Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.47K subscribers
49.6K photos
5.48K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
#Долзарб

СТИКЕРЛАР АЛМАШТИРИЛМАЙДИ!

Расмий саҳифаларимиз, ижтимоий тармоқлардаги оммавий гуруҳлар ҳамда кенг жамоатчиликда Давлат хизматлари марказлари орқали берилган стикерлар машина сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда алмаштириб бериладими, деган саволлар кўпаймоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади.

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 1 августга қадар мамлакатимизда автотранспорт ҳаракати чекланди.

Бироқ, машиналар ҳаракатланиши учун ДХМлар томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилиши белгиланди.

Одатда, Марказларимиз орқали кўрсатиладиган ҳар бир хизмат аниқ регламент асосида амалга оширилади.

Стикерлар бериш хизмати эса Махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни билан тасдиқланган тегишли вақтинчалик тартибга асосан амалга оширилган.

❗️Мазкур тартибда махсус рухсатнома берилган машиналар ўзгариши муносабати билан уларни қайта расмийлаштириш назарда тутилмаган.

Бундан ташқари, Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон йиғилиш Баёнига асосан махсус комиссиянинг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни ўз кучини йўқотган.

Давлат хизматлари марказлари орқали автотранспорт воситаларига стикерлар бериш 2020 йил 9 апрелдан тўхтатилган.

Маълумот учун, ҳар бир стикер голограммалар билан биргаликда my.gov.uz портали орқали алоҳида уникал рақам билан расмийлаштирилган. Унга киритилган маълумотларга ҳозирда Давлат хизматлари марказлари томонидан ўзгартириш киритишнинг техник имконияти мавжуд эмас.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

🌳 Ўсимликлар дунёсисиз инсон ҳаётини тасаввур қилиш қийин. Негаки, ўсимликлар, аввало, инсониятни тоза ҳаво билан таъминлайди, қолаверса, озиқ-овқат, кийим-кечак, ҳатто тураржойларимизнинг кўп қисмида ҳам ёғочдан фойдаланилади. Турли туман қулай мебелларимиз ҳам шу ўсимлик хомашёларидан тайёрланишини ҳаммамиз биламиз. Шу боис, ҳам ўсимликларни кўпайтириш, уларни ҳимоя қилиш долзарб вазифага айланмоқда.

🌳 Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги ва тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, аҳоли томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида ташкилотлар ҳудудларига ҳам дарахт кўчатлари экилмоқда.

🌳 Шунингдек, куни кеча Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳудудига бирлашма ва ХДП туман кенгаши жамоаси биргаликда 100 туп каштан ҳамда бошқа мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазди.

Туманимиздаги барча ташкилот ва идоралар ҳудудларида айни лойиҳа доирасидаги ишлар давом этмоқда

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Яшил_макон_умуммиллий_лойиҳаси
#Долзарб_40_кунлик_амалда

Ҳабарингиз бор, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида она табиатимизни яшиллик ва табиийлик билан бойитиш мақсадида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида ишлар олиб борилмоқда.

Чилонзор туманидаги 55 та маҳалла ҳудудига айни шу долзарб 40 кунлик доирасида 11 мингта дарахт кўчатлари экилиши кўзда тутилган. Ҳозирда ҳар бир маҳаллада МФЙ раислари бошчилигида дарахт кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, бугун туманнинг “Тирсакобод” маҳалласи ҳудудида 35 та мевали дарахт кўчатлари, маҳалладаги 201-сонли умумтаълим мактабида эса 20 туп арча кўчатлари экилди.

Бу хайрли тадбир “Гавҳар” маҳалласида ҳам жадал давом этмоқда. Бугун маҳаллада тадбиркорлар томонидан Гавҳар, КҲАЙ, Серқуёш кўчалари бўйлаб 50 дан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бундан ташқари, ерли хонадон эгалари томонидан ўзларига тегишли уй олди томорқаларига 30 тупдан ортиқ мевали дарахлар экиш ишлари олиб борилди.

Туманда долзарб 40 кунлик доирасида бугунга қадар 14 минг 752 туп дарахт ва буталар экилди ва махсус платформага киритилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Яшил_макон_Чилонзорда
#Долзарб_40_кунлик_тадбирлари_қизғин_давом_этмоқда

Бугун Чилонзор туманида “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” акцияси юзасидан оммавий кўчат экиш тадбирлари ўтказилди.

Тадбирнинг расмий қисми Бунёдкор спорт мажмуаси олд майдонида туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва бошқа масъуллар иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирнинг кейинги қисми секторлар кесимида давом этди.

Шунингдек, туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-секторга қарашли “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Тошкент халқа йўли кесишмасида жойлашган майдонда ҳам кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Мазкур ҳудудга туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигидаги туман ҳокимлиги маҳкамаси ходимлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари биргаликда 2 мингдан зиёд турли манзарали дарахт кўчатларини экдилар.

Тадбир байрамона тусда мусиқа садолари остида бўлиб ўтди ва экиш ишлари якунида ҳашарга келган ходимлар ва ободонлаштириш ишчилари учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди.

Кўчат экиш тадбирлари 2-,3-, ва 4- секторларда ҳам қизғинлик билан олиб борилди.

👉👉👉(Кўчат экиш тадбирлари жараёнлари ҳақидаги видеолавҳамизни кейинги хабарларимизда эътиборингизга ҳавола этамиз.)


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Яшил_макон_Чилонзорда
#Долзарб_40_кунлик_тадбирлари_қизғин_давом_этмоқда

Хабар берганимиздек, бугун Чилонзор туманида “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” акцияси юзасидан оммавий кўчат экиш тадбирлари ўтказилди.

Тадбир жараёнида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов ҳам фаол иштирок этишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Яшил_макон_Чилонзорда
#Долзарб_40_кунлик_тадбирлари_қизғин_давом_этмоқда

Хабар берганимиздек, бугун Чилонзор туманида “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” акцияси юзасидан оммавий кўчат экиш тадбирлари ўтказилди.

Тадбир жараёнида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва МФЙ раислари ҳам фаоллик кўрсатишди.

Туман ҳокимлиги номидан “Яшил макон” умуммиллий дастури ижроси тадбирларида фаол бўлган барча тумандошларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон_Чилонзорда
#Долзарб_40_кунлик_тадбирлари_қизғин_давом_этмоқда

Хабар берганимиздек, Чилонзор туманида “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” акцияси юзасидан оммавий кўчат экиш тадбирлари ўтказилди.

Туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-секторга қарашли “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Тошкент халқа йўли кесишмасида жойлашган майдонда ҳам кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Мазкур ҳудудга туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигидаги туман ҳокимлиги маҳкамаси ходимлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари биргаликда 2 мингдан зиёд турли манзарали дарахт кўчатларини экдилар.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Долзарб_30_кун

Чилонзор тумани ФВБ мутасаддилари ва ишчи гуруҳ томонидан Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ”
Долзарб 30 кун” лойиҳаси ижроси доирасида тизимли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, туманимизнинг 18-мавзеси Заргарлик кўчасида жойлашган “Абдужалол Бизнес” МЧЖга қарашли “Алладин” кафесида ҳамда Арнасой кўчасида жойлашган “AMIR NUR TIJORAT” МЧЖга қарашли клубда профилактик кўриклар ўтказилди.

Кўрик жараёнларида биноларнинг ёнғинга қарши ҳолатлари текширилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди. Ишчи ходимларга юз бериши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш бўйича йўл-йуруқлар кўрсатилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_саломатлиги
#Долзарб

Ҳозирги вақтда аҳоли орасида CОVID-19 кўпаймоқдами ёки ГРИПП?

Бош, кўз ва томоқдаги кучли оғриқ, истма, диарея бир пайтда кечаётган ва шу билан бирга узоқ давом этаётган бу ҳолатлар максимал ортиб бормоқда.

👆”Ёшлар” телеканали тайёрлаган лавҳа билан танишиб, юқоридаги саволга батафсил жавоб оласиз.

👉👉👉 Саломатлигингизни асранг, малакали мутахассисларнинг тавсиясига амал қилинг.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi