Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.71K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда
#Чилонзорни_ибратли_туманга_айлантирамиз

Туман прокуратураси томонидан хайрли тадбир ўтказилди

Чилонзор туманида туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан Мустақиллик байрамини аҳолимиз муносиб кутиб олиши, тумандошларимизга байрам кайфияти улашиш мақсадида кўпгина хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, куни кеча туман прокуратураси томонидан туманимиз ҳудудида яшовчи ота- онаси қарамоғидан ажралган, қариндошлари васийлигида яшайдиган 22 нафар болажонлар учун Мустақиллик байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдошев ва бошқа масъуллар иштирок этиб, болажонларни шонли айёмимиз - юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги ва бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади ва уларга эзгу тилаклар билдирди.

Шунингдек, болажонларга байрам туҳфаси сифатида ўқув қуроллари жамланмаси ва мактаб сумкалари тарқатилди.

Айни тадбир давомида болалар учун туман прокурори ва прокуратура жамоаси томонидан прокуратура биносига экскурсия уюштирилиб, болалар прокуратура фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Тадбир сўнгида болалар туман прокуратураси ҳомийдигида Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида маданий ҳордиқ чиқарди.

👉👉👉Туманимиз бўйлаб худди шундай хайрли тадбирлар давом этмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда
#Навбаҳор_маҳалласи

Хабар берганимиздек, айни кунларда туман ҳокимлиги ва маҳалла еттиликлари томонидан туманимиздаги барча маҳаллаларда Мустақиллик байрами тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, бугун "Навбаҳор" маҳалласида ҳам улуғ айём муносабати билан аҳоли учун катта дастурхон ёзилиб, ош тортилди.

Осойишта юртимизда мусаффо осмон остида тўкин-сочин дастурхон атрофида йиғилиб, мустақиллик байрамини нишонлаётган маҳалла аҳли юртимиз тараққиётини, мустақиллигимиз абадий бўлишини Аллоҳдан сўраб эзгу дуолар қилишди.


👏👏👏Биз ҳам туман ҳокимлиги номидан "Навбаҳор" маҳалласи аҳлини шонли байрам билан қутлаймиз.👏👏👏

👏👏👏Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тумандошлар!
👏👏👏

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда

Айни дамда туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Чилонзор тумани ҳокимлиги ва "Нуроний" жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган анъанавий мақом кечаси бўлиб ўтмоқда.

Мумтоз ашулалар, дилтортар лапарлар кўнгилларга ором бағишлайди.

📣📣📣 Азиз тумандошлар, юртдошлар сокин боғ қўйнида кўнгилга хуш ёқувчи мумтоз ашулаларни тинглаб, ором олинг, фурсат ғаниматда ёзнинг сокин кечасини концерт тинглаб, мароқли ўтказинг.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш
#402_сонли_ПҚ_ижроси

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев қўшимча грант асосида ўқишга қабул қилинган қизларни табриклади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23-июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 402-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил ҳисобидан 48 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосида ўқиши учун тавсиянома берилган эди. Айни пайтда тавсия этилган хотин-қизлардан 13 нафари олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинди.

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида туман ҳокимлиги мутасаддилари ва сектор раҳбарлари талаба қизларни Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами олдидан муборакбод этиб, эсдалик совғалар билан тақдирлади.

Тадбирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипламатия университетига грант асосида ўқишга қабул қилинган Асал Равшанхонова сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлардан жуда мамнунлигини билдирди ҳамда тавсиянома асосида талабалик бахтига эришган барча хотин-қизлар номидан давлатимиз раҳбарига ва барча ижрочи масъулларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда

Болалар майдончаси болажонларга байрамга муносиб совға бўлди

Туманимизнинг "Наққошлик" маҳалласи 20-сонли кўпқаватли уйда яшовчи аҳоли томонидан болалар майдончасини таъмирлаш ва ўйингоҳларни янгилаш бўйича мурожаатлар бўлиб келган.

Аҳоли мурожаатлари эътиборга олиниб айни манзилда болалар сайдончаси янгидан қуриб битказилди. Мустақиллик байрами арафасида янги ва замонавий шаклда қуриб битказилган болалар ўйингоҳлари ва спорт майдончаси жажжи тумандошларимиз учун байрам совғаси бўлди.

Тоза ва янги ўйингоҳларда ўйнаётган болажонлар ва болалари учун қулай шарт-шароит яратилганидан мамнун бўлган ота-оналар барча масъул раҳбарларга ўз миннатдорчилигини билдиришмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда

Болажонларимиз Мустақиллик байрамини катта шодиёналар билан нишонламоқда

Тинч ва осойишта юртимизда ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етаётган болажонларнинг шўх яллалари барча қалбларни тўлқинлантиради. Қалбимиздаги қувонч Кундан-кунга тараққиёт сари қадам босаётган навқирон Юртимизнинг ёрқин келажагини ҳис қилганимиз туфайли қалбимиздаги қувонч ҳислари янада ошади ва яратгандан юртмизнинг барқарор тараққиёти, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қиламиз.

Худди шундай ҳиссиётлар энг улуғ айёмимиз бўлган Мустақиллик куни муносабати билан туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилаётган байрамларда намоён бўлмоқда. Шунингдек, 538-сонли МТТда ўтказилган тантанали байрам тадбирида ҳам болажонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларга байрамона кайфият бахш этди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда

Чилонзор туманида улуғ айём-Мустақиллик байрами арафасида сектор раҳбарлари томонидан кам таъминланган оилалар фарзандларига байрам совғаси сифатида ўқув қуроллари жамланмаси ва мактаб сумкалари туҳфа этилмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда ҳам 20 нафардан ортиқ болажонларга ўқув қуроллари жамланмаси ва мактаб сумкалари туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан тақдим этилди.

👉👉👉 Байрам арафасида муносиб совғаларни қабул қилиб хурсанд бўлган болажонлар ва уларнинг ота-оналари барча масъул раҳбарларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда

Хабар бериб бораётганимиздек, Чилонзор туманидаги маҳаллаларда энг улуғ айёмимиз - Мустақиллик байрами муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, "Кўтарма" маҳалласида бўлиб ўтган байрам тадбири ҳам маҳалла аҳлига кўтаринки ва байрамона руҳ бағишлади. Тўкин дастурхон атрофига бирлашган маҳалла аҳлига байрам оши тортилди. Байрамона янграган куй ва қўшиқларга онахонлар, аёллар ва болажонлар рақсга тушишди.

Тадбир сўнгида округ депутати Донохон Маҳмудова, МФЙ раиси ва ҳокимлик масъуллари томонидан ётоқли беморлар, имконияти чекланган маҳалладошлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам байрам ошлари ҳамда ширинликлар тақдим этилди.

👉👉👉Туман ҳокимлиги номидан "Кўтарма" маҳалласи аҳолисини яна бир бор улуғ айём билан қутлаймиз. 👏👏👏👏👏👏👏

👏👏👏Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тумандошлар! 👏👏👏

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда

Мустақиллик байрами муносабати билан туманимизнинг "Бектўпи" маҳалласида яшовчи 45 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.

👉👉👉 Бу каби хайрия тадбирлари барча маҳаллалар бўйлаб давом этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда

Субсидия асосида меҳнат қуроллари топширилди

Аҳоли бандлигини таъминлаш орқали халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш ҳар доим давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.

Шунингдек, туманимиз ҳокимлиги томонидан айни йўналишдаги ишлар изчиллик билан амалга оширилиб, маҳаллаларда ўзига мос ва муносиб иш излаётган барча тумандошларимизга манзилли кўмак бериб келинмоқда. Ўзини ўзи банд қилиш учун субсидия асосида меҳнат қуроллари олишни истаган тумандошларимизга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра меҳнат ускуналари етказиб берилди.

Уйда фарзандлари тарбияси билан шуғулланиш билан бирга ўзини ўзи банд қилиб, тикувчилик фаолияти билан шуғулланишни истаган 23 нафар хотин-қизларга тикув машинкаси жамланмалари тақдим этилди.

Чилонзор тумани ҳокимлигининг олд майдонида ташкил этилган байрамона тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари субсидия асосида ажратилган меҳнат қуролларини ўз эгаларига топширди.

Мустақиллик байрами арафасида ўтган бу тантанали тадбирда замонавий тикув машинкаси жамланмасига эга бўлган бўлажак тикувчи аёлларимиз уларга қаратилаётган эътибор ва кўмак учун, аввало давлатимиз раҳбарига ҳамда ҳокимлик тизимидаги барча масъулларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi