Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.61K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_мадҳияси_қабул_қилинган_кун
#Юракни_мадҳ_этган_садо

🇺🇿 🇺🇿 🇺🇿1992 йил 10 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун!

☝️Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир, деб белгиланган.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт. 

Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Мутал Бурҳонов яратган. 

🎶 Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси

Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_мадҳияси_қабул_қилинган_кун
#Юракни_мадҳ_этган_садо
#201_мактаб

10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан туманда жойлашган барча умумий ўрта таълим муассасаларида “Юракни мадҳ этган садо” шиори остида эрталабки сафланиш тадбирлари ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Давлат_мадҳияси_қабул_қилинган_кун
#Юракни_мадҳ_этган_садо
#200_ИДУМ

10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан туманда жойлашган барча умумий ўрта таълим муассасаларида “Юракни мадҳ этган садо” шиори остида эрталабки сафланиш тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, 200-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ҳам Давлат мадҳияси қабул қилинган санага бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi