Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Жараён
#Мактабларда_қўшимча_бинолар_қурилмоқда
Бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири таълим сифатини яхшилашга қаратилган. Таълим сифатини юқори даражага кўтариш учун муҳим омиллардан бири мактаб жамоасига етарли шарт-шароитни яратиб беришдир.
Шу боис ҳам, ҳозирда мамлакатимизда мактабларда ўқитувчилар ўз фаолиятини намунали даражада олиб бориши учун ва болаларнинг яхши таълим олиши учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Чилонзор туманидаги 195-, 101- ва 103-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчи сонининг кўплиги ва синфхоналари, тўгарак машғулотлари ўтказиш хоналари етишмаслиги муаммоси бўлгани учун давлат Инвестиция дастури асосида қўшимча бино қуриш ишлари олиб борилмоқда. Биз бундан олдинроқ 103-сонли умумтаълим мактабидаги жараёнлардан сизларни хабардор қилган эдик.
Куни-кеча 195-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб учун 660 ўринли қўшимча бино қурилиши жараёнларини тасвирга олдик ва барпо этилаётган бино ҳақида қурувчи ташкилотлар масъуллари ва мактаб маъмуриятининг батафсил маълумотларини олдик.
👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар