Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.77K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Тиббий_кўрик
#Сайёр_қабул

Чилонзор туманидаги 35-сонли оилавий поликлиника биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги ҳамда Чилонзор туманидаги қабулхонаси, туман ҳокимлиги, туман Тиббиёт бирлашмаси ва бошқа масъул идоралар мутасаддилари иштирокида аҳоли учун сайёр қабул ва тиббий кўрик ташкил этилди.

Қабул жараёнида 30 нафардан кўпроқ фуқаролар турли муаммолар юзасидан мурожаатлар қилишди. Мурожаатлар чуқур ўрганилиб, айримларига шу ернинг ўзида ечим топилди. Айрим муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига кўрсатмалар берилди.

Сайёр қабулдан сўнг, поликлиника шифокорлари ва мутахассислари томонидан тиббий кўрик жараёнлари ўтказилди. Тиббий кўрикда хасталиги аниқланган беморларга даволаниши учун йўлланмалар берилди, айримларига зарурий дори-дармонлар тарқатилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул
Кеча хабар берганимиздек , туманимиздаги 35-сонли оилавий поликлиника биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳирдаги ва Чилонзор туманидаги Халқ қабулхоналари мутасаддилари, Чилонзор тумани ҳокимлиги масъуллари, Тиббиёт бирлашмаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
#Сайёр_қабул

Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганова хамда туман ҳокимлиги Уй-жой масалалари бўйича бўлими бошлиғи Ж.Кашибханова навбатдаги сайёр қабулини 4-секторга қарашли "Мевазор" маҳалласида ўтказди.

Қабулда маҳалланинг хотин-қизлари уй-жой, уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш, тиббий-ижтимоий ёрдам, оилавий тадбиркорлик, иш билан таъминланиш ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, аксарияти жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва йўл-йуруқлар кўрсатилди. Ижроси муддат талаб қилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун назоратга олинди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Сайёр_қабул

Чилонзор тумани "Кўркам" маҳалласида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганованинг хотин-қизлар мурожаатлари юзасидан
сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда 13 нафар хотин-қизларнинг турли муаммоларини ҳал этиш юзасидан яқиндан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Сайёр_қабул

Чилонзор туманида сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари давом этмоқда. Шунингдек, бугун 4-сектор раҳбари, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи А.Раҳимов секторга қарашли "Яккабоғ" маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Қабулга келган фуқароларнинг барча мурожаатлари ўрганилиб, айрим масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Баъзи ижроси вақт талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Сайёр_қабул

Чилонзор туманида сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари давом этмоқда.

Шунингдек, бугун 4-сектор раҳбари, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи А. Раҳимов, Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Ш. Мурзажонов ва МФЙ раиси томонидан "Катта Дўмбиробод" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда маҳалла аҳолисини айни кунларда қийнаб турган муаммолар ўрганилди. Мурожаатлардаги айрим муаммоларги шу ернинг ўзида ечим топилди, муддат талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши белгиланди.

Қабул жараёнида 4-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат жамланмалари ҳам тарқатилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Сайёр_қабул

"Чилонзор" маҳалласида 2-сектор раҳбарининг
сайёр қабули бўлиб ўтди

Чилонзор туманида сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари давом этмоқда. Шунингдек, куни кеча 2-сектор раҳбари, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ва тегишли масъуллар иштирокида "Чилонзор" маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабулга келган фуқароларнинг барча мурожаатлари чуқур ўрганилиб, айримларига шу ернинг ўзида ечим топилди. Ижроси муддат талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш чоралари масъуллар билан биргаликда белгилаб олинди.

👉👉👉 Туманимизда сектор раҳбарларининг маҳаллалардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Сайёр_қабул

"Шарқ тонги" маҳалласида 1-сектор раҳбарининг
сайёр қабули бўлиб ўтди

Чилонзор туманида сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари давом этмоқда. Шунингдек, бугун 1-секторида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ходжиманов ва тегишли масъуллар иштирокида "Шарқ тонги" маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабулга келган фуқароларнинг барча мурожаатлари чуқур ўрганилиб, айримларига шу ернинг ўзида ечим топилди. Ижроси муддат талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш чоралари масъуллар билан биргаликда белгилаб олинди.

👉👉👉 Туманимизда сектор раҳбарларининг маҳаллалардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган давлат идораларининг халққа хизмат қилиши зарурлиги тамойили амалиётга кенг татбиқ қилиб келинмоқда.

Шунингдек, ЙҲХБ томонидан ҳам аҳоли орасига кириб, мулоқотлар ва қабуллар ўтказилмоқда.

Куни кеча туманимиздаги “Қозиробод” маҳалласида Тошкент шаҳар ЙҲХБ мутасаддилари, туман ҳокими, туман прокуратураси масъуллари, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди раиси иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабул жараёнида ҳам аҳолига йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш муҳимлиги, йўлдаги қоидабузишларнинг аянчли оқибатлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Шунингдек, қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ҳам ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди. Йўлдаги қоидабузарликлар оқибатидан жабр кўрган 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ҳам тақдим этилди.

@chilonzor_tuman_hokimligi
#Сайёр_қабул

"Дилобод" маҳалласи хотин-қизлари учун
сайёр қабул ўтказилди

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Тўлаганова бошчилигида туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Сожида Дўстмаматова ҳамда бошқа масъуллар иштирокида "Дилобод" МФЙ худудида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 40 нафардан ортиқ аёлларнинг мурожаатлари ўрганилиб, мурожаатлардаги муаммоларнинг 14 таси туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳал этилиши белгиланди. 19 нафар мурожаатчиларни "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига киритиш орқали уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш чоралари кўриладиган бўлди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

"Дилобод" маҳалласида
сайёр қабул ўтказилди

Чилонзор туманининг "Дилобод" маҳалласида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг Чилонзор тумани аҳолиси билан учрашуви ва қабули бўлиб ўтди.

Қабул жараёнида Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ҳам иштирок этиб, қабулга келган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди.

Сайёр қабулга 40 нафарга яқин фуқаролар ҳуқуқ тартибот йўналишида, моддий ёрдам, коммунал масалалар, саломатлигини тиклаш учун маблағ ажратиш, уй-жой масалаларида мурожаат қилиб келишди.

Мурожаатлар масъуллар томонидан чуқур ўрганилиб, бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#Сайёр_қабул
#Катта_Дўмбиробод_маҳалласи

Жойларда муаммоларни ҳал қилиш аҳоли билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида туман Солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Рахимов, Чилонзор туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдукадиров, туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимлари иштирокида 131-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулга туман маҳаллаларидан 30 нафардан ортиқ фақуролар иштирок этди, фуқаролар мурожаатлари бўйича туман ҳокимлиги, тегишли бўлим ва бошқарма бошлиқларига жойида масаллаларни ижобий ҳал қилиш борасида кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Сайёр_қабул

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Зарқўрғон” ҳамда “Фидокор” МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 39-ОП ҳудуд шифокори Г.Зайнабуддинова ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида 14 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Ўрганиш натижасида 4 нафар хотин-қизларнинг уй-жой муаммоси юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди. 3 нафар хотин-қизларга мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш масаласида кўмаклашишга келишиб олинди. 4 нафар аёлларга эса соғлиғини тиклаши учун дори-дармонлар ажратиладиган бўлди., 2 нафар хотин-қизларни ўқув марказларига бепул жалб қилиш чоралари кўрилди ҳамда 1 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога кредит шартлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Меҳнат_ярмаркаси
+
#Сайёр_қабул

13 нафар аёллар доимий ишга жойлашди, 25 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди, 211 нафар аёлларга эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

Хабар берганимиздек, бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”га киритилган эхтиёжманд хотин-қизларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш ва иш излаётган аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида сайёр қабул хамда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига жами 156 нафар иш излаётган аёллар келишди. Шунингдек, 211 нафар хотин-қизлар ҳуқуқий маслаҳат юзасидан мурожаат этди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судлар масъуллари, туман прокуратураси, туман ИИО ФМБ, туман Адлия бўлими, туман ФҲДЁ бўлими, Чилонзор туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими мутасаддилари томонидан аҳолининг мурожаатлари қабул қилинди.

Бўлиб ўтган сайёр қабул натижасида туман Адлия бўлими томонидан 16 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 51 нафар хотин-қизлар мурожаатлари тингланди ва шундан 29 нафарининг масалалари жойида ҳал қилинишига эришилди.

Туман прокуратураси ходимлари томонидан 21 нафар хотин-қизларнинг муаммолари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ва тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, туман ИИО ФМБ вакилларига ҳам 28 нафар хотин-қизлар турли масалаларда мурожаат қилди ва мурожаатчиларнинг 16 нафарининг масалалари бўйича жойида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида жами 45 та ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 13 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди ҳамда 25 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Сайёр_қабул

Чилонзор туманида “Аёллар дафтари”га киритилган эхтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида тумандаги “1- Катта Чилонзор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганованинг сайёр қабули ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда жами 14 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Сайёр қабул жараёнида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 4 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредит ажратиш масаласи ҳудуддаги “Халқ банки” ходимлари ҳамкорлигида ижобий ҳал этилди.

Фарзандларини ёзги таътил даврида бепул тўгаракларга жалб этиш масаласида мурожаат этган 2 нафар аёлларнинг муаммолари ҳам жойида ҳал этилди. Уй-жой масаласида мурожаат этган 5 нафар хотин-қизларнинг муаммолари юзасидан ҳуқуқий тушунча ва тегишли кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi