Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Яшил_макон_Чилонзорда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Чилонзор туманида кўчатлар ўтқазишди

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар ўтқазиш тадбирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Шунингдек, Чилонзор туманидаги ижтимоий объектлар ҳудудларини яшил маконга айлантириш тадбирларига ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз ҳиссаларини қўшди. Кеча ва бугун депутатлар тумандаги турли ижтимоий объектларда бўлиб, ажратилган ҳудудларга турли мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазишди.

Жумладан, туманимизнинг 179-сонли умумтаълим мактабининг яшил майдонларига кўчатларни экиш ишлари байрамона тарзда ташкил этилди. Таълим маскани ҳудудига кўчат экиш учун келган депутатлар ўқувчилар ва устозлар билан мулоқотда бўлиб, мамлактимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси ва унинг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида тушунчалар беришди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Яшил_макон_Чилонзорда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Чилонзор туманида кўчатлар ўтқазишди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллалардан_хабарлар
#Оқтепа_маҳалласи
#Жараён

Хабарингиз бор, айни кунларда туман ҳокимлиги ва барча тегишли ташкилотлар вакиллари Республика ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда маҳаллалардаги аҳоли муаммоларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни тизимли равишда бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг “Оқтепа” маҳалласидаги 26-сонли кўпқаватли уйнинг том қисмида таъмирталаб жойлар борлиги аниқланди ва ҳозирда ушбу тураржойнинг том қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Таъмирлаш

Автоуловда кетаётганингизда йўлнинг нотекислиги, турли “яма”лардан юрак ҳовучлаб ўтишингиз қанчалик дилингизни хуфтон қилади. Йўллардаги бу нотекисликлар кўпинча коммунал тизим ходимларининг тизимда таъмирлаш ишларини олиб боргандан кейин йўлни сифатли таъмирлаб қўймаслиги ҳисобига бўлади.

Туманимизда йўловчиларга шундай ноқулайликлар бўлмаслиги учун коммунал соҳалар ходимлари йўлларни ўз вақтида текислаб таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек, туман Сув тармоқлари бўлими томонидан “Бешқўрғон”, “Тирсакобод” ва “Яккабоғ” маҳаллалари ҳудудида сув қувурларини тузатиш ишлари якунига етказилиб, таъмир учун қазилган йўллар текисланиб, асфальт қопламаси билан ёпилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi