Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли мурожаатлари учун очилган https://t.iss.one/murojaat_chatiга ҳар куни кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Чатга тушган ҳар бир мурожаат айни йўналишнинг масъуллари томонидан қабул қилинади ва мурожаатчи билан мулоқотга чиқилиб, шу куннинг ўзида муаммолар жойига чиқиб ўрганилмоқда ва бартараф этиб келинмоқда.

Жумладан, Аҳоли мурожаатлари чати орқали туманимизнинг 5-мавзеси 35-сонли кўпқаватли уйнинг аҳолиси томонидан уй атрофида белгиланмаган жойга ташалган чиқиндилар масаласида йўлланган мурожаат ҳам ўз вақтида бартараф этилди.

Шу ўринда айни манзилда яшовчи тумандошларимиздан белгиланмаган жойга чиқинди ташламасликларини, атроф-муҳит тозалигига виждонан ва масъулият билан муносабатда бўлишларини сўраб қоламиз.

📣📣📣 Ҳурматли тумандошлар!

Белгиланмаган жойга чиқиндилар ташлаганлик учун қонунчилигимизда жавобгарлик белгиланганлигини ва ҳозирда бу борада тегишли давлат органлари томонидан тизимли назорат ишлари йўлга қўйилганлигини эслатиб ўтамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔩Hududlardagi infratuzilma, kommunal soha, obodonlashtirish, alohi uchun qo‘shimcha qulaylik va sharoitlar yaratish bilan bog‘liq muammolar yechimida “Tashabbusli byudjet” loyihasining ahamiyati ham katta bo‘lmoqda.

Xususan, loyiha doirasida yutib olingan 1 075.3 mln so‘m mablag‘ evaziga Chilonzor tumanidagi 201-umumta'lim maktabining sharoiti va qiyofasi yaxshilanmoqda.

Tafsilotlar – lavhamizda.

🔩Значение проекта «Инициативный бюджет» в решении задач, связанных с инфраструктурой, коммунальным хозяйством, благоустройством, созданием дополнительного комфорта и условий для физических лиц постепенно растёт.

В частности, благодаря выигранным в рамках проекта средствам в размере 1 075,3 млн сумов, улучшается условия и облик общеобразовательной школы № 201 Чиланзарского района.

Подробности — в нашем ролике.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Chilonzor tumanidagi “Oqtepa” mahallasi nomini “Chilonzor-Oqtepa” ga o‘zgartirish taklif etilmoqda

👉
Batafsil

Поступило предложение о переименовании махалли «Актепа» Чиланзарского района в «Чиланзар-Актепа»

👉
Подробно

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Biznes-ombudsman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан ўтказиладиган очиқ мулоқотига тайёргарлик

📆 10 август ҳолатига кўра,
«Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига
1982 та мурожаат келиб тушган.

1100 қисқа рақамли ишонч телефони орқали
– 734 та
Business.gov.uz ахборот портали орқали
– 318 та
Бизнес-омбудсман сайёр қабули орқали
– 930 та


📝 Мурожаатларда кўтарилган асосий масалалар

Банк, молия ва кредит масалалари – 642 та
Инфратузилма масалалари – 285 та
Ер, кадастр, архитектура масалалари – 277 та
Солиқ масаласи – 179 та
Бошқа масалалар – 615 та


👨‍💻 Энг кўп мурожаат тушган ҳудудлар

Қорақалпоғистон Республикасида – 274 та
Қашқадарё вилояти – 181 та
Тошкент шаҳри – 182 та
Самарқанд вилояти – 177 та
Навоий вилояти – 147 та

#фаолиятдан

🌐 Website | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Biznes-ombudsman
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

Чилонзор тумани Қатортол кўчасидаги кўп йиллик дарахтларнинг синган ва йўловчилар учун хавфли ҳолатда осилиб турган шохини кесиб, дарахтларга шакл бериш ҳақида аҳоли вакилларидан мурожаат тушган эди.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу мурожаатдаги муаммо ўз вақтида бартараф этилиб, дарахтлардаги синган шохлар олиб ташланди ва дарахтларга шакл берилди. Кесилган шох-шаббалар ҳудуддан олиб чиқиб кетилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сув ресурслари йилдан йилга камайиб бораётгани оқибатида озиқ-овқат танқислиги кўплаб давлатларда кун тартибидаги энг асосий масалалардан бирига айланмоқда.

Бундай шароитда мамлакатимизда пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига аҳолига деҳқончилик қилиши учун 200 минг гектар ер майдонлари ажратилди. Натижада:

- 700 минг нафар аҳоли доимий, яна 1,3 миллион нафари мавсумий иш билан таъминланди;

- 605 минг нафар (90 фоиз) деҳқонларнинг даромадлари кўпайди;

- картошка билан ўзини ўзи таъминлайдиган туманлар 112 тага, пиёз билан – 144 тага ва сабзи билан – 146 тага етказилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда 94 та туман ва шаҳар ўзини аҳолисини картошкага бўлган талабини таъминлай олмайди, 62 таси пиёз, 60 таси сабзи, 84 таси гўшт, 139 таси парранда гўшти ва тухумни бошқа ҳудудлардан олиб келади.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари ҳар бир масалага алоҳида тўхталиб, муаммоларнинг ечимини кўрсатиб ўтди.

Пахта ва ғалла майдонларини қисқартириб, бу йили кузда ва келгуси йил баҳорида яна 70 минг гектар экин ерларини аҳолига тарқатиш режа қилинган.

Лекин ҳокимлар бугунги кунгача ажратилган 200 минг гектардан самарали фойдаланишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, сув таъминоти ва унумдорлиги яхши бўлмагани учун жами ерларнинг 13 минг гектари ёки 8 фоизи қаровсиз турибди.

Бухоро, Қашқадарё ва Наманганда атиги 15 фоиз ерлар эҳтиёжманд оилаларга берилган.

Шу муносабат билан дастлабки босқичда 10 йил муддатга ажратилган 73 минг гектар майдоннинг ижара муддатлари 30 йилга узайтириб берилиши белгиланди.

Бўш турган 100 минг гектар яйловлар чорваси бор аҳолига камида 10 гектардан 10 йил муддатга ижарага олишига рухсат берилади.

“Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳолига ерларни беришда улар ер учун барча тўловлардан озод қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда такрорий экинлар экилиши ҳолатига тўхталиб ўтилди.

Июль ойида йиллик инфляция даражаси 8,9 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотларида эса 10,7 фоизни ташкил қилди. Бу борада картошка, пиёз, ун ва ёғ маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан арзонлашгани муҳим омил бўлди.

Лекин, такрорий экин экиш ишлари тўғри ташкил этилмагани боис айрим ҳудудларда сабзи нархи 52 фоизгача ошган; помидор 2 баробар қимматлаган; бодринг нархи 1,7 баробаргача ўсган.

Бундан ташқари, республика бўйича бор-йўғи 44 минг гектарга картошка такрорий экин сифатида экилган.

Йиғилишда бундан буён туман ҳокимлари ҳудудида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб бериши таъкидланди.

- Шу ўринда ҳокимларни қатъий огоҳлантираман. Нархларни жиловлаш тадбиркорларга маҳсулотини мажбурлаб арзон нархларда соттириш ҳисобидан бўлмаслиги керак.

Бу ишлар фақат ва фақат такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали таъминланиши шарт
, - деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_91
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Чилонзор туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Дўмбиробод” маҳалласида ҳам электр таъминотини яхшилаш мақсадида 202-сонли трансформатордан маҳалладаги хонадонларга электр қуввати етказиб берувчи кабелларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент дала четларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

Жорий йилдан бошлаб 70 мингдан зиёд фермерларнинг 60 минг гектар бўш дала четларида узум, қовоқ, қовун, тарвуз ва сабзавот экиб, қўшимча 220 минг тонна маҳсулот етиштириш, 600 минг бош парранда ва 300 минг дона асалари оиласини боқиш бўйича катта дастур қабул қилинган.

Лекин айрим вилоят, туман ҳокимлари бунга эътиборсиз қараётгани қайд этилди.

Жумладан, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар Навоийда фақат 31 фоиз, Фарғонада 34 фоиз, Тошкент вилоятида 70 фоиз майдонларга экилган, холос.

Қорақалпоғистонда 16 минг гектар дала четлари мавжуд бўлсада, 5 минг гектар билан чекланган, Наманганда 17 минг гектар ўрнига 3,5 минг, Қашқадарёда 26 минг гектар ўрнига 12 минг, Бухорода 22,5 минг гектар ўрнига атиги 5,5 минг гектар дала четлари ўзлаштирилган.

Шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги комплекси раҳбарлари вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бўш дала четларидан самарали фойдаланиш бўйича масъулиятини кучайтириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар бир ҳудудга мос уруғ ва кўчат навларини танлаб, фермерларга етказиш тизимини яратиш; деҳқонларни дала четларидан самарали фойдаланиш, минерал ўғит ва кимёвий препаратларни ишлатиш кўникмаларига ўқитиш; ҳар бир туманга 4 нафаргача, жами 672 нафар мавсумий агрономларни бириктириб, ойлик иш ҳақи билан таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter