Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.51K subscribers
49.6K photos
5.48K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш иккинчи сессиясида депутатларга сайловчилари билан кўпроқ учрашиб, мулоқот ўтказиш, уларни қийнаётган масала, муаммо, мурожаат ва таклифларини ўрганиб, ечимига ҳисса қўшиш таклифини билдирди.

🔹 Бу халқимиз ишончини оқлаш, турмуши янада фаровон бўлишига кўмаклашиш ва улар ҳаётларидан рози бўлиб яшашлари учун муҳимлигини таъкидлади.

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси: Одил судловни таъминлаш – асосий мезон

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш иккинчи сессиясида Шаҳар суди раиси Эркин Хўжақулов Жиноят, Фуқаролик ва Иқтисодий ишлар бўйича судларнинг жорий йил биринчи чоракдаги фаолияти бўйича ахборот берди. (3-қисм)

👉 Батафсил

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси: Қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги таъминланмоқда ; Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимли амалга оширилмоқда

Сессияда Шаҳар прокурори, адлия маслаҳатчиси Улуғбек Қосимов жорий йилнинг биринчи чорагида қонунийлик ҳолати ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. (4-қисм)

👉 Батафсил

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессиядан пойтахтимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мурожаатлар билан ишлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, коммунал соҳани такомиллаштиришга оид қатор масалалар муҳокамаси ўрин олган.

Дастлаб депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолатига бағишланган ҳисоботни муҳокама этдилар.

Шу билан бирга, пойтахтда “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.

Тафсилотларга кейинроқ тўхталамиз.

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Бугун пойтахт ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларга оид масала кўриб чиқилди. Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, камбағалликни қисқартиришга оид манзилли дастурлар ижроси тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Шу билан бирга, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўровонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар ижроси ҳамда бошқа бир қатор иқтисодий масалалар муҳокама этилди.

Тафсилотларга кейинроқ тўхталамиз.

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Бугун пойтахт ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди Сессияда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларга оид масала кўриб чиқилди. Тошкент…
На шестьдесят шестой сессии Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов были рассмотрены предложения о внесении изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан.

На заседании были заслушаны отчеты руководителей секторов о социально-экономическом развитии Ташкента и работе, проводимой на основе «железной», «женской» и «молодежной» тетрадей, а также о реализации целевых программ по сокращению бедности.

Депутаты обсудили аспекты исполнения законов «О гарантиях равных прав и возможностей для женщин и мужчин», «О защите женщин от притеснения и насилия», а также ряд других экономических вопросов.

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси:
Жамоат тартибини сақлаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда;
Йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаблари муҳокама қилинди

Сессияда Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муродилла Алиқориев Президентнинг 2022 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси тўғрисида ахборот берди. (2-қисм)

👉 Батафсил

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш саккизинчи сессияси: “Жиноят ўчоғи”га айланган оғир маҳаллалар аниқланган; Божхона бошқармаси бошлиғи депутатларга ҳисобот берди

🔹 Депутатлар Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Равшан Султонхўжаевнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботини эшитишди. (3-қисм)

👉 Батафсил

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш саккизинчи сессияси: Патронаж хизмати кучайтирилмоқда; Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутасаддиларининг ҳисоботлари қониқарсиз деб топилди

🔹 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш саккизинчи сессияси: Патронаж хизмати кучайтирилмоқда; Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутасаддиларининг ҳисоботлари қониқарсиз деб топилди. (4-қисм)

👉 Батафсил

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Халқ депутаталари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

🔸 Сессияда кун тартибидан пойтахтимиз инфратузилмасини яхшилаш, аҳолини қўллаб-қувватлаш, шаҳримизни кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги қатор масалалар муҳокамаси ўрин олган.

🔸 Хусусан, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган “Хроматографик таҳлил институтини ташкил этиш” ҳамда 2022-2024 йилларда газ таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳалари концепцияларини тасдиқлаш, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга оид қатор масалалар кўриб чиқилди.

Тафсилотларга кейинроқ тўхталамиз.

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site