Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Оқила_аёллар_Чилонзорда
“Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятининг бир йиллиги нишонланди
Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8-августдаги “Оқила аёллар» ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 437-сонли қарори асосида туманда ташкил этилган “Оқила аёллар” харакатининг фаолиятига бир йил тўлиши муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилди.
Байрам дастурхони атрофига туманда фаолият юритаётган барча маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда туман отин ойилари ва “Оқила аёллар” ҳаракатининг фаол иштирокчилари таклиф этилди.
Бир пиёла чой устида аҳил ва дўстона давра қурган чилонзорлик оқила аёллар олиб бораётган фаолияти юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.
Мазкур тадбирда йил давомида туман маҳаллаларида маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда фаоллик кўрсатган “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларининг 20 нафарига туман ҳокимигининг эсдалик совғалари тақдим этилди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

#Қувурлар_алмаштирилмоқда
Туманимизнинг “Боғзор” маҳалласида аҳоли хонадонларига иссиқлик етказиб берувчи қувурлар янгисига алмаштирилмоқда.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Туманимизнинг “Боғзор” маҳалласида аҳоли хонадонларига иссиқлик етказиб берувчи қувурлар янгисига алмаштирилмоқда.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш бўйича катта дастур қабул қилинган. Бунинг учун:
- ҳар бир вилоят баҳор ва куз мавсумида 15 миллион туп дарахт кўчатлари экиши;
- барча шаҳарлар атрофида “яшил белбоғ”лар ташкил қилиш зарур.
Лекин айрим раҳбарлар бу ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани танқид қилинди. Масалан, кўчатлар суғориш тизими йўқ ҳудудларга экилгани сабаб 10 миллион ниҳол нобуд бўлган. Дарахт кўчатларини йўллар бўйида экиш ишлари 33 та туман ва шаҳарда умуман бажарилмаган.
Давлтимиз раҳбари ўз ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, аҳолига қулай яшаш ва тоза ҳаво муҳитини яратиш эндиликда ҳокимларнинг энг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.
Барча тизим ва ҳудуд раҳбарларига маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бино, ҳовлиларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter

Халқимиз орасида оилада янги фарзанд дунёга келганда, тўй, юбилей ва туғилган кун маросимларида дарахт экиш каби эзгу анъанамизни тиклаш муҳимлигини қайд этилди.
Тегишли ҳудудлар раҳбарларига қаровсиз қолган 10 миллион туп дарахт ўрнига яна шунча дарахт кўчатини сув таъминоти яхши бўлган ҳудудларга экиш топширилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 15 августга қадар дарахт кўчатлари захирасини яратиб, уларни экиш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлайди.
Бундан буён кўчат экиш тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастури асосида амалга оширилиши белгиланди. Бу мақсадлар учун ҳар йили аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп - 500 миллиард сўм йўналтирилади.
Шунингдек, ўрмон хўжаликларининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш йўлга қўйилади. Бу орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, ҳар бир кўчатни кафолатли сотиб олиш тизими яратилади.

Сўнгги йилларда иссиқхоналар майдони 3 баробарга кўпайиб, 5,2 минг гектарга етди, уларда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳажми 90 минг тоннадан 300 минг тоннага кўпайди. Муҳими, иссиқхоналар 150 минг аҳолини юқори даромадли иш билан банд қилмоқда.
- Шу билан бирга, қишдаги қаттиқ совуқдан энг кўп зарар кўрганлардан бири бу – иссиқхоначилар. Уларнинг барча муаммоларидан хабарим бор, - деди Президентимиз.
Бундан буён Энергетика вазирлиги, вилоят ҳокимлари ва иссиқхона хўжаликлари ўртасида уч томонлама шартномалар тузилиши белгиланди. Бунда вазирлик вилоят ҳокимлари билан бирга ёқилғи маҳсулотларини (кўмир ва газ) иссиқхоналарга узлуксиз етказиб бериш кафолатини беради, иссиқхоналар эса етказиб берилган ёқилғи учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни ички бозорга ва экспортга чиқариш бўйича мажбурият олади.
Ихтиёрий равишда кўмир ёқилғисида ишлайдиган иссиқхоналарга давлат томонидан рағбатлантириш пакети жорий қилинади.
Жумладан, иссиқхоналарга махсус омбор қуриш ва айланма маблағ учун 14 фоизли кредит линияси очиб берилади, иситиш қозонларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.
Табиий газда ишлайдиган иссиқхоналар айланма маблағларини тўлдиришга ҳам 650 миллиард сўм кредит ресурслари йўналтирилади.
Иссиқхоналарда сердаромад маҳсулот етиштиришни кўпайтириш мақсадида четдан олиб келинадиган гул туганаклари, пиёзбошлари ва қаламчалари 2025 йилга қадар божхона божидан озод қилинади.
1 мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади.

Жаҳонда энергия ресурсларини тежаш масаласининг долзарблиги тобора ортиб бормоқда.
Шу боис юртимизда “яшил энергетика”ни ривожлантириш ва иқтисодиётга энергия тежамкор технологияларни кенг жорий қилиш бўйича катта марралар олинган.
Энергия таъминотидаги дефицитни тўлиқ қоплаш мақсадида апрель ойида ҳар бир туман ва шаҳарда ўрганишлар ўтказилди. Шу асосда 4,5 миллиард куб метр газ ва 7,5 миллиард киловатт соат электрни иқтисод қилиш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди.
Йиғилишда таъкидланганидек, кўп ҳудуд ва тармоқларда ҳали айтарли натижа бўлгани йўқ, раҳбарлари эса “сўров бўлмаяпти” деб, бу вазифаларни ўз ҳолига ташлаб қўйган.
Хусусан, Тошкент вилояти режага нисбатан 40 миллион куб метр, Тошкент шаҳри 19 миллион, Самарқанд 13 миллион, Хоразм 3,5 миллион куб метр газни кўп истеъмол қилган.
Электр бўйича Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилояти, Фарғона ва Тошкент шаҳрининг бирорта тумани тежаш режасини бажармаган.
Энергетика комплекси раҳбарлари бу ишларни пастда тизимли ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Йил бошидан қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш бўйича катта дастур бошланган.
Ўтган даврда 430 мегаваттли қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилди. Шунинг ўзи йилига 1,2 миллиард киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқармоқда. Бу ижтимоий соҳа объектлари йиллик истеъмолининг 60 фоизига тенг.
Бугунги кунда ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари ҳамда аҳоли хонадонларида 250 мегаватт қуёш панеллари ўрнатилди.
Бу борада Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғонада ишлар тўғри ташкил қилиниб, ижтимоий соҳа объектларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича йиллик режа бажарилди.
Шу билан бирга, ижтимоий объектлар ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш Ўртачирчиқда атиги 5 фоизни, Бўка туманида 10 фоиз, Бўзатов ва Пискентда 15 фоиз, Нурота ва Янги ҳаёт туманларида 20 фоизни ташкил қилди.
2023 йил учун режа қилинган тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш ишларини 1 августга қадар якунлаш бўйича топшириқ берилган эди.
Лекин ҳудудлардаги 1 минг 100 километр тармоқлар ва 402 та трансформаторни таъмирлаш ишлари ҳалигача якунланмаган.

Йиғилишда энергия ресурслари истеъмолида тартиб-интизом ҳалигача тўлиқ таъминланмагани танқид қилинди.
Ўтган етти ойда ҳудудларда 160 миллион киловатт соат электр ва 290 миллион куб метр газ ноқонуний ишлатилиб, тармоқ корхоналарига 355 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.
Бу борада Бош прокуратура ва Энергия инспекцияси тизимига катта ваколат ва ресурслар берилгани, лекин улар йўқотишларни олдини олиш билан эмас, балки оқибати билан курашаётгани кўрсатиб ўтилди.
Туман ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар ва департамент раҳбарлари қайси туманда энергияни ўғрилаш давом этса, нореал қарздорлик ошиб кетса, электр ва газ раҳбарларига қўшилиб жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.
- Яна бир бор таъкидлайман. Бир-икки ойдан сўнг куз-қиш мавсуми бошланади. Уни беталафот ўтказиш, энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини кафолатли етказиб бериш бўйича ишларни ҳозирданоқ бошлаш зарур, - деди давлат раҳбари.

Энергетика комплекси раҳбарлари ва ҳокимларга тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан қатор топшириқлар берилди.
Иккинчи ярим йилликда 30 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш ва 41 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш; ер ости газ омборларида газ захирасини камида 3,5 миллиард куб метрга етказиш топширилди.
1 октябргача 1 минг 100 километр тармоқлар ва 402 та трансформаторни таъмирлаш ишларини тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди
Аҳолининг талабини тўлиқ қоплаш учун ҳудудларга қўшимча 35 минг дона газ баллонларини етказиб бериш, куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини 335 минг тонна суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш топширилди.
Йил якунига қадар 400 минг тонна бензин ишлаб чиқариш ва 120 минг тонна импорт қилиш зарурлиги таъкидланди.
Масъул раҳбарлар куз-қиш мавсумида энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтади.
Энергетика комплекси раҳбарияти вилоят ҳокимлари ва тармоқ раҳбарлари билан биргаликда йил якунига қадар 3,7 миллиард киловатт соат электр ва 2,4 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш чораларини кўради.
Ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида, тадбиркорлик объектларида яна 250 мегаватт қуёш панелларини ўрнатиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда ҳудуд ва тармоқ раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Маҳаллабай_ислоҳотлар_амалда
Чилонзор туманидаги аксарият ҳудудларда илгари жуда носоз ва таъмирталаб бўлган автомобиль йўллари, маҳалланинг ички кўчалари, пиёдалар йўлаклари таъмирланиб, асфальт қопламалари янгиланди.
Шунингдек, “Катта Қозиробод” ва “Қозиробод” маҳаллалари атрофидан ўтувчи Арнасой кўчаси ҳам кўп йиллар давомида таъмирталаб ҳолатда бўлган. Йўлдаги ноқулайликлар бўйича аҳоли ҳам йиллар давомида турли идораларга мурожаатлар йўллаб келарди. Ҳозирда Арнасой кўчаси қулай ва равон йўлга айлантирилган ва бундан аҳоли жуда мамнун.
Бундан ташқари маҳалланинг 21 та ички кўчалари ҳам кенгайтирилиб, асфальтлари янгиланган. Илгари ёғингарчиликлар пайтида носоз кўчалардан юришга қийналган аҳоли бугунги йўлсозлик бўйича амалга оширилаётган ишлардан хурсанд эканлигини изҳор қилишди.
Айни пайтда маҳаллада мавжуд бўлган кўпқаватли уйлар олдига болалар майдончалари қуриш ва чиқинди ташлаш шаҳобчалари ўрнатиш масаласи ҳам яқин вақтларда ҳал этилиши режалаштирилган.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган “маҳаллабай” ислоҳотлар “Катта Қозиробот” ва “Қозиработ” маҳаллаларида ўз самарасини бермоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар эса халқимизни мамнун ва рози қилмоқда.
👉👉👉Лавҳамизда шу ҳақда батафсил

#Солиқлар_бюджет_манбаи
Солиқларнинг асосий функцияси — фискал функция ҳисобланиб (лотинча фисcус сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади.
Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бўлагини давлат аппаратини, мамлакат мудофаасини, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ўз даромадлари манбаига эга бўлмаган қисмини ёки лозим даражада ривожланишини таъминлаш учун ўзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш йўли билан давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантириш солиқлар фискал функциясининг энг муҳим элементи ҳисобланади.

Солиқчиларимизга касб байрами муборак бўлсин!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Солиқ хизмати органлари ходимлари куни.
Ҳар йили 12 август куни солиқ органлари тизимида фаолият юритаётган минглаб фидойи ходимлар ўзларининг касб байрамларини нишонлайдилар.
Бугун мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида солиқ хизмати муҳим аҳамиятга эга.
📣📣📣Ҳурматли Чилрнзор тумани Солиқ инспекцияси жамоаси!
Сизларни Чилонзор тумани ҳокимлиги жамоаси номидан касб байрамларингиз билан табриклаймиз.
Сизларга аввало мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда янги-янги зафарлар тилаймиз.👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏
Чилонзор тумани ҳокимлиги жамоаси

Forwarded from Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati