Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ўрганиш
#Иситиш_тизимлари
#Кўп_қаватли_уйларда
Кўпқаватли уйларнинг иситиш тизимидаги муаммолар туман ҳокимининг доимий эътиборида
Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар бугун иситиш тизимидаги муаммоларни ўрганиш учун тумандаги кўпқаватли уйлар ертўлаларидаги коммуникация тизимларининг ишлаш ҳолатини ўрганди.
Туман ҳокими ўрганишлар жараёнида муаммоларнинг сабабларини суриштирди. Мутахассисларнинг изоҳ беришича, иссиқлик қуввати етказиб берувчи ташкилот томонидан кўпқаватли уйларга иссиқлик етказиб берилган бўлишига қарамай, айрим хонадонларда ичидаги тик қувурларда ҳаво сақланиб қолганлиги, бундан ташқари, баъзи хонадонлар эгалари уй ичидаги иссиқлик тизимига “вентил” ўрнатиб олганлиги ва шу “вентил”ни очиб қўймаганлиги каби ҳолатлар ҳам баъзи хонадонларда тизим ишламаётганлигига сабаб бўлмоқда.
Бундай ҳолатларни аниқлаб, муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳар бир маҳаллада МФЙ раиси, участка нозири ва БСКлар мутахассислари хонадонма-хонадон юриб, иссиқлик тизими ҳолатини ўрганиши ва аниқланган камчиликларни тезда бартараф этиши бўйича туман ҳокими топшириқлар берди ва айни пайтда бу борадаги муаммоларни шу тартибда ўрганиш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
👉👉👉 Шу ўринда, тумандошларимиздан яна бир бор хонадонларидаги иссиқлик тизимининг носозликларини тўғирлашга эътибор қаратишларини, битта хонадон эгасининг айби билан бошқа хонадонда яшовчилар ҳам иссиқликсиз қолиб кетиши ҳолатларига йўл қўймасликларини сўраб қоламиз.
🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi