Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Фидокор_маҳалласидаги_муаммо_бартараф_этилди

Аҳоли мурожаатларидаги муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилиши халқнинг давлат органларига ишончини орттиради. Халқини ишонтира олган давлатда эса аҳоли тинч ва фаровон яшайди. Шу боис, Президентимизнинг масъул раҳбарлардан талаби ҳам аҳоли мурожаатларига асосий эътиборни қаратган ҳолда халқни рози қилишдир.

Айтиш жоизки, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ҳам аҳолидан тушаётган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.Жумладан, “Фидокор” маҳалласи фуқаролари туман ҳокимига маҳалладаги айрим кўпқаватли уйларнинг олди ва кириш йўлаги ҳамда ички кўчаларнинг бир қисми асфальт этилмай қолиб кетганлиги ҳақида мурожаат қилган эди.

Мурожаат туман ҳокими ва тегишли масъуллар томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, таъмирланадиган ички йўллар ва кўп қаватли уйларга кирадиган йўлаклар схемаси чизиб олинди. Айни кунларда эса мурожаатда кўрсатилган барча таъмирталаб йўл ва йўлаклар асфальт қилиниб муаммолар бартараф этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi