Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.99K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Россия Федерациясига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида Татаристон саноат салоҳияти кўргазмаси билан танишди.

В рамках официального визита в Российскую Федерацию Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев ознакомился с выставкой промышленного потенциала Татарстана в городе Казани.

#Mirziyoyev #визит #выставка #Татарстан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар тожик халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Состоялся телефонный разговор между Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым и Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном.

Глава нашего государства сердечно поздравил лидера Таджикистана c днем рождения, искренне пожелав ему доброго здоровья, благополучия и успехов, а также мира и процветания братскому таджикскому народу.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Давра_суҳбати

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимининг режа-графиги асосида Тошкент давлат Иқтисодиёт университети қошидаги академик лицейида ҳамда “Катта Олмазор” маҳалласида жойлашган 90 сонли умумтаълим мактабида талаба ва ўқувчи қизлар иштирокида “Аёл – жамият кўзгуси”, “Миллий либослар – миллат кўзгуси”, “Соғлом ҳаёт – соғлом келажак” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Давра суҳбатларида 36-ОП бош шифокори З.Рахимбекова, ҳуқуқшунос Х.Исмаилова, туман тарғибот гуруҳи аъзолари Б.Қўчқорова, М.Хамраевалар томонидан жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида қайси муҳим жиҳатларга эътибор қаратилиши лозимлиги юзасидан маслаҳатлар бериб ўтилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикматлари

☝️ Ҳеч қачон пул учун ишламанг, қандай иш бажаришингиздан қатъий назар шунчаки эмас, балки чин дилдан киришиб, олдинга қўйган мақсадингизга эришиш учун ишланг.

☝️ Сизнинг кўнглингизни ҳеч қачон ҳеч ким оғритмагандек ўзингизни тутинг ва одамларга самимий муносабатда бўлинг, имкони борича ҳаммага ёрдам қўлини чўзинг.

☝️Агар рақсга тушсангиз, худди сизга ҳеч ким эътибор қаратмаётгандек чин дилдан рақсга тушинг.

☝️ Қўшиқ айтгингиз келса, ҳеч ким сизни эшитмаётгандек бемалол куйланг.

👉👉👉 Ҳаётда худди жаннатда яшаётгандек ўзингизни энг бахтли инсонлардек ҳис қилиб яшанг.

Марк Твен (Америкалик буюк ёзувчи)

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага келди. “Внуково-2” аэропортида давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, совершающий официальный визит в Российскую Федерацию, прибыл из Казани в Москву. В столичном аэропорту «Внуково-2» состоялась торжественная церемония встречи главы нашего государства.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_маҳалла_Обод_кўча_Обод_хонадон_Чилонзорда

Лутфий кўчасида 600 метрлик пиёдалар йўлаги қурилмоқда

Чилонзор тумани ҳудуди, кўчалар, маҳаллалар янги қиёфа касб этишда давом этмоқда. Айниқса, пиёдалар йўлакларининг замонавий шаклда кенг ва шинам қилиб қурилаётгани аҳолини мамнун қилмоқда.

Бир пайтлар ўта ноқулай, ёғингарчиликлар бўлганда йўловчилар юриши қийин бўлган пиёдалар йўлаклари ўрнида кенг ва ёруғ йўлаклар қурилиб аҳоли учун қулайликлар яратилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг энг серқатнов кўчаларидан бири бўлган Лутфий кўчаси бўйлаб ҳам 600 метр узунликдаги эни 4 метрли катта пиёдалар йўлаги қурилиши давом этмоқда.

Қурувчи ташкилот масъулининг таъкидлашича, пиёдалар йўлагига туташ бўлган 4 та автобус бекатлари ҳам таъмирланади, йўлаклар чеккаларига замонавий ёритиш ускуналари ўрнатилади.


👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар