#Республика_ишчи_гуруҳи_Чилонзорда
Саф йиғилишлари ўтказилди ва вазифалар белгилаб олинди
Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.
Бугун ҳам эрта тонгдан Республика ишчи гуруҳи вакиллари ва сектор раҳбарлари иштирокида секторлар кесимида саф йиғилишлари ўтказилди.
🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi

Forwarded from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таъмирлаш
“Қатортол” маҳалласидаги 14-уйнинг том қисмидаги таъмирталаб жойларга янги қопламалар ёпилмоқда.
🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi

#Электр_таъминоти
#Саф_йиғилиши
Туман Электр тармоқлари корхонасида йиғилиш бўлиб ўтди
Қиш-куз мавсумида аҳолини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш энг долзарб вазифалардан биридир. Шу боис, айни кунларда туманимиз Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан тизимдаги учраётган барча камчиликлар қайта-қайта ўрганилиб, аниқланаётган камчиликлар бартараф этиб келинмоқда.
Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида туман Электр тармоқлари корхонаси жамоаси билан ўтказилган йиғилишда айни шу хусусда сўз юритилди.
Туман ҳокими аҳолини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш, аниқланаётган камчиликларни тизимли равишда ва тезкорлик билан бартараф этиш, совуқ кунларда учраб турадиган носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш учун электркабеллар ва зарурий ашёларнинг заҳирасини тайёрлаб қўйиш ҳақида тегишли масъулларга кўрсатмалар берди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
Брифингда мутахассиснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори батафсил шарҳлаб берилган.

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Сессия
Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг саксон бешинчи сессияси бўлиб ўтди
Сессия кун тартибида:
Чилонзор тумани маҳаллий бюджетнинг 2023-йил 3-чорак якуни ижроси ҳамда бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида;
Чилонзор тумани маҳаллий бюджетнинг 2023-йил давомида шаклланган ҳамда иқтисод қилинган қўшимча манбаларини харажатга йўналтириш тўғрисида;
2023-йилги Чилонзор тумани маҳаллий бюджети харажатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
“Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга ва жарроҳлик амалиётига муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратиш, яшаш шароитлари яхшиланган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисида;
Тумандаги санитария эпидемиологик вазият ва бу борада амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқиш тўғрисида;
Чилонзор туманидаги мактабларда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
Ҳар бир соҳа бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш, бунда, оммавий ахборот воситаларидан, интернет тармоғидан фойдаланиш ҳолатларини ўрганиш ва натижаларини муҳокама этиш тўғрисида;
Туманда ичимлик суви таъминоти ҳолати тўғрисида;
Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.