Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.81K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Чилонзор_ОАВ_да

#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили

Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлиги, айниқса, аёлларимиз саломатлигини сақлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Негаки, аёллар соғлом бўлса, генофондимиз соғлом бўлади, келажак авлод баркамол бўлади. Бу борада, аёлларда кўпроқ учрайдиган ҳаёт учун хавфли касалликларнинг олдини олиш энг муҳим омилдир.

Бу борада Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиникасида аёлларда одам папиллома вируси билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш бўйича ташхизлаш юзасидан тиббий кўрик ўтказилмоқда. Тумандаги 5000 нафар аёлни қамраб олган ушбу кўрик жараёнида аёлларга аниқ ташхиз қўйилади ва вирус аниқланган ҳолда даволаш чоралари кўрилади.

Республика Вирусология илмий-тадқиқот институти ва Жанубий Кореянинг халқаро Соғлиқни сақлаш фонди билан ҳамкорликда амалга оширилаётган инвестицион пилот лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бундай тиббий кўриклар, аёлларимиз саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.


Эслатиб ўтамиз, ушбу тиббий кўрик 3 ой давомида олиб борилади.

“Ўзбекистон-24” телеканали эфирларида тиббий кўрик жараёнлари батафсил ёритилди.
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили


1-сектор: Ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди

Чилонзор туман ҳокими ташаббуси билан 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалар ёшлари иштирокида туман Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мусобақа якунида фаол иштирок этган ёшларга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили
Ёшлар дафтари”: Чилонзорлик 91 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар берилди

Тадбиркорликни ривожлантириш - жамият тараққиёти ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишнинг энг муҳим омилидир. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни иш билан таъминлашда тадбиркорлик йўналишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Чилонзор туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман бўйича 1 минг 371 нафар ёшларЁшлар дафтари”га киритилган бўлиб, шу пайтгача улардан 124 нафари 48 соатлик бошланғич тадбиркорлик кўникмалари ўқув машғулотларини якунлади ҳамда 91 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилди.

Биз яхши ниятлар билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёшларимизнинг ишларига ривож тилаймиз.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили
#Ёшлар_сиёсати_амалда

1 майдан қандай янгиликлар кутиляпти?

31 ёшга тўлмаган фуқароларнинг IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT каби халқаро имтиҳон тизимларидан юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилади;

Ижарада яшовчи талабалар учун ижара харажатларининг 50%и Давлат бюджетидан қоплаб берилади. Бунда қоплаб бериладиган сумма Тошкент шаҳрида максимал тўлов 245 минг сўмдан, бошқа ҳудудларда эса 122 500 сўмдан ошмаслиги керак;

Мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинади;

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари сони 15 фоизга (5 288 та) қисқартилади;

Деҳқончиликни бошлаётган “Ёшлар дафтари”даги ёшларга уруғлик ва кўчат харид қилиши учун 2 млн сўмгача субсидия берилад;

Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга ижара харажатлари 30 фоизи компенсация қилинади;

Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга коллеж ва техникум ўқувчиларига амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади;

Тадбиркорларга:

25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтариб берилади;
Ёшлар дафтари”даги ёшларни ишга олишса, давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилади;

Ёпиқ масканларда концерт-томоша тадбирларини ўтказиш тақиқланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Касб танлаш... Негадир бу масалага айрим ёшлар бефарқроқ қарайди. Аслида ўзи севган касб бўйича ўқиб, олган билимлари асосида халққа чин дилдан хизмат қилиш ҳар бир инсон учун бахтку. Ёшларнинг ҳаётда қийналмай ўз ўринларини топишида ҳам бу омил жуда муҳим саналади. Шу боис ҳам, айни дамларда мамлакатимиздаги барча ОТМлар битирувчи ўқувчилар учун “Очиқ эшиклар” кунларини ўтказмоқда.

Жумладан, Чилонзор туманида жойлашган Низомий номидаги Педагогика Университети раҳбарияти ва масъуллари ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари, туман Халқ таълими бўлими томонидан 195-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Очиқ эшиклар” кунида ҳам тумандаги мактабларни битирувчи ўқувчиларга Университетдаги турли йўналишлар ва факультетлар, мутахассисликлар бўйича қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили

3-сектор: Кам таъминланган оилалар фарзандларига компьютер саводхонлиги курси бепул ўқитилмоқда

Чилонзор тумани “Оқ-тепа” маҳалласи ҳудудида фаолият олиб бораётган ЯТТ “Gold Grant Targe” ўқув маркази 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ўқув марказига ҳозирда маҳалла худудида яшовчи 43 нафар ёшлар жалб қилинган бўлиб бу ерда инглиз, рус, корейс тиллари ва математика фанидан машғулотлар олиб борилади.

Ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Генерал-майор Азиз Тошпўлатовнинг ташаббуси билан “Gold Grant Targe” ўқув маркази қошида компьютер саводхонлиги курси ҳам ташкил этилди ва 10 дона компьютер тўпламлари билан жиҳозланди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу ўқув марказига Чилонзор тумани 3-сектор маъмурий ҳудудида жойлашган маҳаллаларда яшовчи ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг фарзандлари компьютер саводхонлигидан ва ўзи қизиққан яна бир фандан бепул таҳсил олиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўқув курси 6 ой давом этади ва машғулотлар якунида битирувчига “SERТIFIKAT” берилади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили

Тор мутахассислар маҳаллаларда манзилли тиббий кўрик ўтказмоқда

Тинчлик ва соғлик – инсон ҳаёти учун энг керакли неъматлар. Бу икки йўналиш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим негизлари этиб белгиланган. Айтиш мумкинки, Президентимиз раислигида 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган 5 та йўналиш доирасида жойларда ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан, Чилонзор туманининг Боғзор маҳалласи аҳолиси учун ташкил этилган тиббий кўрик ҳам давлатимиз раҳбари кўрсатиб ўтган иккинчи йўналиш бўйича ўтказилмоқда. Маҳаллада Республика ва шаҳар миқиёсидаги ихтисослаштирилган клиникалар ва шифохоналардан келган тор мутахассислар иштирокида тиббий тизимда белгиланган 3-гуруҳ яъни сурункали касалликлари мавжуд аҳоли учун бевосита маҳалла идорасининг ўзида, 4-гуруҳга киритилган ётоқли касаллар учун эса хонадонларига борилган ҳолда манзилли тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Аҳоли саломатлиги йўлидаги бундай тиббий кўриклар касалликларни эрта аниқлаш ва шу орқали фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили

Туман ҳокими 1-сектордаги маҳаллалар
ёшлари билан учрашди

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсат қўллаб-қувватланган ҳолда бу борада тизимли чора-тадбирлар олиб борилимоқда.

Хусусан, туман ҳокими Сарвар Махаметов маҳалла идораларида ёшлар учун сайёр қабуллар ўтказиб келмоқда. Бугун ҳам Шараф маҳалласи идорасида биринчи секторга қарашли 4 та маҳалла ёшлари билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашув жараёнида туман ҳокими ёшлар билан самимий мулоқот олиб бориб, уларни қийнаб турган муаммолар ҳақида сўради. Ёшларнинг мурожаатларидаги аксарият муаммоларга ечим топилди. Учрашув сўнгида “Ёшлар дафтари” га киритилган қизлардан бирига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан ажратилган субсидия асосида тикув машинаси, безак бериш ускунаси ва дазмол тақдим этилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш
#Меҳрибонлик_уйи_битирувчиларига_хонадонлар_берилди

Чилонзор тумани ҳокимлигида Меҳрибонлик уйи битирувчилари Татьяна Слободяникова ва Фарангиз Юлдашеваларга ажратилган қулай шарт-шароитлага эга ва жиҳозланган хонадонларнинг калитлари туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан топширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш
Ёшларнинг муаммолари бартараф этилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимлиги масъул мутасаддиларига бириктирилган “қизил” тоифага киритилган ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳар томонлама кўмаклар берилмоқда.

Жумладан, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бугун “Катта Дўмбиробод” маҳалласи Наққошлик 3-тор кўчаси 27-хонадонда яшовчи имконияти чекланган ёшларимиздан бири Мадинабону Жалолованинг ҳолидан хабар олиш учун ушбу манзилга борди.

Мадинабонунинг оила аъзолари билан мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Мадинабонуга туман ҳокими томонидан ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш

Ёшларнинг муаммолари бартараф этилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимлиги ва тумандаги бошқа масъул ташкилотларнинг мутасаддиларига бириктирилган “қизил” тоифага киритилган
ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳар томонлама кўмаклар берилмоқда.

Жумладан, “Чилонзор” маҳалласида истиқомат қилувчи “қизил” тоифага киритилган ёшларимиздан бири Дилфуза Ҳикматуллаеванинг кўмак сўраб қилган мурожаати инобатга олиниб унга туман Мудофаа бўлими бошлиғи Қамариддин Шайматов томонидан Notebook совға қилинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi