Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.72K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда

Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими томонидан Бош Қомусимиз қабул қилинган сананинг 31 йиллиги муносабати билан ҳокимлик ходимлари ўртасида челленж ўтказилди. Айни шу йўналишдаги челленжлар тумандаги бошқа ташкилотларда ҳам давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда

Бош Қомусимиз қабул қилинган сананинг 31 йиллиги муносабати билан туманимиздаги барча ташкилотлар, ўқув муассасалари, мактаблар, МТТларда ушбу санага бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 103-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ҳамда 270-сонли умумтаълим мактабларида Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда

Конституция билимдони викторинаси ўтказилди


👉Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг ўттиз бир йиллик санаси муносабати Тошкет шаҳар божхона бошқармасига бириктирилган 114-мактабда “Конституция билимдони” шиори остида викторина баҳслари ташкил этилди.

✍️Викторинада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси, мактаб маъмурияти ҳамда Божхона институти профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг билимлари холисона баҳоланди.

📝 Икки босқичда ташкил этилган баҳсларда иштирок этган 16 нафар ўқувчилар дастлаб Контитуцияга оид тест саволларига берган жавоблари орқали сараланиб олинди. Иккинчи босқичда иштирокчилар тезкор саволларга берган жавоблари орқали мусобақа якунида ғолиблар аниқланди.

Якуний натижаларга кўра, Каримжонова Гуноза Бахтиёр қизи 1-ўрин, Каримжонова Дилором Қобилжоновна 2-ўрин, Ғайратова Сенура Файзимурад қизи 3-ўринни эгаллашди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда

Чилонзор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан Бош Қомусимиз қабул қилинган сананинг 31 йиллиги муносабати билан челленж ўтказилди.

Айни шу йўналишдаги челленжлар тумандаги бошқа ташкилотларда ҳам давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда

Сенинг манзилингни кўзлаган карвон
Ғазнавий, Темурий, Бобурий даврон
У карвон бошида Навоий сарбон
Эй менинг ўзлигим-ғурур номусим
Конституциям - олий Қомусим

Хабар берганимиздек, шонли Конституциямизнинг 31 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам ушбу сана муносиб нишонланди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда

Шонли Конституциямизнинг 31 йиллиги туманимиздаги бирча ташкилотларда ўзига хос тарзда нишонланмоқда.

Шунингдек, Чилонзор тумани ИИОФМБ раҳбарияти ва Миграция бўлими ходимлари томонидан байрам муносабати билан 16 ёшга тўлиб биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификация id картаси олаётган ёшларга id картаси ва Конституциямизнинг янгигиланган таҳрирдаги китоби тантанали равишда топширилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда

Шонли Конституциямизнинг 31 йиллиги туманимиздаги бирча ташкилотларда ўзига хос тарзда нишонланмоқда.

Жумладан, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими, "Маҳалла" жамғармаси туман бўлими мутасаддилари томонидан туманимизда яшовчи кекса ёшдаги нуронийларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари ҳадя этилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда

Шонли Конституциямизнинг 31 йиллиги туманимиздаги бирча ташкилотларда ўзига хос тарзда нишонланмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 270-сонли умумтаълим мактаби жамоаси томонидан ҳам "Конституция-бахтимиз қомуси"деб номланган челленж ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда

Чилонзор туманида Бош Қомусимизнинг 31 йиллиги тантаналари кенг нишонланмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан Конституциямиз қабул қилинган сана муносабати билан тумандаги Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирда "Маърифат"  тарғиботчилар жамияти аъзолари, эстрада хонандалари ва ҳарбийлар иштирок этди. Шунингдек тадбирнинг  "Конституция билимдонлари" деб номланган савол-жавоб қисмида фаол қатнашган аҳоли вакиллари ва ёшлар муносиб тақдирланди.

Шундан сўнг хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда ҳарбийларнинг чиқишлари йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

👉👉👉 Лавҳамизда байрам тантаналари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда

Шонли Конституциямизнинг 31 йиллиги туманимиздаги бирча ташкилотларда ўзига хос тарзда нишонланмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги тиббиёт бирлашмасининг жамоаси томонидан ҳам «Конституция халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаравон ҳаёт асоси” шиори ўтказилмоқда.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Чилонзор тумани тиббиет бирлашмаси ходимлари, барча юртдошларимизни асосий Комусимиз кабул килинган кун билан муборакбод этамиз.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституциямизнинг_31_йиллиги_Чилонзорда
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан
#Субсидияга_меҳнат_анжомлари

20 нафар хотин-қизларга субсидия асосида меҳнат анжомлари топширилди

Чилонзор туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу орқали тумандошларимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, куни кеча туман ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлири иштирокида Ўзбекистон Республикаси Констутциясининг 31 йиллиги муносабати билан 20 нафар фуқарога субсидия асосида олинган меҳнат анжомлари тантанали равишда топширилди.

Тадбир жараёнида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган ўзини ўзи банд қилиб хонадонида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган опа-сингилларимиздан 20 нафарига тикув машинаси тақдим этилди.

Тадбир якунида субсидия асосида меҳнат анжомлари олган хотин-қизлар уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаётган давлатимиз раҳбарига ҳамда ҳокимлик мутасаддиларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.