Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.91K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
“Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига

Участникам международной конференции «Джадиды: национальное самосознание, идеи независимости и государственности»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сайёр_қабул

Чилонзор туманида сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари давом этмоқда. Шунингдек, бугун 4-сектор раҳбари, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи А.Раҳимов секторга қарашли "Яккабоғ" маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Қабулга келган фуқароларнинг барча мурожаатлари ўрганилиб, айрим масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Баъзи ижроси вақт талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули

Чилонзор тумани ҳокимлигида график асосида ҳоким ўринбосарларининг фуқаролар қабуллари ўтказиб келинмоқда. Бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Хожиманов томонидан ўтказилган қабул жараёнига ҳам ўнлаб тумандошларимиз ўзларини қийнаб турган муаммолар юзасидан мурожаат қилиб келди.

Мурожаатчиларнинг муаммолари тегишли масъуллар билан биргаликда ўрганилиб, айрим муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Баъзи ижроси муддат талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

👉👉👉 Лавҳамизда қабул жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Комиссиянинг_навбатдаги_йиғилиши

Бугун Болалар масалалари бўйича Чилонзор тумани комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибида вояга етмаганларни таълимга жалб этиш, ўқувчилар сафидан чиқариш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги 17 та масала кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир қулайлик: пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди

Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

✔️ Хусусан, тизимда кейинги йилларда бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилиниб, пенсия ва нафақа олувчилар учун турли қулайлик ва имкониятларни яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори қабул қилинди.

🗣 Унга кўра пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилди.

Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди. Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди.

1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.
2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.
3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишда хизмат қилади.

Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин:
https://my.gov.uz/oz/service/957

📌 Бундан ташқари пенсия ва нафақа таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули

Чилонзор туманида сектор раҳбарларининг қабуллари ўтказиб келинмоқда. Бугун 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ж.Муротов томонидан секторда жойлашган маҳаллаларда яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

"Қозиробод" МФЙ идорасида ўтказилган қабул жараёнида жами 12 нафар фуқаролар иштирок этиб, 14 та муаммо ва таклифлар билан мурожаат қилишди. Йўлланган мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди ва 6 тасини ҳал этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
#Электр_таъминоти_тикланди

Туманимиздаги "Бешқўрғон" маҳалласида янги генератор келтириб ўрнатилди ва аҳолига электр қуввати етказиб бериш тикланди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш

Чилонзор туманида айни пайтда ижтимоий обеъктлари иситиш тизимларининг ишлаш ҳолатлари туман ҳокимлиги мутасаддилари ва тегишли масъуллар иштирокида ўрганилмоқда.

Ўрганишларда аниқланган камчиликларни эса тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi