Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.96K subscribers
50.1K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Обод_маҳалла_Обод_кўча_Обод_хонадон_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, айни кунларда Чилонзор туманидаги “Боғзор”, “Оқтепа” маҳаллаларида кенг қамровли таъмирлаш ва ободлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар таъмирлаш ишлари олиб борилаётган маҳаллаларда бўлиб, жараёнларни ўрганди.

Айтиш жоизки, айни кунларда ушбу манзилда маҳалла аҳолиси дам олиши ва сайр қилиши учун кичик сайилгоҳ қурилмоқда. Сайилгоҳ атрофида яшил майдонлар ва гулзорлар ташкил этилмоқда. Сайилгоҳда соябонли ўриндиқлар (Беседка), сайилгоҳ ўртасида эса фаввора ҳам ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, сайилгоҳ чеккаларида ток сўрилари ўрнатилган бўлиб, узум кўчатлари ўтқазилади.

Маҳалла ҳудудида қазилган 4 та қудуқлардан ҳудуддаги барча яшил майдонларга, гулзорларга суғориш тизимлари ўрнатилмоқда. Маҳалла аёлларини иш билан таъминлаш мақсадида тикув цехи, сомсахона ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кичик цехлар ҳам ишга туширилди.

Маҳалладаги кўпқаватли уйларнинг ташқи қиёфаси ҳам замонавий шаклда таъмирланди. Кўпқаватли уйларнинг том қисми, фасадлари, ертўла қисмидаги коммуниуация тармоқлари ҳам янгиланмоқда.

Туман ҳокими ва масъуллар томонидан айни жараёнлар ўрганилиб, аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_маҳалла_Обод_кўча_Обод_хонадон_Чилонзорда

Лутфий кўчасида 600 метрлик пиёдалар йўлаги қурилмоқда

Чилонзор тумани ҳудуди, кўчалар, маҳаллалар янги қиёфа касб этишда давом этмоқда. Айниқса, пиёдалар йўлакларининг замонавий шаклда кенг ва шинам қилиб қурилаётгани аҳолини мамнун қилмоқда.

Бир пайтлар ўта ноқулай, ёғингарчиликлар бўлганда йўловчилар юриши қийин бўлган пиёдалар йўлаклари ўрнида кенг ва ёруғ йўлаклар қурилиб аҳоли учун қулайликлар яратилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг энг серқатнов кўчаларидан бири бўлган Лутфий кўчаси бўйлаб ҳам 600 метр узунликдаги эни 4 метрли катта пиёдалар йўлаги қурилиши давом этмоқда.

Қурувчи ташкилот масъулининг таъкидлашича, пиёдалар йўлагига туташ бўлган 4 та автобус бекатлари ҳам таъмирланади, йўлаклар чеккаларига замонавий ёритиш ускуналари ўрнатилади.


👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар