Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Мол_мулк_солиғини_тўлашни_унитманг
Солиқлар юртимиз фаровонлиги, йўлларимиз равонлиги, аҳоли саломатлигига, фарзандларимиз келажаги учун сарфланади.
Шу боис ҳам, Конституциямизнинг 63-моддасида “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт”лиги белгиланган. Шундай экан, солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Ҳурматли тумандошлар!
Шуни эслатиб ўтамизки, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўлаш муддатининг охирги куни 15 октабрь деб белгиланган.
Меъёрий ҳужжатлар талабларига кўра, жисмоний шахслар мол-мулк солиғини 15 апрель ва 15 октабрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.
Маълумот учун келтириб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 419, 423- моддаларига асосан,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги мол-мулк жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади.
👉 уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;
👉 даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;
👉 қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар;
👉 кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари;
👉 бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар
Туманимиз иқтисодиёти барқарор бўлиши ва ҳудудларимиз тараққиёти учун ҳар биримиз ўз фуқаролик бурчимизни масъулият билан ҳис қилайлик ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлайлик.
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi