.

Турли ўқув курслари, хусусан касб-ҳунар ва тил ўргатиш марказлари ташкил этишда ташаббускорларга ҳар томонлама ёрдам бериш ҳам ҳоким ёрдамчиларининг доимий эътиборидаги масала бўлиши кераклиги таъкидланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида ҳоким ўринбосари К.Ҳамроев бошчилигида туманда фаолият олиб бораётган БСКлар масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда БСКлар фаолияти таҳлил этилиб, маҳаллаларда қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди.

Шунингдек, йиғилишда коммунал хизматлар учун дебиторлик қарздарни қонун доирасида ундириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш
#Умумхалқ_ҳашари

Умумхалқ ҳашарида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди


Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида юртимизда Наврўз арафасида 16−18 март кунлари (шанба, якшанба ва душанба) «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказиладиган анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимлиги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги барча ташкилот ва муассасаларнинг мутасаддилари иштирок этди ва туманимизда ўтказиладиган хайрия ҳашари тадбирларини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.

Йиғилишда умумхалқ хайрия ҳашарида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди ва туман ҳокими ташкилотлар мутасаддиларига ҳашарлар жараёнида амалга ошириладиган ишлар бўйича тавсиялар ва топшириқлар берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида туманда Ҳайит байрамини юқори савияда ўтказиш бўйича туман штабининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда барча масъулларга ҳайит кунлари амалга ошириладиган чора- тадбирлар юзасидан топшириқлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йиғилиш

Туман ҳокимлигида куни кеча "қизил" тоифага киритилган маҳаллаларни "яшил" тоифага ўтказиш йўналишида олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳар бир маҳалла бўйича тузилган иш режасини барча йиғилган масъулларга тақдимот қилиб, ишлар сифатли даражада ва тизимли олиб борилиши муҳимлигини тушунтирди.

Йиғилишда иштирок этган барча масъулларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йиғилиш

Мактабларда, кафе ва ресторанларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказмаслик бўйича огоҳлантириш берилди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида барча тегишли масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тумандаги барча мактаблар ва ўқув муассасалари битирувчилари “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини мактабларда, кафе ва ресторанларда нишонламасликлари кераклиги ҳақида тегишли масъулларга топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.

Битирувчилар байрами муносабати билан туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги Маданият ва истироҳат боғида ҳамда Гагарин сайилгоҳида сайиллар уюштириш юзасидан режалар тузилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Йиғилиш

Мактабларда ўқувчилар тўлиқ таътилга чиқиб, болажонларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказиши учун тўгараклар ўз ишини бошлади. Ёзги таътил даврида ҳам мактаб мутасаддиларининг олдида турган масъулиятли вазифалари бор.

Туманимиздаги 217-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, туман Мактабгача ва мактаб таълими мутасаддилари раҳбарлигида мактаблар директорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам янги ўқув йилида ўқувчилар ва педагоглар жамоаси учун янада яхши шарт-шароитлар яратиш, таъмирталаб жойларни аниқлаш ва таъмирлатиш жараёнлари, шу билан бирга мактабларда болаларнинг ёзги таътилида фаолият олиб борадиган тўгараклар фаолияти ҳамда 1-синфга қабул жараёнларида шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида 2023-2024 ўқув йилида ҳар томонлама намунали фаолият олиб борган 126-, 168-, 138-, 182-, 164- мактабларнинг директорларига ташаккурнома билдирилиб, совғалар тақдим этилди.

Тадбир сўнгида мактаб раҳбарлари 217-сонли умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган тўгаракларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида туманда Қурбон ҳайити байрамини юқори савияда уюшқоқлик билан ўтказишга тайёргарлик юзасидан барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда туман ҳокими Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу тамойилларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёслигини таъкидлаб ўтди ва қутлуғ айёмни муносиб кутиб олиш ҳамда юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида барча тегишли ташкилотларга вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, Қурбон ҳайити намози ўқилиши даврида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида йўлларда, масжид ҳудудида автотранспорт ҳаракатини чеклаш, мажсид атрофида, олиб борувчи йўлларда сертификатланмаган, қўлбола тайёрланган, сифат талабига жавоб бермайдиган озиқ-овқат, музқаймоқ ва салқин ичимликлар савосига чек қўйиш, барча масжидларга махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳамда тиббий ходимни бирламчи дори воситалари билан бириктириш, Оилавий поликлиника ва шаҳар диспанесрлари билан биргаликда туманда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва амалий ёрдам бериш ишлари ташкил қилиниши каби йўналишларда масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, барча жомеъ масжидларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, жомеъ масжидлар ҳудуди, уларга олиб бориш йўллари, кириш йўлакларида, қабристонларда ободонлаштириш ва тозалаш ишларини ташкил қилиш, ичимлик суви, оқава сувлари, тунги ёриткичлар созлиги кўриб чиқилиши ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан ҳабар олиш, уларнинг хонадонларига борган ҳолда уй-жойларини тозалаш ва ободонлаштириш чораларини кўриш, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратиш, Хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, Оқила аёллар харакати билан биргаликда янги келин тушурилган хонадонларда сарф-ҳаражатларсиз ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида келинларнинг ҳайит байрамларини ўтказиш жараёнларини тартибга солиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бориш, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшлар ҳолидан ҳабар олиш, маҳаллаларда, истироҳат боғларида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказиш, барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, БСК ва бошқа масъул ташкилотлар, маҳалла ҳудудидаги корхона ва ташкилотларни кенг жалб қилган ҳолда ободонлаштириш ва ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш борасида тегишли ишларни амалга ошириши ва ҳашарлар ташкил қилиниши, йиғилган чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш чоралари кўрилиши бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Шу билан бирга бўлим ва бошқармалар, ижтимоий соҳалар, корхона ва ташкилотларда ойлик маошлардан, пенсия ва ижтимоий тўловлардан мавжуд қарздорлик аниқланган тақдирда ўз вақтида тўлаб бериш чоралари кўрилиши бўйича ҳам масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉👉👉 Айни дамда туманимизда тумандошларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари Қурбон ҳайитини муносиб ўтказишини таъминлаш бўйича барча йўналишларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йиғилиш
#Энергия_тежамкорлик

Энергия тежамкорлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида туман ҳокимлигига қарашли барча ташкилотлар масъуллари иштирокида аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борада энергиятежамкорликка амал қилиш ҳамда кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда соҳалар кесимида бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Туманимиз аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш йўналишидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек, барча соҳаларда энергия тежамкорлигини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди ва бу йўналишларда амалга ошириладиган ишлар режалари тузиб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йиғилиш
#Таништирув
#Энергия_тежамкорлиги

Чилонзор туман ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида туман прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган Норбаев Нурали Давронбаевич, туман ИИОФМБ бошлиғи ловозимига тайинланган Ҳайдаров Нематулло Ибрагимджанович, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиликка тайинланган Зафар Султонбеков, Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи этиб тайинланган Илҳомжон Давлатов, туман Статистика бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган Давронбек Тоҳировлар жамоага таништирилди.

Йиғилишда, шунингдек, туманда энергия тежамкорлиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, бу борада амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди ва айни йўналишда олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Йиғилиш

"Сайҳунобод тажрибаси", "Уйчи тажрибаси", "Ғиждувон тажрибаси" ва "Зарбдор тажрибаси" асосида Чилонзорда қандай ишлар амалга оширилади?

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари бошчилигида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими томонидан масъулларга туманда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш мақсадида ишчи ўринларини норасмий сектордан расмий секторга ўтказиш, ўзини-ўзи банд қилиш амалиётини кенгроқ жорий этиш каби чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, МФЙлардаги ҳоким ёрдамчилари ва Хотин-қизлар фаоллари ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитишни доимий назоратга олиш вазифаси юкланди.

Шу билан бирга туманимиздаги банклар филиаллари мутасаддиларига ҳам "Сайҳунобод тажрибаси" асосида микролойиҳаларни шакллантириш, "Уйчи тажрибаси" асосида учрашувларни ташкил қилиб, доимий иш ўринларини яратиш, шунингдек, банклар ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида "Ғиждивон тажрибаси" асосида вертикал саноатни ривожлантириш ҳамда туман Инвестиция бўлими масъулларига "Зарбдор тажрибаси" асосида туманда йирик лойиҳаларни шакллантириш йўналишидаги вазифалар топширилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi